Кобул марказида БМТ ходимлари ҳалок этилди
|
|
Ҳужум чоршанба куни эрта тонгда бошланган |
Афғонистон президенти сайлови иккинчи даврасига 10 кун қолар экан Кобул марказида содир этилган ҳужумда БМТнинг 6 хорижий
ходими, икки полиция ходими ва бир оддий фуқаро ҳалок этилган ва яна камида 9 одам яраланган.
Афғонистон полицияси сўзларига кўра, белларига портловчи моддаларни боғлаб олган уч қуролли шахс Кобул марказидаги меҳмонхонага
маҳаллий вақт билан соат эрталабки 5 да бостириб кирган.
Ушбу меҳмонхона БМТ томонидан ижарага олинган эди.
Хабарларга кўра, ўртада чиққан отишмада қуроллилар ҳалок этилган.
Ҳужум масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.
Шунингдек, мазкур ҳодисадан бир неча соат ўтиб Кобулдаги президент саройи яқинидаги "Серена" меҳмонхонаси ракетадан ҳужумга
тутилган.
"Серена" меҳмонхонасида дипломатлар ва халқаро ташкилотлар ходимлари туришади.
Отишма пайтида меҳмонхонада бўлган 100 га яқин одам хавфсиз жойга кўчирилган.
Хабарларга кўра, қурбонлар йўқ.
Толиблар ушбу ҳужумлар "дастлабки қадамлар" эканини айтишмоқда.
Афғонистон президенти Ҳомид Карзай халқаро ташкилотлар идораларида хавфсизликни кучайтиришга буйруқ берган.
|