Воскресенье, 24-05-05, 09:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 29 » Одам савдоси ҳоллари ошмоқда
10:24
Одам савдоси ҳоллари ошмоқда
Одам савдоси ҳоллари ошмоқда
 
Тошкент кўчаларидаги огоҳлантириш

Хитой полицияси одам савдосига қарши олиб борилган олти ойлик амалиёт доирасида 2 мингдан ортиқ болаларни озод қилганини айтган.

Россияда эса 130 аёлни жинсий қулликка сотишда айбланган 13 киши устидан маҳкама иши очилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд Моддалар ва Жиноят бўйича идорасига кўра, 2006 йилдан бери одам савдоси ҳоллари кескин ошган.

Биргина Оврўпонинг ўзида, БМТ ҳисоботига биноан, 270 минг киши одам савдоси қурбонига айланган.

Расмийлар баъзи ҳоллар қайд этилмагани сабаб бу сон аслида анча юқори бўлиши мумкинлигини айтишади.

Қурбонларнинг аксари фоҳишаликка мажбурланган аёллардир, бироқ Хитой мисолида, савдога болалар ҳам жалб этилади.

Одам савдоси масаласини тадқиқ қилган Доктор Жан Геранинг айтишича, одам савдоси қуро ва наркотиклар савдосидан сўнг учунчи энг фойдали ноқонуний бизнес ҳисобланади.

Одам савдоси одам ташиш билан бир ҳил эмас.

Ташилган одамлар одатда ноқонуний тарзда бир мамлакатдан иккинчиси ё учинчисига ўтиш учун жиноий гуруҳларга пул берадилар.

Одам савдоси қурбонлари эса бунга мажбурланадилар. Қаллоблик ва алдаш аралашган бизнес қурбонлари ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилишмайди.

Одам савдоси қурбонлари
Кўп ҳолларда одам савдосининг қурбонлари аёллардир
Улар ноқонуний иқтисодий муҳожирлар эмас, балки жиддий жиноятнинг қурбонларидир.

Одам савдоси ҳар доим ҳам чегаралар оша содир бўлмайди.

Хитойда озод қилинган болалар мисолида, одамлар ўз мамлакати ва ҳатто ўз жамоаси доирасида ҳам сотилиши мумкин.

Одам савдоси одатда порнография ва фоҳишабозликка алоқадор, аммо баъзи қурбонлар мажбурий меҳнатга ҳам жалб қилинади.

Лондонда 2012 йилда ўтиши режаланган Олимпия ўйинлари ва келгуси йил бўлиб ўтиши мўлжалланган Жанубий Африка Жаҳон Кубоги одам савдосига талабни янада оширади.

Ана шу сабабдан Британия ҳукумати Олимпия ўйинлари арафасида ҳавотирга тушган.

Улар халқаро жиноий гуруҳларнинг аёлларни ўзга мамлакатларда алдаб, Лондонда секс учун сотишларини бартарар этиш йўлида чоралар кўрмоқда.

Расмийлар арзон ишчи кучига талаб ошишини ҳам кўзда тутишмоқда.

Тез ривожланаётган янги компьютер технологиялари одам ташишни осонлаштирган, аммо айнан шу технологиялар уни тўхтатиш йўлида ҳам қўлланилиши мумкин.

Кўпгина мамлакатларда ёшларни одам савдосига қарши огоҳлантириш йўлида халқаро лойиҳалар йўлга қўйилган.

Мамлакатлар маълумот билан ўзаро ўртоқлашиб, махсус телефон линияларини очишган.

Халқаро одам ташишга қарши курашиш йўлида давлатлараро ва маҳаллий ҳамкорлик ошиши керак.

Баъзи мамлакатлар одам савдоси ва одам ташишга қарши қонунларни ҳали йўлга қўймаган ва бунга кескин зарурат бор деб ўйлашмайди.

Масалан, порнография ва одам ташиш ўртасидаги боғлиқликка қарамай, Россия ва Японияда болалар иштирок этган порнографик материалларга эгалик қилиш жиноят ҳисобланмайди.

Одам савдоси қурбони
Лондоннинг қоқ марказида одам савдоси қурбонлари секс саноатига жалб қилинган
Британия Лордлар Палатаси мажбурий меҳнатга қарши янги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Глобал иқтисодий инқироз одам савдоси ва одам ташиш билан боғлиқ вазиятни янада ёмонлаштирган.

Тайланд каби мамлакатлар сек туризм ва болалар билан жинсий алоқа учун талаб камайганини қайд қилсада, Украина каби бошқа мамлакатларда муаммо жиддийлашган.

Иқтисодий инқироз туфайли аввал манба ҳисобланган Украина энди манзилга айланган.

Халқаро Муҳожирлик Ташкилотига кўра, Марказий Осиё одам савдоси учун борган сари каттароқ манбага айланмоқда.

Марказий Осиёлик аёллар асосан араб давлатлари, шунингдек, Жанубий Корея, Туркия, Юнонистон, Ғарбий Оврўпо, Тайланд ва Малайзияга ташиб, сотиладилар.

Асосий манба Ўзбекистондир. Сўнги ўринларда Тожикистон ва Қирғизистон туради.

Ўзбекистон мисоли

Ўзбекистонда одам савдоси кенг миқёсда тарқалганини тан олишга мажбур бўлган хукумат 2008 йилнинг мартида инсон савдосига қарши кураш бўйича милиий дастурни қабул қилган.

2008-2010 йилларда миллий дастурни жорий этиш учун бош прокуратура бошчилигида ички ишлар вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда идоралараро комиссия тузилган.

Комиссия маърифий тадбирларни ўтказиш, радио ва видео тарғибот роликларини тайёрлашни кўзда тутганди.

Бироқ, маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, ролик ва телекўрсатувларни тайёрлашда журналистлар катта муаммоларга дуч келишади.

Билборд
Ўзбекистонда билбордлар одам савдоси хавфидан огоҳлантиради
Ишсизлик ва турмуш даражасининг пасайиши асосий муаммо сифатида кўрсатилмай, чет элга иш излаш учун чиқиб кетган одамларнинг ахлоқий жиҳатлари муҳокама қилинади.

Дастурларгда траффик қурбонларини чет элга мўмай пул топиш истаклари жалб этгандек тасаввур пайдо бўлади.

"Бу ерда иш йўқ деган сўзлар умуман янграмайди", - дейди Ўзбекистон телевидениеси ходимларидан бири.

Телекўрсатувларда асосан хотин-қизларнинг психологик портретини чизиб беришга ҳаракат қилинади.

Тошкент шаҳрининг баъзи шоҳ кўчаларида билбордлар ўрнатилган, бироқ вазият билан тўқнашмаган одамлар учун уларнинг маъносини тушиниш қийин.

Кузатувчиларга кўра, бу плакатлардан келиб чиқаётган огоҳлантиришлар ўта мавҳум ва чигал.

Плакатнинг энг бошида "Ҳушёр бўлинг, опа-сингилар" каби сўзлар аёлларга қаратилган.

"Чет элда сизга мўмай даромад таклиф этиб, қулликка сотишлари мумкин" деган огоҳлар намойиш этилади, пастида эса осон ёдда қолмайдиган бир неча телефон рақамлари берилган.

Аммо, айни дамда одам савдосининг жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиш бўйича бир неча ноҳукумат ташкилотлар фаолият юргизмоқда
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 2306 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz