Воскресенье, 24-05-19, 03:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 11 » Абдужалил Бойматовга қўйилаётган айблар асослими?
00:03
Абдужалил Бойматовга қўйилаётган айблар асослими?
Толиб Ёқубов

Абдужалил Бойматовга қўйилаётган айблар асослими?

3 ноябрь куни ўзини Самандар Самарқандий деб атаган бир ватандошимиздан хат келди. Бу исмли инсонни мен илгари танимаганман, бироқ у кишининг ёзиш услуби ва юксак ёзув маданиятига яхшироқ разм солгач, у киши менинг ҳурматим жуда баланд бўлган бир дўстим эканига шўбҳам қолмади. Илоҳим, шундай бўлсин!
Ватандошимизнинг хати «Янги президентнинг ғоялари» деб номланган ва у Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг шу йилнинг 6 майида сайланган янги раҳбари Абдужалил Бойматовга бағишланган экан. Афсус-ки, ватандошимиз Абдужалил Бойматовга оғир айблар қўйган, хусусан Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)нинг агенти, дегангача борган. Ҳозир ҳамма бир-биридан гумонсирай бошлаган пайтда буни тушуниш мумкин.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати, Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси каби ташкилотлар қаторида ЎИҲЖ ҳам туғилгандан бошлаб ўзбек махсус хизматларининг синчков нигоҳи остида бўлиб келди. МХХ (совет КГБсининг Ўзбекистондаги вориси) ЎИҲЖнинг биринчи бошқарув органигаёқ Михаил Ардзинов, Марат Зоҳидов, Владимир Березовский каби ўз одамларини киритишга улгурган эди. Бундай одамларнинг баъзиларини аниқладик ва қўлидан ушладик, баъзиларини аниқлай олмадик ва улар ҳозирга қадар ташкилотимизда юрган бўлиши
мумкин. Ўзбек мухолифатининг мағлубияти, инқирози ва пароканда бўлишининг энг асосий сабабларидан бири унинг раҳбарлари бошданоқ махсус хизматлар фаолиятига панжа орасидан қараганидан бўлганини бемалол айтиш мумкин. Бироқ сиёсий мухолифат вакиллари, шу жумладан раҳбарларида ҳам, ўша пайтларда нафақат сиёсий кураш борасида, балки мавжуд ҳукуматнинг катта тажрибага эга бўлган КГБ ва милиция органлари айғоқчиларига қарши туриш бобида ҳам тажриба жуда паст эди. Шу сабабли мен бутун айбни фақат раҳбарларга қўймоқчи
эмасман.
Мен юқорида айтилган органларнинг табиати ва фаолияти ҳақида жуда кўп материаллар ўқиганман, уларнинг орамизда юрган вакилларининг ўзи сезмаган ҳолда ўзининг кимлигини билдириб қўядиган ҳатти-ҳаракатлари (русчаси: повадки), нималарни билишга интилишлари, дунёқарашларига эътибор қилишга ҳаракат қилганман. Улар орасида Михаил Ардзинов каби катта тажрибага эга бўлганлари ҳам, Сўхроб Исмоиловга ўхшаш тажрибасизроғлари ҳам бор эди. Мас., М.Ардзинов 70-чи йиллар бошигача Россияда КГБнинг кадровый офицери бўлганлиги, 70-чи
йиллар бошида у Ўзбекистонда доимий ишлаш учун Тошкентга жўнатилганлиги ҳақида мен 1998 йилда Ленинграддан аспирантдош бир дўстимдан хабар олдим.
Авторитар сиёсий тузумлар шароитида махсус хизматлар, хусусан МХХ, ўзларининг асл вазифалари доирасидан чекинадилар: уларнинг фаолиятида мавжуд тузум ва унинг раҳбарининг тинчлигини сақлаш, тузум жиноятларини яшириш, тузумга мухолиф бўлган ҳар қандай куч ва инсонларни жамиятдан изоляция қилиш ёки жисмоний йўқ қилиш вазифаси асосий ўринга чиқади. Мухолиф ташкилотлар (партия ва ҳаракатлар, ҳуқуқбонлик ва диний жамоалар ва ҳ.) масаласида махсус хизмат органлари:
А) улар ҳақида максимал даражада кўпроқ маълумотлар йиғиш (ҳар бир аъзоси, моддий таъминоти, алоқалари ва ҳ. ҳақида);
Б) бу ташкилотларга имкон қадар ўз одамларини киритиш ёки ташкилот аъзоларини турли йўллар билан "сотиб олиш”;
В) бундай ташкилотлар орасида ва ҳар бир ташкилот ичида доимий жанжал фонини уюштириб туриш каби вазифаларга алоҳида эътибор қилишади.
Бу органларнинг ўқитилган, моддий таъминланган ва, ҳатто, махсус хизматлар системасида ишлашнинг совет романтикаси сингдирилган одамлари олдида ҳаётий тажрибага эга бўлмаган, оила тирикчилигини нари-бери ўтказаётган, ҳар бир қадамини айғоқчилар томонидан муттасил текширилаётган ҳуқуқбонлар, сиёсий партиялар аъзолари, мустақил журналистлар, диндорлар, уларни эффектив ҳимоя қилишни йўлга қўйишнинг имконияти бўлмаган шароитда, табиий, кўп ҳолларда ютқазишар эди.

Абдужалил Бойматов масаласида менинг позициям қандай?

Буни тўлиқроқ англатишим учун мен ҳурматли ўқувчининг диққатига бир мавзуни ҳавола этмоқчиман.
Баъзи одамларнинг миясига бирор ғоя, таълимот, эътиқод, бирор ишни қилиш мақсади, гарчи табиати мавҳум бўлса-да, қандайдир томонлари жозибали кўринган бирор нарсага ишонч (ва ҳ.) ўрнашиб қолади. Миясига қаттиқ михланиб қолган ўша нарсага бундай одам тамоман боғланиб боради, бошқа нарсаларни кўз ўнгига келтира олмайдиган ҳолга тушиб қолади, қолган ҳамма нарсани инкор қилишга уринаверади, реалликни кўрмайди ёки ҳис қилмайди, миясига ўрнашиб қолган ҳалиги нарса бўйича ўзини юксак билимдон деб ҳисоблайди (ва ҳ.). Бу ҳолат ўзини
демократ деб ҳисобловчи одамларда ҳам, ўзини динга эътиқодлиман деб ҳисобловчилар орасида ҳам (ва ҳ.) – хуллас, барча тоифа одамлар орасида учрайди. Ушбу ҳолатни қуйидаги, қўпол бўлса-да, бироқ ибратли латифа (анекдот) билан тушунтириш мумкин (уни келтираётганим учун муҳтарам ўқувчи мени кечиради, деган умиддаман).
Латифа. Бир одам чиқиб кетиб бўлмайдиган, кимсасиз бир саҳрога тушиб қолибди. Бир неча ой, балки йиллар ўтибди, у ниҳоятда аёлини қумсабди. Бир куни у бир урғочи туяни кўриб қолибди. Ўзини қийнаётган шаҳват юкидан қутулиш учун бошқа йўл йўқлигини тушунгач, шу туяни зино қилишга аҳд қилибди. Туя баланд, бу – паст, нима қилиш керак? У атрофдан тош, кесак ва бошқа нарсаларни йиғиб келиб, бир ерга тўплаб, бир тепача ясабди. Туяни тепачага тўғрилаб, ўзи тепачага чиққан экан, туя юриб кетибди, ва одам пастга қулабди. У билан бирга
қурган тепачаси ҳам қулаб, бузилибди. Одамнинг бу ҳаракати жуда кўп марта такрорланса-да, бироқ ҳеч бир натижа бермабди. Охири у Аллоҳга ёлворибди: «Ё Аллоҳ! Нега мени бунча қийнадинг? Ахволимни кўриб турибсан, менга ёрдам бер!». Шу заҳоти унинг олдида ҳурилиқо бир аёл пайдо бўлибди ва унга қарата: «Эй инсон! Мана мен сенинг олдингдаман, не эҳтиёжинг бор?» дебди. Севиниб кетган одам унга: «Сендан илтимос, шу туяни ушлаб тур!» дебди. (Тугади).
Мисоллар: (1) коммунистик тузум маҳсули, шу тузум шароитида лавозим пиллапояларидан кўтарилиб Ўзбекистон компартияси МК 1-котиби (аслида давлат бошлиғи) даражасигача кўтарилган, бу даврда коммунистик раҳбарлик бениҳоя юксак имтиёзлар ва бойликларга олиб келишини тушуниб етган Ислом Каримов давлат сиёсатида коммунистик бошқарув ва ўзгача фикрга коммунистик чидамсизликни сақлаб қолди; бу унсур унинг миясида шу қадар мустаҳкам жойлашиб қолган-ки, у мамлакатни бошқача бошқариш ва мухолиф фикрларни ҳурмат қилиш
зарурлигини батамом инкор қилади; худди шундай коммунистик чидамсизлик Абдураҳим Пўлатов миясида ҳам муҳрланиб қолган ва у бошқача позициялар бўлиши мумкинлигини ҳатто тушунмайди ҳам; (2) миясига «демократия» тушунчаси михланиб қолган одам мазкур давлат тузумининг Исломга зид келадиган баъзи жиҳатларини асосли равишда танқид қилган ҳар қандай шахсни қўлига паншаха олиб қарши олганини учратиш мумкин; (3) «демократия» сўзини эшитган заҳотиёқ, ўзини Исломнинг чекинмас тарафдори қилиб кўрсатаётган баъзи саёз фикрли
диндорларнинг кўзи дарҳол ола-кула бўлиб кетади; (4) асосли танқидни ҳақорат ва тўҳмат деб тушунадиган одамлар ҳам кам эмас - уларнинг танқидга чидамсизлиги одамни ҳайратга солади; ваҳоланки, танқидга чидамлиликни пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам, халифалар ҳам ўз вақтида рағбатлантирганлар, демократик тузум шароитида ҳам танқидга чидамлилик унинг асосий қирраларидан бири ҳисобланади; (5) сиёсий ва ҳуқуқбонлик фаолиятлари бир-бирига нисбатан қутбий жойлашгандир; бироқ, «ҳамма (сиёсий партиялар ва ҳаракатлар вакиллари,
ҳуқуқбонлар ва б.) фақат «Бирлик» партиясига бирлашиши керак» деган ғоя миясига ўрнашиб қолган Абдураҳим Пўлатовга ўхшаш «сиёсатчилар» Ўзбекистон ҳукумати ҳеч нарсани  тушунмайди, деб ўйлашади, шекилли; акс ҳолда улар ҳукумат ҳуқуқбонларни ҳар қадамда: «булар ҳеч қандай ҳуқуқбон эмас, улар аслида ҳокимиятни эгаллаш учун курашмоқдалар» дея айблаётганини эшитган ва тушунган бўлар эди.
Бундай мисолларни турли соҳалардан кўплаб келтириш мумкин. Бу «касалга» чалинган одамлар, образли қилиб айтганда, туяни гўзал аёлдан фарқ қила олмай қолишади.

Вазият ҳамма нарсани чеклайди ёки ҳамма нарсага эркинлик беради

Афсус-ки, орамизда сиёсий вазиятни тўғри тушунмайдиган, уни тахлил қила олмайдиган одамлар оз эмас. Улар орасида эса инсонлар ва жамият ҳаёти ва фаолиятида чекловлар ёки эркинликлар шаклланган сиёсий вазиятга айнан боғлиқ эканини тушунишни истамайдиганлар ҳам етарли.
Тинч, осойишта, фаровон яшаб турган бир давлатга бирор бошқа давлат уруш эълон қилса, сиёсий вазият кескин ўзгаради. Бундай вазиятда ҳужумга учраган давлат ҳукумати ўз фуқароларининг баъзи конституцион ҳуқуқларини чегаралаб қўйиши ҳам мумкин. Бунга мазкур ҳукуматга мухолиф бўлган ташкилотлар ҳам қарши бўлмайдилар.
Ўзбекистонда 20 йилдан бери фавқулодда сиёсий вазият ҳукм сурмоқда. У дунёвий мухолифат бўладими, диний мухолифат бўладими, улар бизнесини қонуний олиб бораётган-у, бироқ ҳокимият (ҳокимлик, прокуратура, МХХ, милиция ва ҳ.) мулозимларининг коррупцион корпоратив иштаҳасини қондирмаган бизнесменлар бўладими, ёки ҳақиқатни ёзган журналистлар бўладими, номозини бемалол ўқимоқчи бўлган диндорлар-у, тарихни бузмасдан кўрсатмоқчи бўлган олимлар бўладими (ва ҳ.) – барчасига Ислом Каримов бундан 20 йил илгари уруш очган эди.
Ҳукумат сиёсатини озми-кўпми танқид қилган сиёсий партия ва ҳаракатлар, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши талаби билан кураш олиб борган ҳуқуқбон ташкилотлар, ўз динига ҳеч кимдан ҳайиқмасдан эътиқод қилишни истаган диндорлар (ва ҳ.) шафқатсиз уруш шароитида фаолият олиб бордилар, яшадилар, урилдилар, сурилдилар, қамалдилар, ўлдирилдилар. Масалан, ЎИҲЖ 1992 йил февралидан бошлаб то ҳанузгача давлат томонидан тан олинмай (рўйхатдан ўтказилмай) фаолият олиб борди ва олиб бормоқда. Мен унинг қувилган, ишдан
ҳайдалган, қамалган, ҳозир ҳам азоб чекиб қамоқларда ётган, ўлдирилган одамлари ҳақида гапирмай қўяқолай – уни кўпчилик билади. Фақат яна бир марта айтмоқчиман-ки, мухолиф позицияда бўлган барча демократик ва диний ташкилотлар, журналистлар ва ташкилотларга бирлашмаган кўпгина бошқа инсонлар 1989 йилдан бери, аслини олганда, ҳукумат «эълон» қилган уруш шароитида ишладилар ва ишлашни давом эттирмоқдалар. Ўзбекистон 20 йилдан бери уруш вазиятини бошидан кечирмоқда: ҳукуматнинг қош-қовоғига қарамайдиган, унга эгилиб салом
беришни истамаган ташкилот тузишга ҳаракат қилиб кўринг-чи! Қочиб-писиб ташкил қилсангиз-да, бу ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишга уриниб кўринг-чи! Милиция назоратисиз, эмин-эркин, бирорта бинони ижарага олиб, ташкилотингизнинг қурултойи, пленуми ёки бошқа тадбирини ўтказиб кўринг-чи! Иложи йўқ!
Ташкилот низоми (устави)га истаган нарсангизни киритишингиз мумкин (қурултой ўтказиш, раҳбарлар алмашишининг муддатлари, сиёсий-иқтисодий кризислардан чиқиш йўлларини кўрсатувчи дастур-программалар ва ҳ.), бироқ ташкилотингиз «чўнтак ташкилоти» бўлишини истамасангиз, Ўзбекистонда ташкилот низомини амалга ошириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Буларнинг барисини биз бошимиздан кечирдик.
Абдужалил Бойматов ана шундай шароит ва вазиятда ҳам ташкилотлар демократик принциплар (низомдаги ҳолатларни изчиллик билан бажариш, қурултой ва бошқа тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, раҳбарларни низомда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай алмаштириш ва ҳ.) асосида фаолият қилиши керак, демоқда. Унинг гапида жон борми ёки йўқми? Фикримча, унинг гапларида бирмунча жон БОР ҳам, ва айни пайтда айтарли жон ЙЎҚ ҳам!
Биринчи ҳол фойдасига шуни айтиш мумкин-ки, инсонлар гурухи энг оғир шароитларда ҳам ўз бурчларига содиқ қолишга, келажак авлод учун ижобий бир нарсаларни қолдиришга ҳаракат қилганларига мисоллар талай. Мен қуйида шундай мисолларнинг бирини келтирмоқчиман.

Ҳикоя. Менинг поччамнинг акаси Абдунасим Абдураҳимов 1943 йили Украина ҳудудида 1-Бородянский партизанлар отряди таркибида урушда қатнашгани менга маълум эди. Мен 1973 йили Киевда шу отряднинг командири Виктор Иванович Данилюк ва комиссари Геннадий Степанович Куцанни изладим ва комиссарни топдим. Уйида у менга Абдунасим ака 1943 йилнинг сентябригача Киевдан 30 км.ча нарида жойлашган Пущеводица қишлоғида жойлашган концлагерьда бўлганини, у ердан 20 та ҳарбий асир қочиб, отрядга келиб қўшилганини, уларнинг орасида Абдунасим ака
ҳам бўлганини, унинг жангларда қатнашгани, қачон ва қаерда ҳалок бўлганини гапириб берди. Мени бир нарса ҳайратга солди: у менга отряднинг архиви жаъмланган альбомни кўрсатди – озиқ-овқат, кийим-кечак ва ўқ-дорининг тақчиллиги,  қирғинбарот уруш, кимсасиз ўрмон, ёзда ботқоқликлар ва қишда қаҳратон совуқлар, тинимсиз таъқиблар, деворларидан сув сизиб турган ертўлалар шароитида отрядда ҳар бир ҳарбий амални ҳужжатлаштириш йўлга қўйилган экан; ҳужжатлар немисларнинг қўлга туширилган бланкларининг орқасига, ярми ёниб
кетган қоғозларнинг соғ жойларига, парча-буриш қоғозларга битилган эди. Ҳужжатлар ичида биттаси – отряднинг 273 аъзосининг исми-шарифи, туғилган санаси, адреси каби маълумотлар ёзилган умумий дафтар (общая тетрадь) бироз яхшироқ кўринишда эди, холос. Унда Абдунасим аканинг исми-шарифи 80-чи ўринда келтирилган экан. (Ҳикоя тугади).

Нима учун мен буларни ёзаяпман? Шунинг учун-ки, энг оғир пайтларда, ҳаёт-мамот кураши кетаётган даврда одамларни тартиблайдиган, уларни нафақат жон фидо қилишга, балки кимсасиз ўрмонлар ичида ўзларининг қилган ишларини келажак авлодларга етказиш учун, гарчи улардан бу талаб қилинмаса-да, воқеаларни ҳеч бўлмаганда парча-буриш қоғозларда сақлаб қолдиришга ундайдиган омиллар бўлганини айтмоқчиман, холос. Балки Абдужалил Бойматов ана шундай оғир шароитларни Ўзбекистондаги ҳозирги шароитга таққослаб, мамлакатимиздаги
шароит оғир бўлса-да, 2-жаҳон уруши пайтидагидан оғир эмас, келажак авлод олдидаги бурчини сезган одамлар Ўзбекистон шароитида демократик принципларни изчиллик билан илгари суриши керак, деган хулосага келгандир? Билмадим! Агар Абдужалил Бойматовнинг ана шу позициясини ўринли десак, у ҳолда ундан хафа бўлиш ярамайди.
Бироқ мен унинг гапида жон КАМ деган позицияга кўпроқ мойилроқман. Ўзбекистондаги шароитни юқорида келтирилган мисолга таққосласак, барибир, ўзбек жамиятининг фойдасига бўлмаган катта фарқни кўрамиз, яъни, давр бошқа, халқнинг менталитети бошқа, мақсади бошқа, маънавий ҳолати бошқа. Партизанлар бир-бирини сотмаган, ярадор ёки ҳалок бўлганни жанг майдонида ташлаб кетмаган, дўст ким-у душман кимлигини яққол тасаввур қилганлар, оч бўлсалар-да, қалбларида душманга нисбатан ғазаб бўлган. Энг асосийси – ўзи оч ва ялонғоч,
бироқ душманга нафрати партизанларникидан суст бўлмаган халқ қўлидан келгунча уларга ёрдам бериб турган.
Одатда, сиёсий партия ва ҳаракатлар вакиллари, ҳуқуқбонлар, прогрессив журналистларни жамиятнинг авангарди (олдинги сафи) дейишади. Бироқ бу саф омманинг елкадош эканлигини сезсагина ўзини кучли ҳис қилади. Ислом Каримов 90-чи йиллар бошида фақатгина дунёвий ва диний мухолифатга қарши курашган эмас. У асосан мухолифатга елкадош бўлиши мумкин бўлган оммани синдиришга бел боғлади: ОАВ, радио-телевидение унинг ўзини ва у шакллантираётган сиёсий тузумни тинимсиз кўкларга кўтарди, мухолифат-«қора кучларни» эса лойга қориди.
Маҳалла ва ҳокимлик институтлари сиёсий тузумнинг иккинчи асосий устунига айлантирилди. Прокуратура, милиция, МХХ ва суд органлари фаолияти эса елкадош оммани мухолифатдан узоқлаштириш йўлида учинчи асосий кучга айланди. Режим имкон қадар жамиятни сиёсий курашда қатнаштирмаслик учун уни маънавий ва ахлоқий бузишга интилди ва шунга эришди ҳам, мухолифатни эса яккалаб ташлади. Шоир Юсуф Жума жамият ва мухолифатнинг бу аянчли ахволи ҳақида ўз шеърларида бежизга куюниб ёзган эмас.
Фикримча, юқорида келтирилган ваъжлар сиёсий партиялар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўз лавозимларини шунча йиллар сақлаб турганини оқлайди.
Абдужалил Бойматов бир нарсада аниқ адашмоқда. У танқидлари мамлакатда демократияни ривожланишига ёрдам беради, деб ўйлайди ва шунга ишонади. Аслида ундай эмас: у мухолифат вакиллари ва айниқса раҳбарлар менталитети халқимиз менталитетидан деярли фарқ қилмаслигини тушунмайди. У ўзига душман орттирмоқда, холос. Бу ташкилотимиз иши ва тақдирига қандай таъсир этишини вақт кўрсатади.

Охирги сўз ўрнида. Мен Юсуф Расулнинг ташаббуси билан бирнеча мунозараларда қатнашдим, унинг саволларига билганимча, қўлимдан келгунча жавоб қайтардим. Бироқ мен бу мунозараларда Дилмурод Худойқулга ўхшаш жоҳиллар устун келаётганларига ва уларни жиддий одамлар қўллаб-қувватлаётганларига амин бўлдим. Улар ҳақиқатан жиддий..
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz