Воскресенье, 24-05-19, 04:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 11 » Обама Бин Ладин билан бир рўйхатда
10:16
Обама Бин Ладин билан бир рўйхатда

Озодлик хабари

Обама Бин Ладин билан бир рўйхатда

"Forbes” шу пайтгача дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилиш билан танилган.

12.11.2009

АҚШдаги "Forbes” медиа ташкилоти дунёдаги энг қудратли одамлар рўйхатини эълон қилди. Биринчи марта тузилаётган мазкур рўйхатдан 67 кишининг исм-фамилияси жой олди.

Рўйхатдаги биринчи ўринни АҚШ президенти Барак Обама эгаллагани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак.

Лекин рўйхат давомида кутилмаган исмлар ҳам бор.

Хўш, "қудратли”, дер экан, "Forbes” нимани назарда тутган?

"Forbes” шу пайтгача дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилиш билан танилган.

Дунёнинг энг қудратли одамлари рўйхати журналнинг янги лойиҳаси.

Лекин "қудрат” тушунчасига ҳар ким ҳар хил маъно беради.

Масалан, диний соҳада узоқ вақт ҳукмронлик қилиб турадиган арбобнинг қудрати билан ҳокимият тепасига муайян муддатга келадиган арбобнинг кучини қиёслаш мумкинми?

"Forbes”га кўра, бу савол жавобини излаш ва ниҳоят қудрат тушунчасининг критерийларини ишлаб чиқиш кўп вақт олди.

Биринчидан, рўйхатга киритилиши мумкин бўлган арбобнинг таъсири ўтиши мумкин бўлган одамларнинг нуфузи қанчалик катта?

Иккинчидан, у назорат қиладиган молиявий ресурслар кўлами қанчалик кенг?

Учинчидан, арбобнинг таъсири ўтадиган соҳалар қанчалик кўп?

Ва ниҳоят, тўртинчидан, у ўз қўлларидаги қудратни, ваколатларини қанчалик фаол ишлата билади?

Бу критерийлар билан ёндошув ажабтовур натижаларни келтириб чиқарди.

Масалан, АҚШдаги Wal-Mart супермаркетлар тармоғи президенти Michael Duke рўйхатнинг 8-қаторини эгаллади.

Натижада у Россия президенти Дмитрий Медведевдан бир неча ўн баравар қудратлироқ бўлиб чиқди.

Медведевга рўйхатдаги 43-ўрин насиб қилди. У америкалик таниқли телебошловчи Oprah Winfreyдан 2 қатор тепада холос.

Янаям қизиғи шуки, президент Медведев рўйхатнинг 43-қаторида, Россия вице-бош вазири Игорь Сечин эса, 42-ўринда.

Айтишларича, Сечин Кремлнинг "серий кардинали" ҳисобланади.

Энг қудратли арбоблар рўйхатидан жой олган яна бир россиялик Владимир Путиндир. Унинг исмини "Forbes” рўйхатнинг тепасига – 3-ўринга ёзибди.

Журнал биринчи ўринни Барак Обамага ва ундан кейинги ўринни Хитой раҳбари Ху Цзинтаога берган.

Сиёсатшунослар Хитойни АҚШдай супердавлатнинг ягона рақобатчиси сифатида тан ола бошлаётганлари ҳисобга олинса, Хунинг Обама билан ёнма-ён туриши бировни ҳайрон қолдирмайди.

"Forbes” рўйхатига киритилгани эътироз уйғотиши мумкин бўлган шахслар ҳам анчагина. Улардан бири мексикалик Joaquin Guzmanдир.

Мексикадаги энг йирик наркокартелнинг бошлиғи Guzmanнинг мол-мулки, маълумотларга қараганда, 1 миллиард долларли.

Мексика шимолидаги тоғларда яшириниб яшайдиган бу миллиардернинг боши учун 2 миллион доллар тикилган, дейишади.

Мексика ҳукумати жорий бошида Guzmanни дунё миллиардерлари рўйхатига қўшгани учун "Forbes”дан хафа ҳам бўлган эди.

Баҳс-мунозаралар келтириб чиқариши мумкин бўлган шахслардан яна бир нечаси бор рўйхатда. Улардан бири 37-ўринни эгаллаган Усама Бин Ладин, иккинчиси 38-ўриндаги Покистон Бош вазири Сайид Юсуф Ғилоний, яна бири Эрон давлати раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманайидир.

Қудратли арбоблар рўйхатида аёллар ҳам бор. Улардан бири Германия канцлери Ангела Меркел бўлса, иккинчиси АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтондир.

"Forbes" рўйхатига ҳаммаси бўлиб 67 кишининг исм-фамилияси киритилган.

Рўйхатдан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон раҳбарининг исмини топмадик.
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1313 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz