Воскресенье, 24-04-28, 21:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 12 » Ўқувчи Исломий ҳаракатга аъзоликда гумон қилинмоқда
18:54
Ўқувчи Исломий ҳаракатга аъзоликда гумон қилинмоқда
ББС хабари
Ўқувчи Исломий ҳаракатга аъзоликда гумон қилинмоқда
 


Шимолий Тожикистонда жойлашган Исфара тумани Чоркў қишлоғидаги ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Насибуллоҳ Зоҳидий Туркистон Исломий ҳаракати аъзоларига кўмаклашишда гумон этилмоқда.

11-синфда ўқийдиган ушбу ўспирин Тожикистон Жиноий Кодексининг жиноий гуруҳ аъзоларига кўмаклашиш ва жиноий гуруҳда қатнашиш моддаларига кўра айбланаётир.

Кузатувчилар Исфарада ҳибсга олишлар бу шаҳарда ўтган ой охирларида юз берган отишмадан сўнг авж олганини айтишмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот мулозимлари мазкур отишмада ҳалок бўлган 4 кишининг ҳаммаси Туркистон Исломий ҳаракати аъзолари ва улар қидирувда бўлганлигини айтишганди.

Милиция мулозимларига кўра, Насибуллоҳ Туркистон Исломий ҳаракати аъзоси дея кўрилган ва қарийб уч йилдан буён ҳуқуқ-тартибот мақомотидан яшириниб келган Зайнобиддин Иброҳимов деган шахс ва унинг шерикларига озиқ-овқат ҳамда бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар етказиб берган.

Шунингдек, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларида келтирилишича, Исфара туманида яшайдиган икки аёл ҳам Туркистон Исломий ҳаракати аъзолари билан ҳамкорлик қилишда гумон этилиб, ҳибсга олинган.

Кузатувчиларга кўра Исфарада Туркистон Исломий ҳаракати аъзоларига кўмаклашишда гумон этилиб ҳибсга олишлар бундан йигирма кунча олдин Исфарада юз берган отишмадан сўнг бошланиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот мақомотлари у отишма давомида ҳалок бўлган тўрт кишининг Туркистон Исломий ҳаракати аъзоси сифатида қидирувда бўлганликларини таъкидлашганди.

Суғд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, милиция Генерали Рауф Юсуповнинг айтишича Туркистон Исломий ҳаракатига мансубларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.

"Бу борада ҳали иш олиб борилмоқда. Агар янги маълумотлар қўлга киритилса, биз хабар берамиз. Яна бошқа айрим масалалар бор, лекин тергов ва бошқа тезкор ишлар сири манфаати нуқтаи назаридан ҳозирча маълумот бера олмаймиз".

Жаноб Юсуповга кўра, фақатгина 2008 ва 2009 йиллар давомида Туркистон Исломий ҳаракатига мансублар томонидан милиция мулозимларига нисбатан тўртта террорчилик амалиёти содир этилган.

"Гарчи ҳали ўтказилган таҳлиллар тўлиқ бўлмаса-да, қўлга олинган икки-уч кишининг билдиришича, бу террор ҳужумларидан мақсад милиция мулозимларига нисбатан жиҳод экан. Бунга эса милициянинг бу ҳаракат аъзолари ва уларнинг яқинларига нисбатан кураш олиб бораётгани деб айтишган",- дейди генерал Рауф Юсупов.

Жорий йилда Тожикистонда 20 нафарга яқин киши Туркистон Исломий ҳаракатига мансубликда кўрилиб қўлга олинган.

Ҳозирда бу ҳаракат мансублари сифатида кўрилаётган 40 дан ортиқ киши қидирувда бўлиб, улар ҳақидаги маълумотлар ва расмлари маҳаллий телевидениелардан бирида кўрсатилган.

Айни бир пайтда Исфара шаҳрида яшаётган диндорлар Туркистон Исломий ҳаракатига мансубларни қидириб, қўлга олиш жараёнида бу ҳаракатга алоқаси бўлмаган кишиларнинг жабрланиб қолишидан хавотирлик билдиришади

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1072 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz