Воскресенье, 24-05-05, 12:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 21 » Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳбуслар...
16:42
Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳбуслар...
Турлибеков Ёдгор
Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳбуслар...
Ҳаммамизга маьлум бўлган Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳбуслар сони хеч қаерда аниқ кўрсатилмай бу сир тутилиб келинсада, диктатуранинг жирканч белгиси бўлган бу кўрсатгичларни юзлаб мингларга яқин деб ҳисоблашимиз мумкин.

 Менинг ўз кўзим билан совет замонидаги қамоқни икки марта ва Каримов даврида учинчи маротаба кўрганлигим учун, улар ўртасидаги фарқларни солиштириб аввалги совет қамоқхоналаридан қандай ва жуда кўп ваҳималик фарқлари бор эканини айтиб ўтмоқчиман.

 Мен айрим демократик ёки ривожланган давлатларга нисбатан Ўзбекистон қамоқхоналарининг бетон деворлари орқасдаги бечора маҳбусларининг ўта аянчли ҳаётларининг чидаб бўлмайдиган даҳшатли даражага етганлигини, инсон хуқуқларининг кўп йиллик ҳимоячиси сифатида хеч қанақа ортиқча бўёқларсиз ифодалаб беришда ўз фикрларимни баён этиш хуқуқига эгагина эмас, буни мен ўзимнинг инсоний бурчим ҳам деб ҳисоблайман.

 Бундай ифодаларим ичида сизнинг ақл бовар қилмайдиган фарқлардан бир шингилини келтириб ўтмасам виждоним азобланади.

Мен  Американинг Филадельфия штатига янги келиб, инглиз тилига тушунмасамда, зериккан вақтларимда кўп каналли телевизион кўрсатувларни кўриб ўтирар ва диктор сўзларини бир вақтнинг ўзида экран титрларларидан ўқиб, ҳам эшитиб инглиз тилини ўрганишга интилар эдим.

 Мақола ёзишдан бўш вақтларимда интернетда ва менга қулай вақтлар келганда узоқ саёҳатларимда менга эртаклардай туюлган бу улуғвор мамлакат Америка ҳаёт сирларини синчиклаб ўрганабошладим.

 Бир кун қайсидир каналда америкалик маҳбусларнинг ҳаётлари тасвирга туширилиб телевизион марафонда бирнеча штатлар турмалардаги маҳбуслар ҳаётини мириқиб тамоша қилар, гоҳо кўзимга уйқу илашиб қолар ва ниҳоят тонг ёришганда бу кўрсатув тугади.

 Бу кўрсатувда маҳбусларнинг топ-тоза простина ва тўшак, истаган ўйинлар билан машғуллик, истаган таомлардан истеъмол қилишлари ва ҳатто маҳбусларнинг ҳоҳишларига кўра улар зерикмасин ва уларда меҳр ва шафқат ҳислатларининг уйғотиш учун қайсидир рангли ит ёки мушуклар керак бўлса келтириб беришларини  ҳам кўриб ёқамни ушладим.

 Албатта бундай илтифотлар жиноят категорияларига кўра бўлиб, маҳбусларнинг камерадан эркин чиқиб катта хавлида турли ёпиқ ва усти очиқ майдончаларда ўзаро футбол, теннис, шахмат ўйинларини ўйнашсалар, истаган кишилар учун спорт залида қаторлашган тренажерларда машқ қилаётганларини ҳам тамоша қилдим.

 Қамоқхона мулозимларининг ҳушмуомаликлари эса ресторан официантларининг мулойимлигини эслатар, маҳбуслар ўртасида саводхонликни ошириш, турли мавзулардаги ҳархил олим ва мутахассислар билан залда учрашув, савол ва жавоблар, кутухонадан истаган касбингизни ўргатувчи китобларни  мутоала қилишингиз мумкинликлари ва истаган бўёқларда расм чизиш учун керакли қоғоз қаламлар топишингиз мумкин эди.

Шундай кадрларини кўриб ўтириб, Тошкент телестудиясининг доимий кўз бўямачи эшиттиришлари ёдимга тушиб, бу ерда ҳам шундай эканда, деган ўйноқи ҳаёл ҳам калламда пайдо бўлиб қолар эди.

Бу ердаги маҳбуслар ҳаётига хавасим келиб кетгани учун, бирор енгилроқ тартиб бузарлик қилиб бўлсада америка турмасига инсон хуқуқ ҳимоячиси сифатида бир тушиб, уни ўз кўзим билан кўришни ҳам ҳаёлимдан ўтказиб қўйдим.

 Лекин қариб оз қолган умримнинг хар бир бир дақиқасини бекор ўтказмай, уни халқимнинг росмана мустақил, озод ва фаравон бўлиши йўлида фойдали ишларга асрашга қарор қилганлигим ёдимга тушиб кетди.

 Тасодифни қарангки, бирнеча кун ўтиб ўзбекистонлик бир компютер мутахассиси билан учрашиб қолганимда ундан бу ердаги тартиб қоидалар тўғрисида кўп нарсаларни билиб олдим.

 У яқинда ўзбекчилигига бориб, бир сабаб билан миграция қонунларини бузгани учун олти ойлик қамоқдан чиққанини   айтиб телевизорда кўрганларимнинг тўппа-тўғри эканлигини тасдиқлади.

Лекин сизнинг қамалишингизни тавсия қилмайман, сизнинг бу оз бўлсада қамалганингиз компютер орқали қайд қилинса, қайси штатга борманг вақтинча бўлсада ишончсиз кишига айланиб қоласиз деб огоҳлантирди.

 Бу ерда истаган кишига компютер орқали шахсий варақ очиб қўйилади унда бир умир ўша кишига тегишли маълумотлар ёзиб қўйилади, масалан ишга кирмоқчи бўлсангиз қаерга борманг кадрлар бўлими сиз билан суҳбат қилиб ўтирган ходимнинг ўзидаёқ сизнинг кимлигингизни компютердан бир зумда билиб олади.

 Агар сизнинг маълумотларингиз яхши бўлса майинлик билан ишга қабул қилинганингизни акс ҳолларда кўнглингизни оғрлдирмай астагина кечирим сўраб, бизда бўш жой тополмадим деб сизни кузатиб қўяди.

 Шунинг учун хар бир америкалик амалдорга юз минг доллар пора бераман десангиз ҳам у арзимаган қонун бузарлик қилиб бутун умир ўзига доғ туширмасликка харакат қилиб, ҳамда сизнинг пора бермоқчи эканингизни полицияга албатта етказиб қўйишни ҳам ўзининг қонуний бурчи деб билишар экан.

 Шахсий варақаларда танишларингизнинг масалан менинг шунча миқдорда қарзимни бермай йўқолиб кетган дегани ҳам сизнинг варақангизга доғ тушириши мумкин экан.

 Қаранг-а, ўз ўзидан ҳосил бўлаётган қонунларга юксак ҳурмат ва садоқатнинг хар бир фуқарода уйғонишига, пора олган ёки ўғирлик қилиб ишончини йўқотган кишиларнинг бир умир идораларда хизмат  ишларига қўйилмаслиги ва бир умирга фақат қора ишларни бажаришга мажбур бўлади.

 Бундай ҳамманинг қонун олдида жавобгарлик ва полиция аралашувисиз ҳам ўз қонунларга кишиларнинг риоя қилиш ҳиссиётининг ўз ўзидан уйғонишига ҳам қойил қолмай иложингиз йўқ демоқчиман.

 Америкада полиция фуқароларнинг кўп қийин дамларида унга биринчи бўлиб ёрдам берувчи хизматкори сифатида  иш олиб боради.

 Шу ерда Ўзбекистон милициясининг 20 йил ичида мустақиллик бошидан бери давлат қонунларисиз ишлаётгани ва уларнинг Каримовнинг халққа бераётган маошларига нисбатан неча марта юқори маошларига қарамай, порага муккасидан кетганлигини ҳам айтиб ўтиш жойиз бўлади.

 Мен неча ойлаб, бир ўзим ёлғиз яшасамда юрагимда метиндек ўрнашиб қолган халқимнинг бугунги аянчли ҳаёти дамбадам гавдаланар эди.

 2006 йилда октябр ойларида Қаршида менга туҳматлар уюштириб қамаган шахар милиция бошлиғи полковник Сафар Сармонов ва унинг миршаблари қўршовида ҳавлимизнинг ярмисидаги офисим, дарвозахона, яна икки хона ва деворларимизни булдозер тагига олиб буздиргани аламидан сиқилиб инфаркка учраган умир йўлдошим ва невараларимни   соғинар эканман ватангадога айланганим аламлари қийнайди.  

 Эссиз Каримовнинг зўравонлик пойдевори устига қурилган унинг тузуми мамлакатда қонун устуворлиги ва давлат конституциясининг тўла барҳам топишига олиб келди.

 Бунинг натижасида инсон хуқуқлари оёқости қилиниб, қашшоқ ва ишсиз оилалар сони мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини қамраб оларкан, жамият мувозанати бузилиб, бу ўта қашшоқлашган муҳитда ўғирлик, фоҳишалик ва фирибгарлик иллатлари мисли кўрилмаган даражада кўпайиб кетди.

 Келажагимизнинг равнақ кафолати бўлган ёшларнинг давлат эътиборидан узоқлиги ўқиш-ўқитиш ишларининг ўлда-жўлда эканлигига олиб келиши сабабли, ёшларнинг асоси учга бўлиниб қолди.

 Уларнинг бирлари номигагина ўқишса, бошқалари оила тебратишга мажбурлигидан ўқишларини ташлаб юборишди ва учинчи бўлаги эса ишлари юришмай тўғри йўлдан адашиб тушкунлик азобларидан кўзи қонга тўлиб жиноятга қўл урган ёшлардир.

Харқандай азобларга чидаш халқнинг асосий ҳаёт мезонига айланди ва табиийки айниқса ёш авлоднинг бундай давомий мезонга ортиқча чидайолмаслиги табиий эди.

Умумий натижа аҳоли орасида озчиликни ташкил этган амалдор ва фақат ишлари юришиб турган фермер ва тадбиркорларнинггина фарзандлари олий  уқув юртларга кириб ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

 Хуллас диктатура бошқараётгани сабабли ўзак негизи камбағал ва қашшоқларга айлантирилган Ўзбекистон ёшларига керакли эътиборсизликнинг кучайиб кетаётгани, бу серқуёш ўлкага келажакда қора соя солишига олиб келди.

Чунки Ўзбекистондаги бундай ҳолат келажакда шу кетиш давом этадиган бўлса, йил  сайин чаласавод манқуртлар сони ҳам ортиб бориши натижасида саводсиз манқуртлар меҳнатларни бажаради.

 Мамлакатни ҳам халқни ҳам талайдиган ва айш-ишратга хирс қўйиб халққа шафқатсиз бўлган, ўлгунча еб тўймас манқуртлар бошқариб, бундай юртнинг буюк келажаги эмас, буюк манқуртлар юртига айланиши муқаррар эканлиги мантиқдан узоқ бўлмаган аччиқ  хақиқатга айланди.

 Мен 2006 йилда Қарши шахрида адвокатсиз тергов қилиниб,  Бухоронинг 100 кишига мўлжалланиб қурилган "Отчопар” турмасига ўтказилдим, бу турманинг тўртинчи қабатидаги 5 ой давом этган тутқинликда хар этапдан сўнг унинг 49, 54, 57, 60 ва  61 нчи камераларида ўтирдим.

Бу қамоқлардаги мени хайратга солган бирнеча қийноқлар совет турмаларида йўқ эди, бунга мисол қилиб Ўзбекистон гимнини мажбуран ёдлатиб, уни хатосиз айттиришнинг ўзини ўзи бахти қаро бўлиб турган одамга қўшиқ айттиришдек маҳбусларни тахқирловчи оғир қийноқ деса бўлади.

 Янги келган хар бир маҳбус агар ўзининг эртанга проверкада бу гимнни айтолмаса ҳамманинг кўзича унинг орқасига бирнеча дубинка тушириб сўнг, бундайлар тўрт соат ичида гимнни ёддан айтолмаса яна калтак ейишлари мумкин.

 Кечга яқин алоҳида камерага уларни йиғиб текширар, гимнни ёдламаганларнинг яна бошларигача дубинка туширилади ва бундай қийноқлардан айниқса Ўзбекистонда кўроқ учрайдиган рус ва корейс миллатига ўхшаганлар қаттиқ азоб чекишади.    (давоми бор)

 Турлибеков Ёдгор
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1245 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz