Воскресенье, 24-05-05, 10:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 21 » "Ëмонроқни яхшилаш учун ëмон билан мулоқот"
17:41
"Ëмонроқни яхшилаш учун ëмон билан мулоқот"

Озодлик хабари

"Ëмонроқни яхшилаш учун ëмон билан мулоқот"

Жаноб Кролнинг Тошкентда журналистлар билан ҳам учрашгани айтилмоқда.

20.11.2009
Фаррух Юсуфий

АҚШ мулозимларининг Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш илинжида Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот олиб бораëтганини шарҳлаëтган мустақил таҳлилчилар¸ бу ҳамкорликка ана шундай баҳо беришмоқда.

Обама маъмурияти расмийларининг Тошкентга сафари яна одат тусига кирмоқда ва 18-20 ноябр кунлари Ўзбекистон пойтахтида Давлат департаментининг яна бир мулозими Жорж Крол сўзлашувлар ўтказди.

"АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кролнинг Ўзбекистонга ташрифи октябр ойида Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк Тошкентда ўтказган конструктив музокараларнинг давомидир. У Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари ҳамда ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашади. Улар давлатларимиз ўртасида босқичма-босқич мулоқот жараёнини бошлашга оид масалаларни муҳокама қиладилар.”

АҚШ элчихонасининг матбуот бўйича масъули Молли Стивенсен, Крол жанобларининг ким билан учрашгани ва "босқичма-босқич мулоқот жараёни”га оид масалалар айнан нимадан иборатлигини аниқлаштирмади.

"Бу давлатларимиз ўртасидаги ўзаро кун тартибидаги масалаларга оид босқичма-босқич мулоқот бўлади ва томонларни қизиқтирган барча масалаларни ўз ичига олади”¸ деган АҚШ элчихонаси расмийсига кўра, юқори мартабали меҳмоннинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви кун тартибида йўқ.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кролнинг Тошкентга сафари 18 ноябр куни АҚШ Конгрессида Марказий Осиёга оид муҳокамалар бошлангани билан айни пайтга тўғри келди.

Таҳлилчилар фикрича, АҚШнинг Марказий Осиё сиёсати, айниқса унинг Ўзбекистонга оид қисми биринчи навбатда Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатиш мақсадларини кўзлайди.

Лондондаги Халқаро муносабатлар қироллик институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Юрий Фёдоров Афғонистондаги вазият кундан-кунга беқарорлашиб бораётган шароитда, Қўшма Штатлар учун нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун минтақа мамлакатлари билан муносабатларда инсон ҳуқуқлари ёки сиёсий ислоҳотлар масаласини иккинчи планга кўчиришдан бошқа чора қолмади, дейди.

- Менимча, бугун Қўшма Штатлар учун Афғонистон муаммосининг ҳал этилиши¸ нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши масаласидан кўра анча муҳимроқ экани кундек равшан бўлиб қолди. Бошқа томондан агар, масалан, Андижондаги каби бирор воқеа яна қайтарилгудек бўлса, балки Америка ва Европа Ўзбекистонга нисбатан ёндашувини қайта кўриб чиқар, лекин ҳозирча бундай воқеа рўй бергани йўқ, демак муаммо ҳам йўқ, дейди Юрий Фёдоров.

Айни пайтда, АҚШ Конгрессида 18 ноябр куни бошланган муҳокамаларда чиқиш қилган АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блэйк Марказий Осиё мамлакатлари билан ўрнатилажак мулоқот кун тартибида хавфсизлик масалаларидан ташқари сиёсий ислоҳотлар, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари каби масалалар ҳам борлигини таъкидлади.

Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Жон МакЛеод Қўшма Штатлар Афғонистонда демократик давлат барпо қилишни ўзининг узоқ муддатли мақсади, деб эълон қилган бўлса-да, на Афғонистон, на Марказий Осиёда демократияни ўрната олиш амри маҳол эканини яхши билади, дейди. Шу сабабдан, деб давом этади таҳлилчи МакЛеод, бугун Афғонистонда толибонга қарши урушда ташаббусни ўз томонига оғдириш мақсадида Марказий Осиёдаги сиёсий ислоҳотларни четга суриб туриш Америка учун мақсадга мувофиқдир.

- АҚШ ҳозир ўта мушкул вазиятда қолган. Марказий Осиё билан Афғонистондаги вазият ўртасида бир фарқ бор: биринчисида вазият ёмон, иккинчисида жуда ҳам ёмон. Америкаликлар Афғонистонда демократия ўрнатишга уринаётгани йўқ, улар у ерда ҳеч бўлмаганда нисбатан барқарор давлат ўрната олишга имкон берадиган даражада вазиятни ўнглашга ҳаракат қилаяпти. Буни амалга оширишнинг ўзи ҳам осон битадиган иш эмас. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Афғонистон у ёқда турсин, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам демократия ўрнатиш мақсадига ҳам эриша олиш амри маҳол эканини тушуниб бораётган кўринади, дейди таҳлилчи.

АҚШнинг Марказий Осиёга оид стратегиясини, Европа иттифоқи стратегияси билан қиёслар экан МакЛеод¸ уни Марказий Осиёда демократия учун курашдаги мағлубият сифатида баҳолайди.

- Мулоқот ўрнатамиз қабилидаги гаплар аслида, бошиданоқ нореал бўлган Марказий Осиёни демократиялаштириш мақсади учун курашдаги мағлубиятнинг тан олинишини англатади, дейди Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Жон МакЛеод
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1271 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz