|
|
|
|
Главная » 2009 » Декабрь » 1 » Андижонда 22 тадбиркор устидан ҳукм ўқилди
18:03 Андижонда 22 тадбиркор устидан ҳукм ўқилди |
Андижонда 22 тадбиркор устидан ҳукм ўқилди
Андижонлик
23 тадбиркор устидан 2005 йилнинг май ойида ҳукм чиқариши кутилган
жараëн 13 май Андижон воқеаларига туртки бўлган эди.
01.12.2009
Андижон
вилоят суди шаҳрихонлик 22 нафар йигитни 5 йилдан 18 йилгача бўлган
муддатга озодликдан маҳрум қилди. Судланганлар Ўзбекистон конститутцион
тузумига тажовуз қилганликда айбланди.
Парижда жойлашган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти раҳбари
Надежда Отаева сўзларига кўра, бу шахслар Андижон суди томонидан
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- моддаси бўйича айбдор деб топилган.
-Ушбу
маҳкама жараёни жорий йилнинг май ойида Андижондаги машъум воқеаларидан
сўнг бошланган. Ўнлаб одамларни ҳибсга олиш жараёни бошланди. Даставвал
27 киши ҳибсга олинди, бироқ улардан бир нечтаси кейинроқ озод этилди.
Охир-оқибат эса қора курсига 22 нафар тадбиркор ўтирди. Тергов
хулосасида айтилишича, ушбу ишга алоқадор бўлган шахслар хонадонида
Тоҳир Йўлдош маърузаси туширилган дисклар топилган, деди Надежда Отаева.
Бундан
ташқари Надежда Отаева ушбу жараёнга шаҳрихонлик қўшимча 90 шахс жалб
қилингани, тергов жараёни одил бўлмагани ва гумондор шахсларга нисбатан
қийноқлар қўлланилганини таъкидлади.
- Гумондор шахслар
хонадонида тинтув ўтказилган маҳал абсурд воқеалар рўй берган, мисол
учун таниқли диний уламо китоблари ҳожатхонадан топилган. Бундан
ташқари ишонч билан айта олишим мумкин¸ айбланувчиларнинг аксари тергов
давомида ғайри инсоний қийноқларга солинган. Ҳаттоки ҳибсда сақланиб
кейинчалик қўйиб юборилган шахслардан бири "мен дўзаҳда бўлдим”, дея
таъкидлади. Адвокатларнинг айбланувчиларга хизмат кўрсатиши ҳам
чекланган. Менга аён бўлишича, айбланувчиларни давлат адвокатлари ҳимоя
қилган. Ушбу ҳолатларни инобатга оладиган бўлсак¸ бу шахсларга нисбатан
қўйилган айбловларнинг сохта эканини тушунамиз. Ушбу жараён одил
ўтказилди ва барча исботлар қонуний асосга эга дея олмаймиз, деди
Надежда Отаева.
Ҳуқуқ фаолига кўра¸ ҳукм ўқилган 22 тадбиркордан
ташқари¸ айни айблар бўйича айбланаëтганлар сони анчагина. Отаева¸
қолган айбланувчиларнинг ҳам қийноқлар воситасида олинган иқрор асосида
ноҳақ жазога тортилишидан хавотир билдирди.
Шаҳрихонлик тадбиркорлар тақдирига оид тафсилотларни ўрганишда давом этамиз.
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1395 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|