Швейцария масжид минораларини тақиқлаш учун овоз берди
Масжид минораларини тақиқлаш масаласида Швейцариядаги референдумнинг дастлабки натижалари сайловчиларнинг мазкур тақиқни ёқлаб
овоз берганликларини кўрсатмоқда.
Би-би-сининг Женевадаги мухбирининг хабар қилишича, Швейцарияда тўрт юз минг мусулмон истиқомат қилади.
Ислом эса, насронийликдан кейин кенг тарқалган иккинчи диндир.
Бироқ бу унчалик ҳам кўзга ташланмайди.
Бутун мамлакат бўйлаб бор-йўғи тўртта масжидда минора бор, янгиларини қуриш режаси эса, деярли ҳеч қачон маъқулланмаган.
Мусулмонлар аксар ҳолларда норасмий ташкил этилган жойларда намоз ўқишади.
Масжид минораларини тақиқлаш тарафдорларига кўра, миноралар Шариат қонуни ва ғоясининг кучайишини намоён этади.
Уларнинг даъво қилишларича, бу Швейцария демократиясига ҳамоҳанг келмайди.
"Амнести Интернейшнл" халкаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотининг огоҳлантиришича, Швейцария масжид минораларини тақиқ
этиш билан диний эркинлик ҳуқуқини поймол этиши мумкин.
Швейцариялик
мусулмонларнинг айтишларича, яқинда қурилган сикх эҳромлари ва
православ черковлари ёлғиз Исломнинг таҳқирланаётганидан далолатдир.
Референдум арафасида ўтказилган оммавий сўров натижаларидан оз сондаги кишиларнинг тақиқни инкор этиб овоз беришлари аён
бўлганди.
Бундан Швейцария ҳукумати енгил тин олган чиқар.
Чунки улар минораларни тақиқлаш мамлакат мусулмон жамоаси орасида норозиликларга сабаб бўлиб, Швейцариянинг исломий давлатлар
билан алоқаларига рахна солиши мумкинлигидан хавотирдаларда эдилар
|