Воскресенье, 24-05-05, 13:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » Қинғир ишнинг қийриғи 60 йилдан кейин ҳам чиқди
01:24
Қинғир ишнинг қийриғи 60 йилдан кейин ҳам чиқди

Қинғир ишнинг қийриғи 60 йилдан кейин ҳам чиқди

Демянюкнинг концлагер қўриқчиси бўлиб ишлаганини тасдиқловчи ҳужжатлар талайгина

30.11.2009

Мюнхенда иккинчи жаҳон уруши чоғида яҳудийларни оммавий қирғин қилишга алоқадорликда гумон қилинган 89 яшар Жон Демянюк устидан маҳкама жараёни бошланди.

Украина пойтахти Киевда таваллуд топиб, 2-жаҳон урушидан сўнг АҚШга қочиб кетган Жон Демянюк ногиронлар аравачасида суд залига олиб келинди.

Демянюк Полшадаги Собибор концлагерида қўриқчи сифатида ишлаганликда ва шу ернинг ўзида 27 минг 900 нафар яҳудийни ўлдиришга кўмаклашганликда айбланмоқда.

Бироқ Демянюк барча айбловларни инкор қилмоқда. У бошқа концлагерларда ишлаганини тан олиб, Собибор лагерига умуман бормаганини таъкиламоқда. Бундан ташқари, Демянюк совет армиясида хизмат қилаётган маҳал асир тушгани ва ўзи ҳам уруш маҳбуси бўлганини айтмоқда.

-Ҳуқуқий жиҳатдан аввал мавжуд бўлмаган вазиятнинг юзага чиқиши муносабати билан айбланувчининг ўзи ва ҳимоячилар унинг оқланишини кутмоқдалар. У атайлаб жиноят содир этганликда айбланаётгани йўқ, аксинча , Ҳитлер, Ҳиммлер ва Ҳейидриҳ каби жиноятчиларнинг буйруқларини бажарганликда гумон қилинмоқда, деди Демянюкнинг адвокати.

Бироқ прокурорлар бошқа фикрда. Уларнинг билдиришича, Демянюк немис қўшинларига асир тушгандан сўнг Германия қўшинларининг махсус бўлинмасида ишлашга иштиёқ билдирган ва хизмат қилиш учун Собибор концлагерига юборилган. Айтилишича, иккинчи жаҳон уруши давомида ушбу лагерда 250 мингга яқин яҳудий ўлдирилган.

Айни пайтда маҳкама жараёнининг мураккаб кечиши айтилмоқда. Боиси айбланувчининг саломатлиги заиф бўлгани туфайли маҳкама жараёни ҳар куни икки маротаба 90 минутдан олиб борилади ва бу билан маҳкама жараёни май ойигача чўзилиши мумкин.

Бундан ташқари бу ишдаги гувоҳларнинг барчаси оламдан ўтиб бўлган ва маҳкамада Демянюкнинг айнан Собибор лагерида бўлганини тасдиқловчи гувоҳ бўлмайди.

Бироқ прокурорлар бир неча ашёвий далилларга эга эканликларини айтмоқдалар. Улар маҳкамага Демянюкнинг Собибор концлагерида бўлганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмоқчилар. Бундан ташқари судда Демянюк билан Собибор лагерида бирга ишлаган украиналикнинг гарчи ҳозир ўлиб кетган бўлсада, унинг 30 йил аввал берган баёноти ўқиб эшиттирилади.

Прокурор Барбара Стокинжер гапиради:

-Мюнхен прокаратураси бу осон маҳкама бўлмаслигини тушуниб турибди, боиси айбланувчи 89 ёшни қарши олган ва гувоҳликка чақирилганларнинг айримлари кекса ёшдаги шахслардир. Бироқ бизда талайгина ашёвий далиллар мавжуд ва ишончимиз комил маҳкама жараёни бир оз чўзилишига қарамай айбланувчининг жиноятлари исботланади, деди прокурор.

Бу Демянюк устидан олиб борилаётган иккинчи маҳкама жараёнидир. Ҳолокостдан омон қолган фуқаролар Демянюкни нацистларнинг яна бир таниқли Треблинка концлагерида "Даҳшатли Иван” лақабини олган энг беаёв қўриқчи бўлганини айтганларидан сўнг Исроил суди 1988 йилда унга ўлим жазоси тайинлаган эди.

Треблинка лагерида бошқа шахс бўлгани аниқлангандан сўнг Демянюк озод этилган ва шу пайтгача АҚШда истиқомат қилаётган эди.

Яқинда эса Демянюкнинг нацистлар лагерида ишлаганини исботловчи далиллар пайдо бўлгандан сўнг у АҚШда қўлга олинди ва жорий йил бошида Германияга экатрадиция қилинди.

Демянюк Мюнхен суди томонидан айбдор деб топилгудек бўлса, унга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1232 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz