Воскресенье, 24-05-05, 16:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » Швеция Интеграцион Хизматини Брекке Коммун бўйича Шефи билан Суҳбат
01:40
Швеция Интеграцион Хизматини Брекке Коммун бўйича Шефи билан Суҳбат

Швеция Интеграцион Хизматини Брекке Коммун бўйича Шефи билан Суҳбат

Қуйида Швециянинг Брекке Коммуни бўйича Интеграцион Хизмати раҳбари жаноб Бенгт билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этаяпмиз. Суҳбат мавзуимиз Швецияда бошпана топган кўплаб Ўзбек муҳожирлари учун фойдадан холи эмас деб ҳисоблаймиз.

Суҳбатдош Муҳаммадсолиҳ Абутов.

М.А.Жаноб Бенгт Швеция Европа мамлакатлари ичида энг кўп Ўзбек қочоқларини қабул қилган мамлакат ҳисобланади.
Сиз Интеграцион Хизмати раҳбари экансиз, сизнинг Ташкилотингиз қочоқларга қандай хизматларни кўрсатади? Сиз билан бўладиган суҳбатимиз бизнинг Ташкилотни Ўзбек тилидаги сайтида чоп қилинади.Бу ердаги саволларни жавоби бошқа юртдошлар учун ҳам зарур бўлгани учун ҳам уни чоп қилишни мақсад қилдик. Шунга розимисиз?!

Б. Ҳа, бемалол. Аввало мен шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, мен Коммуна бўйича Ишлаб чиқариш Фирмаларини очиш, ва Туристларга хизмат кўрсатиш, Маориф ва Тараққиёт шунингдек Интеграцион хизмати соҳаларини бошқарувчисиман.

Кейин сиз сўраган масалага келсак,Интеграцион хизмати қочоқларга бирламчи зарур бўлган ёрдамлар кўрсатувчи давлат Ташкилотидир.

Умуман олганда Швецияда ҳаётни ҳамма соҳасини муайян тартиб тизимга солиб турувчи Парламент ҳисобланади.Парламентни қошида ҳар бир соҳага тааллуқли Давлат Департаментлари бор.

Швецияда жами 24.та вилоят бор. 280 та Коммун бор. Ҳар бир Вилоятда биттадан LST номли ташкилот бор. Бу ўша Департамент билан Коммун орасидаги воситачи ташкилот ҳисобланади.
Келаси 2010 йили Интеграцион хизмати тугатилади.Уни вазифасини LST бажаради. Интеграцион хизмати қаровидаги қочоқлар Меҳнат Биржаси қарамоғига ўтказилади.

А.М. Бу қандай Ташкилот?!

Б. Бу Ташкилот қочоқларни иш билан таъминлаш билан шуғулланади.2011 йилдан бошлаб Коммун билан Меҳнат Биржаси одамларни иш билан таъминлашга киришади.

А.М. Демак келажакда шундай ўзгаришлар бўлар экан. Аммо ҳозирги кунда Интеграцион хизмати ҳақида гаплашсак. Бу ташкилот Миграция Хизматини бир шахобчасими ёки коммунлар қошидаги ташкилотми?!

Б. Интеграцион хизмат мустақил давлат ташкилоти.Лекин у иш жараёнида Миграция хизмати ва Полиция ва Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

А.М. Шу хизмат қочоқларга қандай хизмат кўрсатиши лозим?!Бу ҳақида сизларда аниқ қилиб ёзиб қўйилган бирор ҳужжатлар борми?!

Б. Мен сиз билан аввалги суҳбатимиздан кейин шунақа ҳужжатни излаб тополмадим. Бизни хизматни нималар қилиши ва қочоқларга қандай хизмат кўрсатиши ҳеч қаерда ҳужжат қилиб ёзиб қўйилмаган.аммо шу нарса ёзилса яхши бўларди.

А.М. У ҳолда қочоқлар билан сизни Ташкилот орасидаги муносабатларни нимага асосланиб юритилади?!

Б. Бизни вазифамиз асосан шу қочоқларга мактабда таълим олиши учун шароит яратиб бериш.Ва уларга Швеция сиёсий тузимини қонунларини тушунтиришдан иборат.

А.М. Қизиқ, агар бир муайян тартиб қонунлар бўлмаса, у ҳолда сизни қўл остингиздагилар қочоқларга нисбатан ўз билганларича муомала юритаверишадими?!

Б. Швеция демократик Мамлакат.Бу ерда ҳеч ким, ҳеч кимни ҳаққини поймол қилиши мумкин эмас. Шунингдек, агар бирорта нотўғри иш жиноят содир бўлса, Давлат Жиноят Кодекси бор.Лекин бизни Миграция Хизмати ўша сиз айтган китобни таёрлашса яхши бўларди.

А.М .Бу гап мени ҳайрон қолдиряпди. Ҳамма давлатда Жиноят кодекси бор.ундан ташқари у ёки бу соҳа бўйича фаолият юритувчи Ташкилотларнинг ҳам қандайдир бир ички тартиб қоидаси бўлади.Масалан турмада ҳам ички тартиб қоидалари бор.Ким нима қилиши керак?Кимни нимага ҳаққи бор ёки йўқ ва ҳаказо.Швеция Интеграцион хизматида ҳеч нарса йўқ эканда?!

Б. Йўқ. Турма бошқа нарса.Бизлар озод одамлар билан ишлаймиз. Бу ерда ҳеч қандай чеклов йўқ. Ҳамма ўзига мустақил. Сиз айтган турмадаги тартиб қоида Швецияда ҳам бор. Швецияда умумий чекловлар бор. Бу қонунда белгиланган. Буни бузган одам жазоланади.Масалан бизда 90дан ошириб машинани ҳайдаш мумкинмас.Агар шу қоидани бузсангиз жазоланасиз.

Шуни унутмаслик керакки қонунларни сиёсатчилар қабул қилишади. Ва Швецияда сўз эркинлиги, шахс эркинлиги дахлсиз ҳисобланади.Биз шунинг учун курашганмиз. Шундай экан эркинлигимизни чеклашни ёқтирмаслигимиз табиий.

А.М. Мен шуни сўрамоқчиманки масалан мен Ўзбекистондан аниқроғи Россия турмасидан чиқиб келдим. УВКБ ва бошқа ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва албатта Аллоҳни ёрдами билан, ўзим ҳам кутмаган ўйламаган ҳолда, Швецияга келиб қолдим. Яъни, демоқчиманки ҳар бир келувчи ўзига яраша бир муаммо ва сабаблар муаммолар билан келади.Масалан касал бўлиши мумкин ва ҳаказо.

Сизни Ташкилот фақат мактабга жойлаб, қонунларни ўқитиш билангина шуғулланса, у келган одамларни бошқа муаммоларини ким ҳал қилади?!

Б. Нимага қамалгансиз?!

А.М. Ўзбекистондами ёки Россиядами?!

Б. Икковидаям.

А.М .Бизда бир модда бор. 159 деган.Яъни Давлатни ноқонуний йўл билан ағдаришга уриниш деган модда. Ўзбек режимига ёқмаган одамларни шу модда билан айблашади. Бизники диний сабаблар ҳам аралашган.

Б. Сизлар агар Ўзбекистонда диний партия ёки ташкилот тузиб чиқсанглар қамаласиз. Аммо бизда агар Давлат томонидан рўйхатдан ўтказиб диний партия ёки ташкилот тузсанглар бемалол рухсат. Аммо ноқонуний бўлса унда жазо оласиз.

Бизда ҳатто миллатчи партиялар ҳам бор.Уларга ҳам давлат ўз фикрини айтишга рухсат беради. Уларни ҳеч ким йўлини тўсмайди то, бошқаларга зарари тегмагунча. Чунки миллатчилик ғояси бир шахсни шахсий ғояси фикри.Фикрни эса то бировга зарар бермагунича тўсиш мумкинмас.

А.М. Шу ерда ўрни келганда айтиб ўтсам, мени машинамни икки ой олдин учта балонини тешиб кетишганди. Ўтган куни яна иккитасини кесишибди.
Мениям шунақа миллатчи қўшниларим бор. Лекин нимагадир Полис уларни ушламаяпди?!

Б. Бу албатта яхшимас. Полис ушлаб исбот қилолса жазоланади. Лекин бундай ҳолат фақат қочоқларда бўлаётгани йўқ. Мана яқинда Йонани ҳам тўртта балонини кесиб кетишган. Мен ёзда жанубга бордим.Бир жойга машинамни қўйиб кетсам. Ёқмоқчи бўлишибди. Ёниб кетмай ўчиб қолган экан.

Шунда мен Страховой компанияга мурожаат қилсам, улар менга "Сен янги машина олиш учун, ўзинг атайлаб уюштиргансан” дейишган.

Шунда мен "агар шундай ахвол Ўзбекистонда бўлганда барча давлат Ташкилотлари бир бирини қўллаб қувватлаб, мен ҳеч нарса қилолмаган бўлардим. Яхшиямки мен Швециядаман бу ерда курашишим мумкин” деб, ўйлаганман.

Лекин Полис тасдиқлади яқинда бир шундай жиноят қилиб қамалган одам турмадан чиққан экан.Бу ўшанинг иши дейишди.Лекин исбот қилолмаган учун уни жазолайолмадилар.

А.М.
Мавзудан ташқари бўлсада яна бир савол.Мана Бреккеда иккита Черков бор. Бири протестантларники.Яна бири Баптистларники. Энди бу ерларда Мусулмонлар ҳам яшаяпди. Биз яқинда Масжид учун бир бино сўраб борганимизда Коммунал ҳукумат вакили ”Ойига уч минг крон кварталний қилиб олдиндан берасизлар” деб, бир бинони таклиф этди.

Биз унга пулимиз етмайди деб бошқа арзонроғини топиб беришни илтимос қилиб қайтдик. Агар Христианларга черковни Давлат қуриб берган бўлса, мусулмонларга ҳам қуриб бермайдими?! Шуниси адолатга яқинроқ иш бўлармиди?!Шунга нима дейсиз?!

Б. Аслида Швецияни традиционал дини протестантликдир. Бу бизда бир пайтлар Давлат дини бўлган.15 Асрдан бери шу дин бизнинг динимиздир.Аммо ҳозирги кунда у Давлатдан ажратилган.
Лекин Протестант Черковини ўз мол мулки ерлари бор.Уларда пул кўп.Кўпчилик мухлислари уларни ҳисобига (Церковный Взнос) "Черков ҳаққи” пули тщлаб туришади. Протестантизмдан бошқа Черковлар ҳам ўз ихлосмандларининг бадали ҳисобига Черковларини қуришган.

Сизлар ҳам истасанглар Масжид қуриб олишларинг мумкин. Лекин давлатдан Масжид қуриш учун ерни сўраб олишларинг керак бўлади.Аммо давлат қурилишга ёрдам бермайди. "Черков ҳаққи” тўлашлик эса ихтиёрийдир.
Ҳар ким хоҳласа беради, хоҳламаса йўқ.

Протестантларни ўз диний сиёсий партияси ҳам бор. Ҳатто Парламентда уларни партиясидан ўнтача депутати ҳам бор.

А.М. Сиз, мени касал одамларга ёрдам бериш, Интеграцион Хизмат вазифасига кирадими, деган, саволимга аниқ жавоб бермадингиз?

Б .Бу ҳақида мен айтиб ўтдим, янги келганларни биз Тиббий муассасага йўллаймиз.касал бўлса улар даволашади.

А.М. Уни даволаниши учун кетадиган харажатни ким кўтаради?!Яъни ўша одамни ўзими ёки ким?!

Агар операция бўлса, давлат тўлайди.Агар бошқа майда чуйда дорилар сотиб олиш керак бўлса ўзи олади.

А.М. Хўш, бу ёрдам қачонгача давом этади?!Масалан қачон касал одам ўзини ўзи даволаши керак бўлади?!

Б .Қочоқлар бизни ҳомийлигимизда икки йилгача бўлишади.баъзи ҳолларда уч йил.Агар кейин ўқишни давом эттирса яна стипендия олади.Агар иш топиб ишласа яна яхши.Агар иш тополмаса ва ўқишни ҳам давом этмаса, уни социал хизмат ҳомийлигига ўтказилади. У ерда ҳам пул бериб туради. Лекин жуда кам.

А.М. Қочоқларга берилаётган пуллар ким тарафидан берилаяпди ва кимга қанча пул берилиши лозим?Ё буниям Хизмат ходимлари ўз билганича ҳал қиладиларми?!
Б. Пул давлат томонидан берилади.
Кимга қанчалигини Ханетдан сўрасангиз яхшироқ билади. Аммо, Интеграцион хизмати ходимлари сабабсиз мактабга бормаган одамни пулини бермай қўйишлари ҳам мумкин.

А.М. Хўп.Нима асосланиб шундай қиладилар?! Бу нарса бирор қонунда ёзилганми ёки қандай?!

Б. Айтдимку ёзилмаган. Лекин қочоқлар мактабга боришлари ва Швед тилини урф одатини ўрганишлари зарур. Шуни учун унга пул ажратилган.Агар бормаса демак пул ҳам олмайди?!Бу худди ишлаганга бериладиган ойлик иш ҳақи каби. Иш йўқми, демак иш ҳақи ҳам йўқ.

А.М. Демак ўқиш мажбурий эканда?! У ҳолда қани сиз айтган шахсий эркинликлар демократия ва ҳаказолар?!

Б. Йўқ. Сиз эркинсиз. Хоҳласангиз шу пулни ҳисобига ўқинг. Хоҳласангиз ўқиманг!

А.М .Масалан мен мактабга бормасам, пулни бермасанглар, мен нима ҳисобига яшайман?! Буни бир ўйлаб кўрганмисизлар?!
Мен яшашим учун ўқишим керак эканда?!

Б. Йўқ. Энди ҳаммасини эмас, маълум бир фоизини қирқади.Мен билмайман Ханет айтаётувди бир соатига қанчаям қирқади.

А.М. Сизнинг ходимангиз Йоханна менга у куни "мен фақат ойига бир мартагина сени қабул қилишим мумкин.Бошқа ҳеч қандай сени қабул қилишга мажбур эмасман” деди. Мени бирор ишим чиқса нима қилишим керак?!
У ойдан бу ойгача кутиб юришим керакми?!

Б. Йўқ. Агар иш чиқиб қолса келиб,учрашувга вақт белгилаб кетиш керак.Кейин шу куни келиб учрашиш керак. Чунки уларни бекор вақти бўлмайдида, ҳар келганни қабул қилиш учун.

А.М. Сизга бир савол.Сиз ҳеч шу қочоқларни йиғиб улар билан гаплашиб нима муаммолари бор, нимадан норози эканлигини ҳеч сўраб суҳбатлашиб кўрдингизми?!
Б. Йўқ. Мен фақат ким учрашишни хоҳласа учрашаман. Лекин ҳеч кимга рад қилган эмасман.

А.М. Кимдир учрашаман деганми ҳеч?!

Б .Йўқ. Мен тўрт бешта соҳага жавобгар одамман.Ҳамма ишни ўзим эплай олмайман. Шунинг учун шу соҳани биладиган одамларни ишга олиб қўйаман. Ханет ўз ишини зўр билади.

А.М. Сиз Интеграцион хизматини ишидан мамнунмисиз?!
Б.Ҳа.Сизчи?!

А.М .Мен уларни умуман иш қилмайдиган бекорчилар деб биламан.

Б. Йўқ, унда сиз хатолашасиз.Улар яхши ишлашяпди.

А.М. Бир файласуф айтганидек "Сизларнинг Бюрократия,Демократияларингни бошига етмаса яхши эди.

Б. Йўқ. Сизларда Диктатура. Бюрократия йўқ. Буюрилдими бажарилади.Бизда Демократия, Диктатура йўқ. Лекин бюрократия бор.
Демократия бор жойда бюрократия бўлади. Барибир демократия диктатурадан афзал.

А.М. Сиз билан, агар зарурат бўлса, яна қачон учрашишим мумкин?!

Б. Агар зарурат бўлса, Ханет орқали вақт белгилаб учрашишимиз мумкин.

А,М, Суҳбат учун сизга катта рахмат.

Б. Сизгаям рахмат.Учрашгунча хайр.

1 декабрь 2009 йил.

"Ат-Тавҳид”

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1319 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz