Воскресенье, 24-05-05, 16:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » Золимларни лойиқ жазосини бер
01:53
Золимларни лойиқ жазосини бер

Золимларни лойиқ жазосини бер!


Муҳаммадсолиҳ Абутов.

Ҳасратнома

Ўткинчи дунёда яшаймиз беш кун,
Баъзида ғамгинмиз, баъзида кулиб.
Эслаймиз ўтганлар кимлигин гоҳо,
Ё ҳурматла ёки, нафратга тўлиб.

Ота-боболару, қавму-қариндош,
Баъзиси "яхши” деб  эсланар доим.
Яқинда ўтамиз биз ҳам, дунёдан,
Ажални белгилаб қўйган, Худойим.

Пайти келиб, бизни эсга олсалар,
"Нима дейишаркан зурриётимиз?”
Ароқхўр, Зинокор, Фирибгар, Фосиқ,
Деган сифат билан чиқса отимиз?!

Баъзи бир имонсиз одамларни ҳам,
Эсламоққа лойиқ сифатлари бор.
Эслашар уларни зурриётлари,
Ҳатто улар билан қилар ифтихор.

Не бўлди Ўзбеклар зурриётига?
Бир разолат билан ошно бўлдилар.
Одамийлик турқин йўқотиб буткул.
Улардан баттарроқ расво бўлдилар.

Ширку ноҳақ қатл, ёки ўғирлик,
Судхўрлик, қимору, ароқу-вино.
Ғийбат, туҳмат, ҳасад ва порахўрлик,
Турли фисқу-фасод, турли хил Зино.

Барча ёқда фошдир бидъат хурофот,
Қонунлар одамлар ихтиросидир.
Илоҳий низомга йўқдир эътибор,
"Уламолар” ҳам шу ишга розидир!

Шунинг учун бу юрт, боши чиқмайди,
Турли хил мусибат, офат, балодан.
Имонга чақирса бир холис инсон,
"Фитначи” деб қувилар Эл ародан.

Ё турмага қамар ёки йўқ қилар,
Золимлар уни ҳеч омон қўймайди.
Ўзлари яшайди тинч фароғатда,
Мўминлар қонини ичиб тўймайди.

Таърихлардан маълум бўлгани шудир,
Ё бундай халқ бўлар тез кунда хароб.
Ёки тавба қилиб Ҳақ йўлга қайтар,
Аллоҳ раҳматила бўлади сероб!!

Тиларман ё Роббим, ҳалок этмагил,
Бизларни бу каби зулм залолатда.
Золимларни лойиқ жазосини бер,
Адолатинг кўрсатиб қиёматда.

БЎЛМАСА

Қувонч бўлмасди агар ёнида ғам бўлмаса,
Яралмасди бу олам жину-одам бўлмаса.

Синов бўлмасди асли биз яралган бу дунё,
Бировдан биров ортиқ ва ёки кам бўлмаса?!

Омонату оқибат  иймон ҳосиласидир,
Яшай олмас Одамзод хотири жам бўлмаса.

Дунёдаги ўткинчи шон-шарафдан не фойда,
Ҳақ қошида қиёмат кун муҳтарам бўлмаса?!

Қандай бўларди ҳаёт қилолмасман тасаввур,
Бир-бировдан ололмай юрган алам бўлмаса?!

Саҳвийнинг дил баёни дилиндаги армони,
Охир тавофи насиб Байтул Ҳарам бўлмаса?!

Илм ҳақида

Мўминларга лозимдир албат,
Илм олмоқ, Ҳақни танимоқ.
Илм - китоб ўқимоқ эмас,
Илм - дилда қўрқувни топмоқ.

Илм эмас билишлик фақат,
Тақво ҳосил бўлмаса агар.
Динни билган олим бўлмайди,
Ҳаққа амал қилмаса агар.

Роббисини холис таниса,
Саҳарларда бўлмаса гирён?!.
Дилида ғам-алам бўлмаса,
Уни "олим”лиги ғирт ёлғон!

Пайғамбарлар чеккани каби,
Ҳақ йўлида чекмаса ғамни?!
Ўз нафсига  оввора бўлса,
"Олим” деманг бундай одамни!

"Олим” бўлса маломат мақтов,
Деганларга этмайди парво?!
Ўзгармайди ҳеч ким ёнида,
Ё бир ўзи қолсада танҳо.

Ақлли башара, оқ салла,
Олимликнинг нишони эмас.
Оддийлигу очиқлик керак,
Кибр - илм аркони эмас.

Ана кўринг мужтаҳидларни,
Илм уммонида ғаввослар.
Ўз раъйини етказиб халққа,
Амални ўз нафсига хослар.

Ҳозир жуда кўпдир бундайлар,
Атрофида беш ўн мурид бор.
Ўзини "Ҳақ аҳли” деб билар,
Бошқаларни қилишар инкор.

Нима қолди қўлимизда бор,
Бугун бизга Расулуллоҳдан?!
Ҳаммаям ўз раъйини "ҳақ” дер,
Ваҳй тушмас энди Аллоҳдан.

Вазиятга лойиқ мувофиқ,
Бўлиши шарт фатво ижтиҳод!
Бир боши берк кўчага кириб,
Қолиш билан бўлмайди нажот!

Воқеъликга ечим бўлмаса,
Бу Исломнинг шаънига туҳмат.
Рўшноликга олиб чиқмаса,
Қани бизга берилган неъмат?!

Нега бизлар бугун хору зор,
Уламолар сизга саволим?!
Бир нажотга йўл топмасангиз,
Сиз мен учун эмассиз Олим!!

Илм аҳли бўлмаслиги шарт,
Ўзи билан ўзи оввора.
Унга қараб кўз тикар ҳануз,
Бу ёқда минглаб халқ бечора!

Ана шулар, Ҳақиқий Олим,
Ана шулар "Диннинг таянчи”
Шулар Расулуллоҳга ворис,
Шулар, илм аҳлин -суянчи!

Ҳидоят нурини элтарлар,
Аждодлардан-авлодлар сари.
Роҳат фароғатда ётибмас,
Жабр-зулм чекиб аксари.

Булар қилган хизматларига.
Истамаслар дунё матосин!
Мақсад - Аллоҳ ризолигидир,
Мағфират этмоқдир хатосин.

Холисликдир  улар шиори,
Бошқача бир ғараз бўлмайди!
Аллоҳ учун қурилар мезон,
Дунёвий бир араз бўлмайди.

Ана шулар ҳали дунёда.
Турган имон учун сабабдир.
Асрлардан ўтиб бизгача,
Келган Қуръон учун сабабдир.

Аллоҳ ваъдаси бор бу Қуръон,
Қиёматга қадар туради!
Демак, бу Олимлар Оламда,
Ҳар даврда албат бўлади.

"Ат- Тавҳид”

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1251 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz