Четверг, 24-05-02, 22:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 4 » Равалпинди учинчи марта нишонга олинди
18:38
Равалпинди учинчи марта нишонга олинди

Равалпинди учинчи марта нишонга олинди

Равалпинди шаҳридаги масжидда содир этилган худкуш ҳужумда 35 одам ҳалок бўлди.

04.12.2009
Ҳасанжон

Покистоннинг Равалпинди шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат қиладиган аскар ва зобитлар жума намозини ўқиётган масжидга худкуш ҳужум уюштирилди. Покистон ҳарбийлари "Ҳужум уюштирган шахслардан баъзилари воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган”, деган фикрда.

Покистон расмийларга кўра, масжидга бостириб кирган худкуш кимсалар ўзини портлатишдан олдин жума намозини ўқиш учун йиғилган одамларни ўққа тутиб, кейин гранаталар портлатган.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужум оқибатида 35 одам, жумладан, Покистон армиясининг икки генерали ва бир неча зобит ўлган, 40дан ортиқ одам яраланган.

Воқеадан кейин ҳавода ҳарбий вертолётлар парвоз қилган. Хавфсизлик ходимлари воқеа жойидан қочгани тахмин қилинган жангариларни қидирмоқда.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Атҳар Аббос ҳужум бир неча шахс томонидан уюштирилганини айтди.

"Улар масжид ичида бомба портлатишди. Одамларни ўққа тутишди. Террорчилар ўлдирилди. Аммо биз улар неча киши бўлганини аниқ билмаймиз”, деди Покистон армияси матбуот котиби.

Равалпинди шаҳридаги ҳужум толиблар жангарилари томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда. Бу октябр ойидан бери Равалпиндида уюштирилган учинчи ҳужум.

Покистон ички ишлар вазири Раҳмон Малик Покистондаги хусусий телеканалга берган интервюсида масжидга ҳужум қилганлар ибодатчилар каби кийимда бўлганларини айтди.

Маликка кўра, ҳужумни икки шахс амалга оширган. Портлаш оқибатида масжиднинг томи қулаб тушган. Ички ишлар вазири фикрича, бу ҳужум Сват водийси ва Вазиристон вилоятида Покистон армияси Толибон жангариларига қарши муваффақиятли амалиётлар олиб бораётганига жавобан уюштирилган.

Равалпинди туман касалхонаси бош шифокори Раҳмон мухбирларга касалхона ходимлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилгани ва касалхона яраланган одамларни қабул қилишга тайёр эканини айтди.

- Бизда барча тиббий ускуналар бор. Биз фавқулодда вазият эълон қилиб, барча жарроҳлар ва бошқа шифокорларни касалхонага чақиртирдик. Биз реанимация хонасини бўшатиб, жароҳатланган ва яраланган одамларни қабул қилишга тайёрлаб қўйдик, деди Равалпинди касалхонаси бош шифокори Раҳмон.

Хабарларга кўра, ҳужум уюштирилган пайтда масжидда 200 - 300 нафар одам бўлган. Уларнинг аксари ҳарбийлар эди.

Исломобод шаҳридан бир неча километр нарида жойлашган Равалпинди гарнизон шаҳрида Покистон армияси Бош қўмондонлиги жойлашган
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1228 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz