Четверг, 24-05-02, 18:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 4 » Ўзган ҳодисаларига боғлиқ маҳкама ишида ҳукм ўқилди
19:08
Ўзган ҳодисаларига боғлиқ маҳкама ишида ҳукм ўқилди
ББС хабари
Ўзган ҳодисаларига боғлиқ маҳкама ишида ҳукм ўқилди
 


Қиргизистоннинг Ўзган туман маҳкамаси уч маҳаллий фуқаро ҳамда икки нафар ўзбекистонликни турли муддатларга озодликдан маҳрум этди.

Маҳкама иши беш ой муқаддам Ўзган туманида кечган ҳодисалар билан боғлиқ. Ўшанда қирғиз куч тизимлари "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзолари дейилган бир неча шахсни ҳалок этишганди.

43 ёшли асли ўзганлик Ўзбекистон фуқароси Толибжон Солиев, қирғизистонлик ота-бола Мамадалиевлар ҳамда 37 яшар яна бир шахс "террорчилар ва бандитлар"га шерикдошлик, ноқонуний қуролли гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятига кўмак кўрсатиш, куч тизимлари ходимлари ҳаётига тажовузга ҳамкорлик қилишда айбланган эдилар.

Маҳкама охирги модда ўз тасдиғини топмаганини айтди.

Айбланувчиларга 9 йилдан 12 йилгача муддатга қамоққа жазоси берилди.

Андижоннинг Хонабод шаҳридан бўлган 29 ёшли Манзура Йўлчиевага чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда жиноятни яшириш айблови қўйилганди. У уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазони қамоқдан ташқарида ўташи айтилди.

Бу ўринда аёлнинг икки ёш боласи борлиги ва ҳозирда ҳомиладорлиги инобатга олинган.

Қораловчи томон номлари айтилган эркаклар учун умрбод қамоқ жазосини талаб қилган, Йўлчиевани эса, беш йил озодликдан маҳрум этишни сўраганди.

Тергов материалларига кўра, Толибжон Солиев қирғизистонлик "Фара" лақабли Ҳасан Сулаймонов тузган қуролли гуруҳга уч йил муқаддам жалб қилинган. Гуруҳ Қиргизистонда "Ўзбекистон исломий ҳаракати" қаноти остида фаолият кўрсатганлиги айтилади.

Айнан Солиев юқорида номлари зикр қилинган ўзганликлар кўмагида хонабодлик эр-хотин Ботир Сотволдиев ва Манзура Йўлчиеваларга Ўзган яқинидаги қишлокда турар-жой топиб бергани ва моддий томондан ёрдам кўрсатгани айтилади.

Манзура Йўлчиева
Манзура Йўлчиевага 3 йиллик жазо тайинланган

Жорий йилнинг 27 июни куни қирғиз махсус хизмати ва милицияси ўша уйда Ҳасан Сулаймонов, Ботир ва Абдукарим Сотволдиевларни ҳалок этганди.

Хонабодлик жуфт яшаган ҳовлига қўшни булган Мамадалиевлар уйи куч тизимлари амалиёти пайтида бутунлай ёниб кетган.

Айбланувчилар ўзларига қўйилган айбловларга иқрор бўлишмаган. Уларлар жангарилар деб айтилган шахсларнинг кимликларидан бехабар бўлган ҳолда "мусофирлар"га беғараз ёрдам беришганини айтишган.

Манзура Йўлчиева эса, ўз эрининг нима иш билан шуғулланганидан бехабар бўлганини таъкидлаган.

Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, Солиев бошқа жойлардан келган одамларга иш топиб бериб, эвазига фоиз олиш билан кун кўриб келган.

"Мижозларимизга қўйилган айбловлар тўла далилланмаган ва берилган жазо ўта қаттиқ",- деди ҳимоячилардан бири. У ҳукмга қарши эътироз билдиришларини маълум қилди.

Ҳимоячилар ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари куч тизимлари амалиётларидаги номутаносибликлар, шубҳали жиҳатлар борлигини айтишади.

Айни пайтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ҳюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, Қирғизистон мамлакат жанубида мусулмонларга нисбатан тазъйиқларни инсон ҳуқуқлари фаоллари кузатишларига йўл қўймаяпти.

Ҳюман Райтс Вотч Тожикистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Нигина Баҳриеванинг Қирғизистонга киритилмаганини урғулайди... Баҳриева хоним Қирғистон омбудсмени идораси томонидан таклиф этилганди...

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1310 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz