Четверг, 24-05-02, 22:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 4 » Шинжонда айбдор топилган яна беш кишига ўлим жазоси
20:36
Шинжонда айбдор топилган яна беш кишига ўлим жазоси
Шинжонда айбдор топилган яна беш кишига ўлим жазоси
 
Урумчидаги хавфсизлик кучлари
Урумчида июл ойидан буён хавфсизлик чоралари кучайтирилган
Хитойдаги давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Урумчидаги маҳкама июл ойидаги тартибсизликларда айбдор деб топиб, беш инсонни ўлим жазосига ҳукм этган.

"Синхуа" ахборот агентлигига кўра, яна саккиз кишига турли жазолар тайинланган, хусусан икки кишига умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

Хитой агентлиги ўлим жазосига ҳукм этилган инсонлар исми-шарифини эълон қилган - улар Маматали Ислом, Маматтурсун Элму, Маматали Абдураҳим, Қўшмон Қурбон ва Ҳалил Садир.

Хабарларга кўра, уйғур миллатига мансуб бу инсонларни июл ойидаги этник зўравонлик пайтида полиция ходимини ўлдиришда айблашган.

Ўтган ой июл ойидаги тартибсизликларда айбдор деб топилган 9 киши қатл этилгани ҳақида Хитой расмийлари хабар қилишганди.

Маҳкама уларни қотиллик, ўт қўйиш каби бандларда айбдор деб топган.

5-июлда Хитойнинг йирик этник гуруҳини ташкил этадиган ҳанлар билан маҳаллий уйғурлар ўртасида Урумчи шаҳрида келиб чиққан тартибсизликларда қарийб 200 инсон ҳалок бўлган эди.

Хитойнинг давлат бошқарувидаги China News Service хизмати хабарида қатл этилган тўққиз киши уйғурми ё ҳан экани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Бироқ ҳукмни ижро этиш Шинжон Уйғур мухтор бўлгаси ҳукумати баёнотларига мос бажарилган бўлса, 9 кишилик гуруҳнинг саккиз нафари уйғур ва бири ҳан экани аёнлашади.

Шинжон ҳукумати сўзчисининг маълум қилишича, Олий маҳкама айбдор деб топилганларнинг жиноий ишини қайта кўриб чиққанидан кейин ҳукм ижро этилган.

5-июлдаги тартибсизликлар уйғурларнинг тинч норозилик намойишидан кейин рўй берган эди.

Июн ойининг охиридаги Хитой жанубидаги Гуандонг вилоятидаги ўйинчоқ фабрикасида Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидан ишлаш учун кўчириб борилган уйғурларнинг ҳанлар томонидан калтаклаб ўлдирилишига қарши Урумчи шаҳрида норозилик намойиши уюштирилди.

Хитой расмийларига кўра, намойишдан кейин уйғурлар ҳанларга ҳужумларни бошлаганлар, дўконлар талон-тарож қилинган, автомобил ва дўконлар ёқиб юборилган.

Икки кундан кейин Урумчи кўчаларига қасд олиш мақсадидаги хитойлик ҳанлар чиққанлар ва улар уйғурларга қарши ҳужумни бошлаганлар.

Расмийларга кўра, ўлдирилган ва жароҳатларнинг аксари хитойлик ҳанлар бўлганлар.

Октябр ойида бўлиб ўтган маҳкамаларда жами 21 кишини июл ҳодисалари учун айбдор, деб топишди.

Шулардан тўққиз нафарига ўлим жазоси тайинланди.

Охирги йилларда Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида маҳаллий уйғурлар билан ҳанлар ўртасидаги таранглик ортиб бормоқда.

Сўнгги ўн йилликлар мобайнида азалдан уйғурлар истиқомат қилиб келган ҳудудга миллионлаб хитойлик ҳанлар кўчиб борган.

Ҳозирги вақтга келиб Шинжон Уйғуристонининг аксар аҳолисини ҳанлар ташкил этади.

Ҳанлар сони Шинжон пойтахти Урумчи шаҳрида ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Аксар уйғурлар кўпроқ мухторият исташади ва Пекин изн бериб қўйганига нисбатан кўпроқ ўзларига диний ва маданий ҳуқуқлари таъминланишини ихоҳлайдилар.

Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида чоп этиладиган рўзноманинг ёзишича, июл ойидаги ҳодисалар ортида мустақил "Шарқий Туркистон" давлатини барпо этиш ғоясини илгари сурадиган бўлгинчилар турган.

Танқидчиларига кўра, расмий Пекин ўзининг Шинжон Уйғуристонидаги қаттиқ назоратини оқлаш мақсадида таҳдидни бўрттириб кўрсатиб келади
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1156 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz