Четверг, 24-05-02, 17:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 4 » Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалиловга террор банди қўйилган
20:59
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалиловга террор банди қўйилган
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалиловга террор банди қўйилган
 
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалиловни Қарши шаҳри аэропорти ва "Хонобод" ҳарбий базасини портлатишга тил бириктиришда айбламоқдалар.

Норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё бўлими фаоли Ғайбулло Жалилов шу йил 5 сентябрида ҳибсга олинганди, у билан бирга яна олти кишини жиноий гуруҳ ташкил этиб, террорчилик хуружини режалаштирганликда айблашмоқда.

Инсон ҳақлари фаоли ҳимоячиси ҳибсга олинганидан кейин қариндошларининг Ғайбулло Жалилов билан учрашишига изн берилмаган.

Сентябр ойидан буён унинг нега ҳибсга олингани, унга қандай айбловлар қўйилгани яқинлари учун ҳам қоронғу қолди.

Қашқадарё вилоят маҳкамасида бошланган маҳкамада Ғайбулло Жалиловга руҳий босим ўтказилгани яққол кўзга ташланади, дейди Париждаги "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" бирлашмаси раҳбари Надежда Отаева.

"Адолат қарор топишига умидини узганидан буткул тушкунликка тушган, ўзининг айбдор эмаслигини исботлашга ҳаракат ҳам қилаётгани йўқ", дейди Надежда Отаева.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциациясига кўра, Қашқадарё вилоят Миллий Хавфсизлик хизмати терговчилари Ғайбулло Жалиловга қарши кўрсатма бериши учун унинг рафиқасига тазйиқ ўтказганлар.

Армиядаги ҳарбий хизмати пайтида Ғайбулло Жалиловнинг бир ўпкаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланган, ҳибсда сақланган вақтида унинг соғлиги ёмонлашган, бироқ унинг тиббий ёрдам олишига изн берилмаган.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" бирлашмаси раҳбари Надежда Отаеванинг айтишича, дастлабки тергов ҳужжатларида Ўзбекистондаги олдинги маҳкамаларда номлари тилга олинган Нажмиддин Жалолов, Аҳмад Бекмирзаев ва бошқалар ҳақида гапирилган, бироқ уларнинг ушбу маҳкамада айбдор сифатида кўрилаётганлар билан алоқаси, айнан қандай жиноят содир этгани ёхуд жиноятни режалаштиргани бирор бир далил билан исботланмаган.

Ушбу жиноий ишда яна бир неча шахслар айбдор сифатида тилга олинади.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси Ўзбекистонда гуруҳли маҳкама жараёнлари кўпайиб бораётганидан хавотирда. Ушбу жиноий иш мамлакатдаги қонунсизликнинг яққол мисоли", дейилади ассоциация тарқатган хабарда
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz