Пятница, 24-05-03, 02:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 4 » "Ўзбекистонда судланмаган фақат болалар қолди"
23:27
"Ўзбекистонда судланмаган фақат болалар қолди"

"Ўзбекистонда судланмаган фақат болалар қолди"

02.12.2009
Меҳрибон

Аввалроқ ноқонуний диний даъват билан шуғулланганликда айбланган қаршилик ўттиздан зиёд муслима аёлга нисбатан эндиликда сиёсий айбловлар ҳам илгари сурилаяпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Гулшан Қораеванинг Озодликка билдиришича, ҳибсда сақланаётган қаршилик аёлларга нисбатан қатор сиёсий ва диний мотивлардаги айбловлар илгари сурилаяпти.

- Менга ҳозир айтишлари бўйича энг асосий 158-модда. Бу энг каттаси, менимча. Президентга тажовуз қилиш моддаси. Қолганлари 159-модда, 244-модда эса хоҳлайсизми-йўқми - барибир қўйилади. Жами еттита модда қўйилган дейишаяпти, деди Гулшан Қораева.

Қаршилик 30 дан зиёд аёл жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб ҳибсга олинган. Кейинчалик улардан айримлари ҳибсдан озод қилинди.
Қаршилик Зулхумор опа ҳам қизи Нигора билан биргаликда 5 ноябр куни ҳибсга олинганди. Зулхумор опа ҳозирда ҳибсда, қизи Нигора эса икки кун ҳибсда ушлангач, озод қилинган.

Нигора Носированинг Озодликка айтишича, ҳибсдан чиқарилган аёллар ҳамон терговга чақириб турилибди.

Озодлик: Нигорахон¸ сиз билан нечта одам ҳибсдан чиқди?

Нигора Носирова: Беш киши чиқдик.

Озодлик: Ҳозир онангиз Зулхумор опа қаерда?

Нигора Носирова: Билмайман-да қаердаликларини. Бизларнинг ҳаммамизни бирга олиб кетган. Лекин кейин алоҳида сақлаган. Билмайман қаердалигини.

Озодлик: Боргандан кейин алоҳида сақлашдими?

Нигора Носирова: Ҳа¸ алоҳида сўроқ қилишди.

Озодлик: Қанча ўтирдингиз ҳибсда?

Нигора Носирова: Икки кун ўтирдим.

Озодлик: Нима дейишди¸ нимани сўроқ қилишди?

Нигора Носирова: Билмайман унисини. Тушунмайман.

Озодлик: Нима деб қўйиб юборишди сизни?

Нигора Носирова: Уни ҳам тушунмаймиз.

Озодлик: Қўйиб юборганда бирор нарса дейишдими? Тилхат олишдими ëки бошқа қилишдими?

Нигора Носирова: Тилхат ëздик.

Озодлик: Чиққанингиздан кейин терговга чақиришмаяптими?

Нигора Носирова: Бориб турамиз.

Озодлик: Барибир чақиришаяптими терговга?

Нигора Носирова: Ҳа¸ сўроққа бориб турибмиз.

Нигора билан суҳбатимиз давомида у ҳибсда кечган икки кунлик ҳаёти ва тергов тафсилотларига тўхталишни хоҳламади.

Ҳозирда ҳибсда қолаётган қаршилик аёллардан икки нафари - Меҳринисо Ҳамдамова билан Шаҳло Раҳмоновалар 2004 йилдан буён Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзолари бўлиб фаолият кўрсатиб келаяптилар.

Қаршилик 40 ёшли Меҳринисо Ҳамдамова 2007 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Қаршидаги "Кўк гумбаз” масжидида ташкил қилинган "Отинойилар” ўқув курсида қизларга диний билим бериб келган.

2009 йилнинг 5 ноябридан бошлаб эса Меҳринисо Ҳамдамова ва унинг собиқ талабаларини оммавий равишда ҳибсга олиш бошланган.

Латофат Орзиқуловага кўра, унинг онаси Меҳринисо Ҳамдамовага дастлаб "Отинойилар” ўқув курсига келган талабаларга ноқонуний равишда диний даъват қилганлик айби қўйилган эди.

Қашқадарё вилояти бош отинойиси Шоира Каромова Озодликка берган интервьюсида ўзининг "Отинойилар” ўқув курси ташкилотчиларидан бири эканини айтиб, Меҳринисо Ҳамдамованинг ҳибсга олинишини унинг ўқув курсидаги фаолияти билан боғлаш нотўғри, деган фикрни билдирган эди.

Қашқадарё вилоят МХХ бошқармасининг тергов бўлинмаси бошлиғи, адлия подполковниги Р. Раҳматов имзо чеккан "Меҳринисо Ҳамдамованинг уйида тинтув ўтказиш ҳақида”ги расмий ҳужжатда "Қарши шаҳрида яшовчи Ҳамдамова Меҳринисо ва бошқалар доимий равишда ўз яшаш уйларида ноқонуний ва яширин тарзда диний мавзудаги йиғилишлар ташкил қилиб, ушбу йиғилишларни жамоатга бирлашиш, жамоатга кўпроқ ёшларни жалб қилиб, сафларини кенгайтириш кабилар тўғрисида ўтказиб, ўз сафларини кенгайтириш учун даъватлар ҳамда фаол ҳаракатлар қилиб келганлар”, дейилади.

Эндиликда эса қаршилик аёллар сиёсий мотивлар билан ҳам айбланаяптилар.

Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш айблови билан оммавий ҳибсга олишлар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан бошлангани маълум.

Бундан ўн беш йил аввал "президентга тажовуз қилганлик”да айбланиб маҳкамага тортилган мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова фикрича, оммавий ҳибслар Каримов режими даврида бир муддат ҳам тўхтамаган.

-1994 йилдан 1995 йилгача Мурод Жўраев¸ мен¸ яна тўрт киши суд қилинганимизда ҳам бизга нисбатан "президент ҳаëтига тажовуз”¸ "конституцион тузумга қарши” деган моддалар қўйилган эди. Энди орадан шунча йил ўтди. Ҳали ҳануз ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Яна ўша моддалар қўйилиб ëтибди. Бу айбловлар эркакларга қўйилиб бўлди¸ энди аëлларга ўтишди. Мана, аëллар ҳам катта-катта гуруҳларда қамалаяпти. Мен қўрқаманки¸ муслима аëллар ҳам бир кун тугаб қолар, кейин болаларга ҳам ўтишмаса бўлди. Ҳозир суд қилинмаган фақат болалар қолди. Аëлларга "ҳужум” бошланганига анча бўлди. Тошкентда ҳам жуда кўп аëлларни қўлга олишди. Қашқадарëда ҳам мана шундай воқеа бўлди. Уларни Ҳизбут-Таҳрир ëки бошқа бирорта экстремистик ташкилотларнинг аёллар қаноти, деб суд қилишса керак. Одамга шуниси алам қиладики¸ уларга ҳеч қандай ëрдам кўрсата олмаймиз. Энг даҳшати, адвокатлар ҳам бу ишларни олишни исташмайди. Чунки натижа маълум. Суд бўлмасдан туриб, ҳаммамиз унинг натижасини биламиз. Улар албатта қамалади. 20 йил ичида ҳали бирор марта мана шу моддалар билан ҳибсга олинган одамнинг оқланиб чиққанини бизлар эшитганимиз йўқ. Фақатгина қамалади. Бу шубҳасиз, дейди Дилором Исҳоқова
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1192 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz