Дилмурoд Сайид ўз оиласининг ҳалокати ҳақида эшитди
03.12.09 Uznews.net - Обид Саидов, қамоққа олинган Дилмурод Сайиднинг укаси, маҳкум журналистга унинг хотини ва қизининг 5 ноябр куни автохалокатга учраб халок бўлганлигини етказган биринчи одам бўлди.
Маҳкум журналист Дилмурод Сайиднинг укаси Обид Сайидов 9 ноябр куни Навоий вилоятидаги қамоқхонада ғишт заводида ишлаётган акаси билан учрашиб унга яқинда унинг хотини ва қизи халок бўлгани ҳақида хабарни етказди.
«Унинг олдига келишим билан у дарҳол оиласи ҳақида сўрай бошлади. Мен бирдан айтолмадим, у эса мени мажбур қила бошлади: Хотиним билан қизим қаерда, балки улар мени ташлаб кетишгандир? Уларнинг бу дунёда эмаслигини очиқлашга тўғри келди. У даҳшатга тушди…», - дейди Обид ака.
Журналистнинг хотини 33-ёшли Барно Жуманова ва уларнинг олти яшар қизчаси Рухшона 5 ноябр куни Тошкентдан Самарқандга қайтаётганида Сирдарё вилояти трассасида содир бўлган автохалокат чоғида ҳалок бўлишди. Уларнинг "Нексия” машинаси бурилиб келаётган Камаз машинаси катта тезлик билан урилади. Автомобил салонидаги олти нафар шахс воқеа жойида ҳалок бўлишади.
Обид Саидов, ўз акасидан фарқли жисмоний меҳнат билан шуғулланади – уйларни таъмирлайди. Уларнинг ўртанча иниси - Султонмурод, ўтган йили тўсатдан инфаркт бўлиб вафот этган.
Эндиликда, Дилмуроднинг хотини ва қизи халок бўлгач уларнинг оиласида фақат илгари кичик синф муаллимаси бўлиб ишлаган 85-ёшли онаси қолган, у ўзини қўярга жой топа олмай, ҳар куни йиғлайди, нима учун, деган саволга жавоб тополмайди...
Журналист оиласининг фожеали ҳалокати, Сайидни танийдиган кўпчилик одамларни даҳшатга солди. Унинг дардини енгиллатиш учун Ўзбекистондаги кўплаб жамоатчилик ташкилотлари унинг тезрок озод қилинишини сўраб мамлакат хукуматига мурожаат этишди, ва бу каби уринишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Афтидан Дилмурод Сайид ўзининг ҳаётдаги ягона овунчи хотини ва қизининг ўлимидан кейин ҳам марҳамат кўрмаяпти.
Бироқ Сайиднинг яқинлари у нафақат оиласини йўқотгани учун, балки айби йўқлиги учун қамоқдан озод этилиши керак.
«Мен тушунмайман, менинг акамга қарши айбловларда нима учун бирорта суд, прокуратура Дилмуроднинг мутлақо айбсизлигини эътироф этишни истамаяпти? Уни апрелда хибсга олишганидан кейин тўққиз ойдан ортиқ вақт ўтди – бу вақт ичида бу ишга тўла ойдинлик киритилиши мумкин эди. – дейди Обид Саидов.
- Акамнинг ишини уч марта кўришди – туман, шаҳар ва Самарқанд вилоят суди кўрди. Нимагадир барча терговчилар, прокурорлар ва суд хакамлари яққол кўриниб турган ноҳақликдан кўз юмишмоқда. Ахир Ўзбекистонда Асосий Қонуе бор, яқинда Конституция куни нишонланади. Нимага энди уни кимдир ҳимоя қилиши кераклигини эътироф этишмайди?»
Аксинча, Саидовнинг сўзларига кўра, унинг акасига ҳукм чиқаришдан олдин суд ҳаками келиб "бу каби "бўтқа” билан илк бор дуч келаётганини” айтган, бу ерда англашилмовчилик борлигини, шунга қарамай уни қамашга мажбурлигини айтиб кечирим сўраганди.
«Афтидан, Ўзбекистонда, кўпинча пул катта рол ўйнайди. Мен ўйлаяпман, "Фаровон йўли” фермер хўжалиги раиси Аслиддин Ўрмонов, Дилмурод хибсга олингач уни қамоққа олиб борган "оперлар”дан тортиб, терговчию ҳакамларга пул бериб чиққан. – дея фараз қилади Обид Саидов.
- У ҳолда бу ҳакамларнинг нима ҳисобидан тирикчилик қилишлари аён. Мана, масалан бир марта мени бир аёл ҳакамнинг уйини таъмирлашга чақиришди. Бу жуда ҳашаматли икки қаватли уй эди. Хакам аёл келди, нимадир унга ёқмади, унинг буйруғи билан қурилишни бутунлай бузиб, янгитдан солишди. Бундай инжиқлик қилиш учун ҳакам пулни қаердан олади?»
Айни пайтда, Дилмуродни товламачиликда айблашмоқда. Бироқ агар у товламачи ва порахўр бўлса, нимага у хибсга олингунига қадар ўз оиласи билан шаҳар чеккасидаги Қорақамиш массивидаги бир хонали кичкина квартирада яшаган, унинг ҳатто эски автомобили ҳам бўлмаган? Дейди алам билан маҳкумнинг акаси.
Эндиликда Обида Саидов ва унинг онасининг бутун умиди Ўзбекистон Олий судидан, унинг назорат ҳайъатига махкум журналистнинг адвокати зарур аппеляция аризасини ёзиб киритган.
Унинг фаразига кўра, бу юзадан Олий суд мажлиси 10 декабр куни ўтиши керак. Бироқ унинг қарори қандай бўлиши номаълум.
Дилмурод Сайид ўтган қатор йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли газеталари - «Адвокат-Пресс», «Даракчи», «Қишлоқ ҳаёти» газеталарида ишлади, «Эзгулик» жамияти ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиқди.
Жорий йилнинг 22-февралида Дилмурод Сайид таъмагирлик ва хужжатларни сохталаштиришда айбланиб хибсга олинди, 30 июл куни эса Тойлоқ туман жиноий суди уни 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Uznews.net
|