Среда, 24-05-08, 21:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 6 » Ислом Каримов Ўзбекистонда бош террорчидир
18:01
Ислом Каримов Ўзбекистонда бош террорчидир

Ислом Каримов Ўзбекистонда бош террорчидир

Давлат террори нима ва уни қандай бартараф этиш мумкин?

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов билан суҳбат.

-Ўзбекистонда ўтган икки ой мобайнида кўплаб диндорлар ҳибсга олингани ва улар узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида тарқатилган хабарлар гўёки мамлакатда диний -экстремистик кайфиятдаги кишилар ҳақиқатдан кўпайганмикин, деган тасаввурларни пайдо қилади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса ҳар галгидек, бу амаллар ҳукумат томонидан эркин фикрли кишиларни таъқиб қилиш учун ўйлаб топилган баҳона дея талқин қилишмоқда. Сиз ҳам шу фикрдамисиз?

Абдужалил Бойматов: -Ноябрь ойининг иккинчи ярми ва декабрь ойининг бошида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ислом динига эътиқод қилувчиларнинг жуда кўпи оммавий қамоқларга олингани, уларнинг кўпи судланиб узоқ йилларга судлангани тўғрисида хабар тарқатилди.

Бу тўғрида "Озодлик” радиоси, Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва бошқа оммавий ахборот воситалари Андижон вилоятининг Шахрихон шаҳрида 22 тадбиркор устидан суд ўтказилиб, уларни узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилганлиги, Сирдарё вилоятида 61 та "Биродарлар” (кейинчалик "Жиҳодчилар”) дея ном олган ташкилот аъзолари қамалгани тўғрисида ва Қашқадарё вилоятида ислом динига эътиқод қўйганларнинг 30 тачаси қамоққа олингани, уларнинг бештаси тергов жараёнида озод этилгани тўғрисида хабарлар тарқатишди. Қашқадарё вилоятида қамоққа олинган орасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти аъзолари - Ғайбулло Жалилов, Меҳринисо Ҳамдамова ва Шаҳло Раҳмоновалар ҳам бор. Бу Ўзбекистон режимининг охирги ўн йилликлар давомида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ниқоби остида Ўзбекистондаги бошқача фикрловчи ва Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини танқид қилувчи фуқароларга нисбатан кенг кўламли террорининг навбатдаги босқичидир.


-Ўзбекистонда диний -экстремистик ташкилотлар фаолият кўрсатаётгани қанчалик асосли деб ўйлайсиз?

А.Б.: - Бу қамоққа олинган ва суд ҳукми ўқилган инсонларга нисбатан Ўзбекистонда конституцион тузумни ағдариш, диний экстремистик - террористик ташкилотлар тузиш, бу ташкилотларга аъзо бўлиб актив фаолият олиб бориш ва бошқа айблар қўйилган.

Мана шу ерда уларга бу айбларни қўйилиши тўғрисида ўз фикрларимни айтмоқчиман. Ўзбекистон конституцион тузумини ўзгартириш якка шахсларнинг қўлидан келмайди. Фақат уюшган, кўп аъзолари бўлган, молиявий, ташкилий томондан кучли шаклланган гуруҳларнигина Ўзбекистон конституцион тузумига таҳдид солишга ёки ўзгартиришга кучи етиши мумкин. Ўзбекистон конституцияси ва қонунлари бўйича диний экстремистик - террористик ташкилотлар тузиш таъқиқланади. Шу жумладан, диний - экстремистик партиялар тузиш ҳам. Одатда молиявий томондан шаклланган кучли ташкилотлар ўз фикрларини аҳоли орасида Оммавий Ахборот Воситалари (ОАВ) ёки тинч йўл билан ўтказилган катта йиғилишларда (ёпиқ биноларда, митингларда, иш ташлашларда, кўча намойишлари, кўча юришларида) халққа етказишлари мумкин. Ўзбекистонда ҳамма ОАВ ҳукумат назорати остида. Митинглар, намойишлар ўтказишнинг умуман иложи йўқ. Ўз -ўзидан шундай хулоса келиб чиқади - Ўзбекистонда тузилган террористик ташкилотлар ўз фикрларини ОАВ орқали, катта йиғилишлар уюштириш орқали аҳолига етказа олмас экан, улар қандай қилиб Ўзбекистон конституцион тузумига таҳдид қолиши мумкин?

Ўзбекистон ҳукумати кўпинча бу ташкилотларни молиявий томондан таъминланишини чет элдаги "Хизб ут таҳрир”, "Ваҳобий”, Нурчилар ёки "Ал -Қаида” ва  Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан боғлашга ҳаракат қилади. Мен шу пайтгача диний экстремистик ташкилотлар раҳбарлари ғояларини ОАВ орқали акс эттирувчи мақола, суҳбат ва чиқишларни ўқимаганман. Ёки улар уюштирган катта намойишлар, йиғилишлар ҳақида умаман эшитмаганман. Уларнинг лидерларини билмайман. Кўпчилик Ўзбекистон аҳолиси, дунё жамоатчилигининг ҳам бу ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистондаги лидерлари ва олиб бораётган фаолиятлари ҳақидаги билимлари менинг билиш даражамдан катта фарқ қилмаса керак.

-Ҳукумат "Ҳизб ут Тахрир” ёки "Ваҳобий” гуруҳларини Ўзбекистонда яширин ҳолда, турли ячейкалар, хужралар тузиш орқали ўз зарарли ғояларини тарқатишда айблайди. Агар бу иддаоларда ҳақиқатдан жон бўлса, келажакда диний радикал оқимлар фаолияти Ўзбекистон давлати ва жамият учун хавф пайдо қилмайдими?

А.Б.: -Аксарият демократик давлатларда "Ҳизб ут таҳрир” партияси руйхатга олинган. Улар очиқ фаолият курсатади. Улар ўз ғояларини тинч йўл билан амалга оширмоқчи. Уларнинг ғоялари демократияга зид бўлсада, дунёда  нозўравонлик йўли билан халифат  ўрнатмоқчи эканликлари учун уларнинг фаолияти аксарият Европа давлатларида, АҚШ ва Канадада таъқиқланмаган. Қачонки "Хизб ут таҳрир” демократик давлатларда яшайдиган аҳолининг эркинликлари ва ҳуқуқларига таҳдид сола бошласа, уларнинг фаолияти ОАВ орқали ёритилади, таҳлил қилинади, керак бўлса одил судда уларнинг ишлари кўриб чиқилади. Одил суд қароридан сўнг бу ташкилотлар террорчи ёки террорчи эмаслиги ҳақида ҳукм чиқарилади. Ўзбекистонда одил суд йўқлиги сабабли Ўзбекистон ҳокимиятининг мамлакатда "фаолият юритаётган” диний-экстремистик ташкилотлар тўғрисидаги иддаолари мантиқсиздир.

-Ўзбекистон ҳукуматининг "диний - радикал, экстремистик ташкилотлар”га нисбатан шафқатсиз кураш олиб бораётгани ортида қандай мақсадлар бор деб ўйлайсиз?

А.Б.: -Ўзбекистон ҳокимиятининг Ўзбекистонда диний - экстремистик, террористик ташкилотлар кучайиб бораётгани, уларнинг Ўзбекистон конституцион тузумига таҳдид қолаётганини дунё жамоатчилигига кўрсатиш Ислом Каримов режимининг АҚШ, Европа Иттифоқи, қолаверса Россия ва Хитойдан молиявий, ҳарбий, техникавий ёрдам олишига асос бўлади. Иккинчи томондан ўзбек халқини экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида доим қўрқув остида ушлаб туриш коррупцияга кенг йўл очиб беради. Диктатура коррупциядан манфаатдордир.

Ўзбекистонда бошқача фикрловчилар, ҳукумат сиёсатини танқид қилувчилар эркинликлари ва ҳуқуқлари мамлакатдаги куч ишлатар тизимлар орқали маъмурий ушлаш (произвольное задержание) маъмурий ноқонуний қамоққа олиш (произвольный арест) ёки правокация уюштириш,  ўғирлаб кетиш ва бошқа тайзиқлар ( уй қамоғи, ишдан бўшатиш, дўқ -пўписалар қилиш, қўрқитиш, ОАВ да мақолалар чоп этиш, миш-мишлар тарқатиш ва ҳакозо) орқали ҳуқуқлари чегараланади ва поймол қилинади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўз ҳаётий тажрибасидан яхши биладики, у ҳеч қандай жамоат тартибини бузмаган ёки жиноят қилмаган бўлса ҳам милиция томонидан тўхтатилиб, паспортини текшириш баҳонасида милиция идорасига олиб келиниб, унга бирор айб қўйилиши мумкин. Айб қўйишдан олдин ушлаб келинган одам билан суҳбатлашилади, унинг шахси аниқланади, атайлаб, келтирилган фуқарони алдаб ёки дўқ пўписа қилиб  тушунтириш хати ёздирилади.  Аслида протокол тузилиши керак. Бу протоколда фуқаро ўз маъмурий ушлаб келинганлигига нисбатан ўз фикрини ёзиши кафолатланган. Бу протокол фуқаронинг ҳуқуқи милиция ёки Миллий Хавфсизлик ходими томонидан бузилган бўлса, судда асосий ҳужжат ҳисобланади. Милиция ёки МХХ ходими протоколнинг нусхасини фуқарога бериши шарт. Бу протокол асосида фуқаро судга мурожаат қилиши мумкин.  Ёки Ўзбекистонда машина ҳайдовчиларнинг истагани ДАН (ГАИ) ходими томонидан тўхтатилади ва уни "рози” қилмагунча қўйиб юборилмайди.

Мана мен Ирландияда уч йилу тўрт ой яшаяпман, лекин бирор марта Ирландия полициясининг бирор фуқарони у жамоат тартибини бузмаган бўлса ёки жиноят қилмаган бўлса маъмурий ушлаганини  учратмадим.  Ўзбекистонда эса бу одатий ҳол.

ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят булими аъзоси Ғайбулла Жалилов 5 сентябр куни куч ишлатиш ходимлари томонидан зўравонларча йўлда кетаётган пайтда ушланиб машинага босиб олиб кетилган. Унинг ота -онаси 6 ноябр куни қарийб икки ойдан кейин у билан учрашишга маяссар бўлган. Учрашув уч нафар МХХ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган. Бу икки ой давомида у адваокат билан таъминланмаган. Уни қаерда сақлангани ота - онасига, улар ёллаган адвокатга ҳам маълум бўлмаган. Холбуки, Ўзбекистон қонунлари бўйича Ғайбулло Жалилов прокурор санкцияси билан қамоққа олиниши мумкин. Лекин унга прокурор санкцияси кўрсатилмаган. Ҳибсга олинган куни бу ҳақда дарҳол унинг ота-онасига хабар қилиниши керак эди. Энг кечи билан кейинги куни унга адвокат ёрдами кўрсатилиши шарт эди. Яъни, уч сутка давомида Ғайбулло Жалиловга адвокат ҳимояси остида, ота - оналари хабар топган ҳолда, унга нисбатан айб қўйилиши лозим эди. Холбуки унга қандай айб қўйилганини икки ой давомида ҳеч ким билмаган.

Аксарият маъмурий ушланган ва маъмурий қамоққа олинганларнинг ҳуқуқлари уларга тушунтирилмайди.  Адвокат ёрдамидан улар маҳрум қилинади. Ота- оналари ва жамоатчиликдан яширин ҳибсда сақланади ва улар ноинсоний қийноқларга дучор қилинади. Қийноқлар Ўзбекистон конституцияси, Ўзбекистон қонунларида ва Ўзбекистон ратификация қилган БМТнинг "Қийноқларга қарши конвенцияси”га кўра таъқиқланган. Ноинсоний қийноқлар остида олинган иқрорлар, бу иқрорлар остида чиқарилган ҳукмлар ноқонунийдир.

Қийноқлар, бу Ўзбекистон ҳокимиятининг ўз фуқароларига нисбатан ўтказаётган терроридир.  Умуман, Ўзбекистон фуқароларининг эркинликлари ва ҳуқуқлари ҳукумат томонидан поймол қилиниши ҳам Ўзбекистон фуқароларига нисбатан террордир. Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабаларининг Ўзбекистон конституцияси ва мамлакат қонунларига,  Ўзбекистон ратификация қилган конвенцияларга зид равишда қишлоқ хўжалиги ишларига, пахта еғим - теримига мажбурий жалб қилиниши  ҳам террорнинг бир кўринишидир.  Ўзбекистон фуқароларининг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, уларнинг мухолифат партиялари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари тузиш ва бошқа нодавлат ташкилотлар тузиш ҳуқуқлари чегаралангани ҳам Ўзбекистон ҳокимиятининг Ўзбекистон халқига ўтказилаётган терррорнинг яна бир кўринишидир. Бу террордан Ўзбекистон ҳокимиятидагилар жуда катта фойда олади. Давлат террори Ислом Каримов ҳокимиятда умрбод қолиши учун энг ишончли қуролдир. Яъники, Ислом Каримов Ўзбекистонда бош террорчидир.

Қайсики жамиятда мухолифат эркин фаолият юрита олмас экан, ОАВ эркин эмас экан, одил судлов йўқ экан, бу жамиятда коррупция гуллаб - яшнайди. Коррупция гуллаб - яшнаган жамиятда иқтисодий -сиёсий ривожланиш бўлмайди. Қашшоқлик бартараф қилинмайди.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1559 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz