Четверг, 24-05-09, 03:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 7 » Каримов "очиқ" сайловлар ўтказишга ваъда берди
20:16
Каримов "очиқ" сайловлар ўтказишга ваъда берди
Каримов "очиқ" сайловлар ўтказишга ваъда берди
 
Президент Каримов 27 декабрда ўтажак парламент сайловлари мамлакат учун "жиддий синов" бўлишини айтган.

Ўзбекистон Конституциясининг навбатдаги санасига бағишланган тантанали йиғилишда гапирган Ислом Каримов мамлакат сайлов тизимида ислоҳотлар кечаётгани ва улардан мақсад "сайловларни очиқлик, эркинлик ва ҳаққонийлик асосида ўтказишга қаратилгани"ни таъкидлаган.

Президент ҳокимият идораларининг сайлов жараёнларига арлашишига йўл қўйиб бўлмаслигини урғулаган.

У шунингдек, барча партияларга сайлов тарғиботлари учун тенг имкониятлар берилиши кераклигини айтган.

Жаноб Каримовга кўра, мустақиллик йилларида мамлакатда "демократик сайлов тизими" қарор топиб улгурган.

Президентнинг айтишича, бўлажак сайловлар "сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигининг ҳаётда қанчалик ўз тасдиғини топгани"ни кўрсатади.

У сиёсий партияларни кузатувчиларнинг фикрларига қулоқ тутишга чақирган.

Тарғиботлар

Айни пайтда сайловда иштирок этаётган партиялар телевизион тарғиботларнинг бошида, кутилганидек, жорий ҳокимият олиб бораётган сиёсатга содиқликларини намойиш этишмоқда.

«Миллий тикланиш» партияси раисининг ўринбосари Эркин Юсупов телевидение орқали сайловчиларга қилган беш дақиқалик мурожаатида мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни "тўла қўллаб-қувватлашлари"ни айтиб, айни пайтда ўз партияси мамлакат бозорларининг Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдирилиши учун "курашиши"ни айтган.

Таҳлилчиларга кўра, сайловолди жараёнлари аввалги йилардагидан фарқ қилмайди.

Жорий сайловлар арафасида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлардан бири фуқаро ташаббус гуруҳларининг ўз номзодларини илгари суришини тақиқлаган.

Ўтмишда фаолияти тақиқланган мухолифат партиялари айни гуруҳлардан номзодларни кўрсатишга уринган эдилар.

Мустақил "Тезкор гуруҳ" таҳлилий марказидан Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, ҳокимият сайловларга мусобақа тусини беришга уринаётганига қарамай, аҳолининг айни жараёнга бефарқлигини кўриш мумкин.

Гуруҳ эълон қилган ҳисоботда айтилишича, миллионлаб ўзбекистонликларнинг мамлакат ташқарисида мавсумий ишлар билан бандлиги инобатга олинса, сайловчиларнинг катта қисми овоз бериш жараёнларида иштирок этмаслигини башорат қилиш мумкин.

27 декабр куни ўзбекистонликлар бешта ҳукуматпарсат партия ўртасида танлов қиладилар

Аммо Марказий Сайлов Комиссияси ҳозирга қадар меҳнат муҳожирларининг сайлов жараёнидаги иштирокига доир ташкилий ишлар ҳақида ҳисоб бермаган.

Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, Ўзбекистонда шаклланган тажрибага мувофиқ, парламентга номзодлар рўйхати энг юқори даражада тасдиқланади ва сайловлар фақат расмиятчилик учун ўтказилади, холос.

Кузатувчилар

Ўзбекистонда бундан аввал ўтказилган сайловларнинг биронтаси ҳам эркин ва адолатли, деб топилмаган.

Расмий манбаълар Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов жараёнларини кузатишга киришгани ҳақида хабар тарқатган.

ОХҲТнинг мазкур идораси сайловларни кузатиш, демократик ривожланишлар, инсон ҳуқуқлари, тоқатлилик ва қонун устуворлиги соҳаларида фаолдир.

Ўзбекистонга сайловларни баҳолаш гуруҳини юбориш қарори ўзбек расмийлари таклифи ортидан олинган.

Идора октябр ойида Ўзбекистонга юборилган гуруҳ у ерда фундаментал муаммолар ва камчиликларни аниқлаганини айтган.

Идоранинг Варшавадаги қароргоҳидан билдиришларича, Ўзбекистонга юборилган гуруҳ ўн тўрт халқаро экспертдан иборат.

Бу эскпертлар Ўзбекистонда сайловларнинг қандай ўтгани ҳақида умумий ҳисоботни тайёрлайди.

Гуруҳ асосий эътиборни сайлов ҳақидаги қонунлар, сайлов кампанпияси, маҳаллий ва марказий сайлов комиссиялари иши ва тушган шикоятларга қаратади.

Гуруҳ шунингдек, сайловнинг матбуотда қандай ёритилишини ҳам кузатиб боради.

Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари идорасининг ўтган ҳафта чиқарган ҳисоботига кўра, кузатув гуруҳи вакиллари ҳукумат расмийлари, номзодлар, сиёсий партиялар, жамоатчилик ва матбуот ходимлари билан учрашишади.

Бироқ гуруҳ сайлов кунида овоз бериш ва овозларни санаш жараёнини изчил кузатмайди.

Гуруҳ Ўзбекистонда 31 декабрга қадар қолади.

Унинг якуний ҳисоботи сайловлардан тахминан икки ой ўтиб эълон қилади. Ўзининг сайловолди ҳисоботида, Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари идораси Ўзбекистондаги Салов тизими ташкилот меъёрларига жавоб бермаётганини айтган .

Аксинча, идора Ўзбекистонда сайлов қонунларига киритилган икки ўзгартиришни ортга ташланган қадам, дея баҳолаган.

У шунингдек, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ўтмишда берган тавсиялари ижро этилмаганини айтган.

Бироқ Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси сайлов қонунларига ўзгартиришлар киритилар экан Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти тавсиялари инобатга олинганини маълум қилганди.

Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари идорасига кўра, парламент сайловларида иштирок этаётган барча партиялар ҳукуматни дастаклашларини эълон қилганлар.

Идора бошқа сиёсий платформадаги гуруҳлар билан учрашмаганини айтган.

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1053 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz