Главная » 2009 » Декабрь » 7 » MҲҲ идораси биноси, Хокимият биноси, Хонобод…
21:39 MҲҲ идораси биноси, Хокимият биноси, Хонобод… |
MҲҲ идораси биноси, Хокимият биноси, Хонобод… Ғайбулло Жалиловнинг қолдирилган суди, 9- декабрь куни қайта кўриладиган бўлди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалиловнинг қолдирилган суди, 9- декабрь куни қайта кўриладиган бўлди. Суд жараёнини бошланишидан маьлумки, судланаётган тўрт нафар фукаро, босимлар,тайзиклар,қийноклар ортида бир нечта айбловларни бўйнига олишга мажбур бўлишган,яьни МҲҲ идораси биноси, Хокимият биноси, Хонобод ва Қарши шаҳридаги Аэропортни портлашиш нияти бўлишган эмиш. Қашқадарё махсус хизматлари, мачитлар олдида камерада тушириб, қанақа ҳаводан нафас олишаётганича билишадику, битта бинога кириб ниманидир ўрнатиш, бу худудда жуда мураккабдир, Ўзбек хукуматининг асосий урғуси, Қарши шаҳрида жойлашган Хонободни портлатиш айблови нега илгари сурилган? Бунга қуйидагича тахминан жавоб бериш мумкин? Америка базаси Хонободдан чиқиб кетганига, яьни ҳайдалганига чамаси тўрт йил бўлди, уни гўёки ҳеч нарса бўлмагандек, қайтариш ҳалкаро ташкилотлар олдида кулгига қолмаслик учун сохта террорчиларни кўрсатиб ўтиш, қанақадир ҳавф борлигига ишонтириш учун қўлдан келгунча ҳаракат қилишмаётганмикан? Бу қуруқ сафасата эмас, бу сиёсатнинг янги кўриниши бўлиши ҳам мумкинку? Нима бўлганда ҳам бегуноҳ фукаролар, қурбон бўлаётганига виждонлари қийналишмасмикан? 7-декабрь 2009 йил. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1177 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|