Шинжонда яна тўқсон тўрт киши ҳибсга олинган
Хитой расмийларига кўра, шу йил июлидаги Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидаги этник зўравонликларда алоқадорликда гумон этилиб
тўқсон тўрт киши ҳибсга олинган.
Хабар қилинишича, бу одамлар уйғурлар билан хитойлик ҳанлар ўртасида рўй берган тартибсизликлардан кейин қочиб кетишган.
Урумчи ва Шинжоннинг бошқа ҳудудларида юз бергани хабар қилинган зўравонликлар оқибатида қарийб 200 инсон нобуд бўлган, 1700
киши жароҳатланган.
Расмийларга кўра, қочиб кетган инсонлар Хитой ҳуқуқ-тартибот идораларининг жиноятчиликка қарши кураш кампания доирасида олиб
борган амалиётлари пайтида қўлга олинганлар.
Ўтган ҳафтада Шинжондаги зўравонликларда айбдор деб топиб, маҳкама саккиз инсонни ўлим жазосига ҳукм этганди.
Ноябр ойида эса этник тартибсизликларга алоқадор тўққиз инсоннинг қатл этилгани хабар қилинган.
Хитой
маҳаллий оммавий ахборот воситалари Шинжон Уйғур мухтор бўлгасининг
ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иқтибос келтирганлар, уларга
кўра, ушбу қўлга олиш амалиётлари минтақада "барқарорликни мустаҳкамлаш
ва хавфсизлик таҳдидларини бартараф этиш мақсадида" ўтказилган.
Расмийлар ҳибсга олинганларнинг қайси миллатга тааллуқли экани ҳақида маълум қилмаганлар.
Ортиб бораётган таранглик
Урумчидаги тартибсизликлар 5 июл куни уйғурларнинг тинч норозилик намойишидан кейин бошланган.
Июн
ойининг охиридаги Хитой жанубидаги Гуандонг вилоятидаги ўйинчоқ
фабрикасида Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидан ишлаш учун кўчириб борилган
уйғурларни хитойлик ҳанлар калтаклаб ўлдирганига қарши Урумчи шаҳрида
норозилик намойиши уюштирилди.
Хитой расмийларига кўра, намойишдан кейин уйғурлар ҳанларга ҳужумларни бошлаганлар, дўконлар талон-тарож қилинган, автомобил
ва дўконлар ёқиб юборилган.
Икки
кундан кейин Урумчи кўчаларига қасд олиш мақсадидаги хитойлик ҳанлар
чиққанлар ва улар уйғурларга қарши ҳужумни бошлаганлар.
Расмийларга кўра, Шинжонда ўлдирилган ва жароҳатларнинг аксари хитойлик ҳанлар бўлганлар.
Октябр ойида бўлиб ўтган маҳкамаларда жами 21 кишини июл ҳодисалари учун айбдор, деб топишди.
Шулардан тўққиз нафарига ўлим жазоси тайинланди.
Охирги йилларда Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида маҳаллий уйғурлар билан ҳанлар ўртасидаги таранглик ортиб бормоқда.
Сўнгги ўн йилликлар мобайнида азалдан уйғурлар истиқомат қилиб келган ҳудудга миллионлаб хитойлик ҳанлар кўчиб борган.
Ҳозирги вақтга келиб Шинжон Уйғуристонининг аксар аҳолисини ҳанлар ташкил этади.
Ҳанлар сони Шинжон пойтахти Урумчи шаҳрида ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Аксар уйғурлар кўпроқ мухторият исташади ва Пекин изн бериб қўйганига нисбатан кўпроқ ўзларига диний ва маданий ҳуқуқлари
таъминланишини ихоҳлайдилар.
Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида чоп этиладиган рўзноманинг ёзишича, июл ойидаги ҳодисалар ортида мустақил "Шарқий Туркистон"
давлатини барпо этиш ғоясини илгари сурадиган бўлгинчилар турган.
Танқидчиларига кўра, расмий Пекин ўзининг Шинжон Уйғуристонидаги қаттиқ назоратини оқлаш мақсадида таҳдидни бўрттириб кўрсатиб
келади
|