Жанубий Қозоғистонда 4 ўзбекистонлик нобуд бўлди
16 декабр куни Жанубий Қозоғистонда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси газ исидан заҳарланиб вафот этди.
Қозоғистон
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, бу воқеа Жанубий
Қозоғистоннинг Қизилғурт тумани, Қоқпарсой қишлоғида содир бўлган.
Шахсий
уйларнинг бирида истиқомат қилаётган 57, 23, 18 ва 20 ёшдаги
ўзбекистонликлар иситиш мосламасидаги носозлик туфайли газ исидан
заҳарланиб, ўша жойнинг ўзида вафот этган.
Ҳозирча ўзбекистонлик қурбонлар шахсиятига оид бошқа тафсилотлар ошкор қилингани йўқ.
Озодлик манбаларига кўра¸ ўлганларнинг барчаси қўшни давлатда тирикчилик қилаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлган.
|