Среда, 24-05-08, 08:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 17 » Икки инсон Ўзбек-тожик чегарасида яраланган
12:12
Икки инсон Ўзбек-тожик чегарасида яраланган

Икки инсон Ўзбек-тожик чегарасида яраланган

Ўзбек-тожик чегарасида икки нафар Тожикистон фуқароси Ўзбекистон чегарачилари узган ўқдан яраланган.

 

Бу воқеа Тожикистоннинг Зарафшон водийси минтақасидаги Панжакент тумани ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига қарашли Ургут тумани кесишган ерда юз берган.

 

Тожикистонлик фуқароларнинг чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтмоқчи бўлганликларини пайқаб қолган Ўзбекистон чегарачилари ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўқ узишган.

 

Кузатувчиларнинг билдиришларича, бу жорий йилда ушбу чегара минтақасида юз берган тўртинчи кўнгилсиз ҳодисадир.

 

Чегарада яраланганлар Панжакент туманидаги Шўрча қишлоғида яшайдиган Абдураҳмон Тайлонов ва Ҳофиз Норматовлар эканлиги маълум бўлган.

 

Ҳар иккаласи 37 ёшда бўлган кишилар Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қўзибек қишлоғида яшайдиган қариндошларини кўриб келиш учун отланишган.

 

Улар аввалига Саразм-Жартепа божхона-чегара ўтказиш манзилига келишган.

 

Лекин чегарачилар чегара ёпиқлигини айтиб, уларни қўшни мамлакат ҳудудига ўтказишмаган.

 

Шунда икковлон чегарадан ноқонуний ўтиш йўлини танлашган.

 

Улар бу мақсадда "Қирқарча" мавзеига бориб, тунги ўнда чегарадан ўтишаётганда ўзбек чегарачилари ўқидан яраланишган.

 

Тожикистонлик чегара хизмати зобитларидан бирининг билдиришича, чегарадан ўтаётган кишиларга ҳеч бир огоҳлантириш ўқ узилган.

 

Абдураҳмон Тайлонов ва Ҳофиз Норматов қариндошларининг айтишларича, чегарада яраланганлар Самарқанд вилояти Ургут тумани беморхонасига олиб кетилган.

 

Расмийларнинг маълум этишларича, бу Тожикистоннинг Панжакент тумани ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ўртасидаги чегарада юз берган биринчи кўнгилсиз ҳодиса эмас.

 

Жорий йилнинг ўзида Жартепа чегара-божхона мавзеида Ўзбекистон чегарачиси узган ўқдан Тожикистон чегарачиси яраланганди.

 

Ундан олдинроқ чегарадан ўтаётган панжакентлик бошқа бир киши чегарачилар ўқидан яраланган ва Самарқанд вилоятидаги беморхоналардан бирида даволанар экан, жарроҳлик амалиёти пайтида жон берганди.

 

Панжакентлик бошқа бир инсон чегарага қўйилган минада портлаб ҳалок бўлган.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби ўрнатилгач, бошқа чегарадош туманлар каби Панжакент аҳолиси ҳам қўшни Ургут туманига белгиланган муддат давомида визасиз бориб келиш ҳуқуқига эга бўлишганди.

 

Лекин панжакентлик кузатувчи Шоҳин Облоқулзоданинг айтишича, ўртадаги мавжуд биттагина расмий Саразм-Жартепа божхона-чегара ўтказиш нуқтаси ҳам Ўзбекистон томонидан ёпиб қўйилган ва одамлар шу сабабли айланма йўллар излашга мажбур бўлишмоқда.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1566 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz