Четверг, 24-05-09, 02:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 17 » Қирғизистонда шаҳар рўзномасига 'ўқли' мактуб юборилди
12:15
Қирғизистонда шаҳар рўзномасига 'ўқли' мактуб юборилди
Таҳдид номаси
Қирғизистонда охирги тўрт йилда 60 га яқин журналистга ҳужум қилинган
Қирғизистонда шаҳар рўзномасига 'ўқли' мактуб юборилди
 


Суратли янги йил табрикномаси ва ичига қисқа мактуб ҳамда бир дона ўқ солинган конверт "Ўш шоми" рўзномаси муҳарририятига кираверишда ойина тагидан топилган.

Рус тилида ёзилган номада: "Сафсатангиз икки пулга арзимайди, фақат бошингиз кетади"; "Ҳидлаб кўринг, бу миянгизни тозалаш учун кучли таъсир этувчи дори", "Унутманг: мўлжал остидасиз", "Эсингизни йиғиб олинг, сиз билан ади-бади айтиш етар энди," деган таҳдидли сўзлар битилган.

Маҳаллий милитсия дастлабки текширув ўтказган, ходимлардан тушунтириш
хатлари олган, ашёвий далилларни олиб кетган.

Изқуварлар ҳозирча ҳодиса тафсилотини овоза этмасликни тавсия қилганлар.

Шаҳар Ички ишлар идораси расман изоҳ бермаётир.

Айни пайтда рўзнома ходимлари ҳодисани ўз касбий фаолиятлари билан боғлашади.

Маҳаллий таҳлилчиларга кўра, шаҳар мэрияси нашри бўлган "Ўш шоми" аслида кескин фикр билдирувчи газеталар қаторига кирмайди.

Аммо, газета охирги ойларда шов-шувларга сабаб бўлган қатор танқидий мақолалар чоп этган.

Танқид ўқига учраган мулозимлар ва уларнинг тарафдорлари назарида, ушбу мақолалар шаҳар бошлиғи буюртмаси билан ёзилган.

Ўтган ойда номаълум шахслар газета бош муҳаррирининг ўринбосари Қубанич Жолдошевни қаттиқ калтаклаб кетишганди.

Журналист оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Ўшанда Қубанич Жолдошев ҳамлани ўз касбий фаолияти билан боғлаганди.

"Калтаклаб кетишганидан кейин ҳам, чўнтак телефонимга ҳамда муҳарриримиз телефонига бир неча СМС-пўписа тушганди. Биз маҳаллий милитсияга бу борада мурожаат қилганмиз. Аммо натижа ҳозирча йўқ," деб айтди Қубанич Жолдошев.

Жаноб Жолдошевнинг охирги мақоласи маҳаллий университет талабаларининг
норозилик чиқишига бағишланганди.

Талабалар ўқиш ва ётоқхона нархи баландлигидан шикоят қилиб, митинг уюштиришганди.

Тадбир овоза бўлган ва маҳаллий ҳокимият ёшлар талабига қулоқ тутганди.

Муҳаррир ўринбосарини дўппослаш юзасидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси "Безорилик" моддаси билан жиноий иш кўзҳатган, бироқ ҳозиргача
Қубанич Жолдошевга ҳамла қилганлар топилмаган.

Маҳаллий қаламкашлар сўнги пайтларда минтақада журналистларга ҳужумлар кўпаяётганидан ташвиш билдиришади.

Бир неча ой муқаддам айнан Ўш вилоятида ёш журналист Ташиев милитсия ходимлари томонидан калтакланган ва оғир жароҳатлар оқибатида жон таслим қилганди.

Аввалроқ маҳаллий "ЎшТВ" компанияси бош тасвирчисига номаълум шахслар ҳужуми қилишганди.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда сўнги тўрт йил мобайнида олтмишга
яқин журналист жабрланган, олти қаламкаш мамлакатни тарк этишга мажбур
бўлган.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz