Ваъзхонларнинг янги авлоди
|
|
Амр Холиднинг ваъз ўқиш усули анъанадор ваъзхонларникидан фарқ қилади |
Амр Холид бетакрор ваъз қилиш усули билан жаҳондаги энг машҳур ваъзхонлардан бирига айланди.
Машҳурлик шу даражага етдики, Time журнали Холидни жаҳондаги энг катта таъсирга эга кишилар рўйхатининг ўн учинчи ўринида
қайд этди.
Унинг
ваъзлари жамланган дисклар ҳозир Қоҳирадаги дўконларнинг энг юқори
токчаларидаги Брюс Уиллис ва Чарли Чаплин каби машҳурлар ўйнаган
филмлар билан бир қаторда туради.
Амр Холиднинг баҳсли ваъзларини америкалик евангелистларнинг рок юлдузлари каби чиқишларига таққослаш мумкин бўлган.
Аммо, бу усул диний идоралар томонидан танқид остига олиниши ортидан у ўзи туғилиб ўсган ватани Мисрни тарк этган.
Аммо, Холид жаноблари авваллари масжид ёки аудиторияларда чекланган сондаги инсонларга ваъз ўқиган бўлса, ҳозир ўз овозини
сунъий йўлдош каналлари орқали ҳар қачонгидан кўра кўпроқ инсонларга етказишга муваффақ бўлмоқда.
'Сиз ҳайдалдингиз!'
Жаҳон бўйлаб миллионлаб инсонларни ўзига жалб эта олган ўта муваффақиятли теледастурлари ортидан Холид жаноблари янги "Шогирд"
деб номланган телешоусини бошлашни режаламоқда.
"Мақсад пул ишлаш эмас, балки ёшларни жамият учун хизмат қилишга тайёрлашдир",-дейди у Би-би-си билан суҳбатда.
"Шогирд" телешоуси Қўшма Штатлардаги бизнес корчалони Доналд Трамп томонидан бошланган. У дастур давомида ўз ишларидан бирини
амалга оширувчи ёрдамчи танлайди.
"Шогирд" телешоусининг британияча шаклида иштирокчилар мультимиллионер Лорд Алан Шугарнинг ширкатида катта моянали иш учун
беллашадилар.
Талабга жавоб бера олмаган номзод эса: "Сиз ҳайдалдингиз!" деган хитобни эшитади.
Аммо, жаноб Холид ўз дастурини бошқаларидан фарқи шуки, унда номзодлар моддий даромад учун беллашмайдилар. Телешоуда жараёнида
ўз жамоасига хизмат қилиши мумкин бўлган энг зўр ғоя эгаси танланади.
"Топшириқлардан
бирида улар қишлоқларга боришади ва ким у ердаги қашшоқ оилаларга
бошқалардан кўра кўпроқ ёрдам бериши мумкинлигини аниқлаймиз",-дея
тушунтиради Амр Холид.
Энг яхши ғоялар гуруҳнинг олға боришига хизмат қилади, ютқизган гуруҳ аъзоси беллашувдан четлатилади.
Янги усул
Қоҳира
кўчаларидаги гулдор рўмол ўраган қизлардан бири жаноб Холиднинг
муваффақияти сири оддийлигини айтади: "У бизнинг тилимизда гапиради".
Анъанавий ваъзхоналардан фарқли ўлароқ у ўз дастурларида кундалик кийим-бошда чиқади ва Миср маҳаллий тилида сўзлайди. Расман
тайёрловдан ўтган имомлар эса, классик араб тилида гапиришга уринишади.
"Аммо, фарқ фақат тилда эмас", -дейди Мисрда Исломий уйғонишнинг дунёга келишига оид китоб муаллифи Женевев Абдо.
Унинг ишонишича, ваъзхонларнинг янги авлоди муҳим эҳтиёжни қондиришаётган кўринади.
"Улар динни анчайин замонавий турмуш тарзига олиб киришнинг йўлини топишган", -дейди Абдо.
"Пайғамбар Муҳаммад масжидда 40 кун қолгандан кўра ишлашни ва камбағал оилага ёрдам беришни айтган",-дейди Амр Холид.
Айни пайтда жаноб Холиднинг замонавий усули ва унинг муваффақияти телеваъзхонлар янги тўлқини пайдо бўлишига туртки берди.
Аммо, унга ўхшаган ваъзхонлар фаолияти диний идораларнинг ғазабларини қўзғаган.
Янги ваъзхонлар расман тайёрловдан ўтмаганликда айбланадилар.
Уларнинг
машҳурлашиб кетишлари эса, эски услубда ваъз ўқувчилар ёшлар кўпчиликни
ташкил этган аҳоли қалбига кириб бора олмаётганларидан далолат бўлса
эҳтимол
|