Среда, 24-05-08, 05:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 20 » Коррупция - Гулнора Каримованинг асосий бойиш манбаъи
19:36
Коррупция - Гулнора Каримованинг асосий бойиш манбаъи

Коррупция - Гулнора Каримованинг асосий бойиш манбаъи

Ўтган ҳафта Швейцарияда чоп этиладиган "Билан” ойномаси мамлакатда яшайдиган энг бадавлат шахслар рўйхатини эълон қилди, улар ичида Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ҳам бор. Ойнома  Гулнора Каримовани умумий бойликларини 600 дан 700 милион долларгача деб тахмин қилган.

Гулнора Каримова нега бу қадар бадавлат аёлга айланди?
У БМТдаги Ўзбекистон элчиси сифатида ўз вазифаларини тўла бажараяптими?
Биз бу саволларга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов жавоблари билан қизиқдик.

-Президент Каримовнинг қизлари, айниқса Гулнора Каримованинг бойликлари ҳақида шу пайтгача аниқ маълумот йўқ эди. Швейцариядаги "Билан” ойномасининг Каримова хоним бойликлари тўғрисидаги маълумотлар ҳақида қандай фикрдасиз? Гулнора Каримова бу бойликларга қандай, қайси йўлллар билан эришган деб ўйлайсиз?

Абдужалил Бойматов: -Гулнора Каримова 2008 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонннинг БМТдаги элчиси сифатида иш бошлаган эди. Бир йилдан ортиқ вақт давомида Гулнора Каримова БМТдаги элчи сифатида қанақанги фаолият олиб борганлиги тўғрисида шахсан менда ҳеч қандай информация йўқ. Шу йилнинг апрель ойида мен Гулнора Каримованинг бизнес йўналиши бўйича "Шопарт” (Chopard) фирмаси раҳбариятига хат ёзгандим. Инсон ҳуқуқлари фаоли Норбой Холжигитовни озодликка чиқариш бўйича ҳам мен шу йилнинг августь ойида Гулнора Каримовага мактуб йўлладим. Лекин бу хатларга жавоб берилмади.

2009 йилнинг августь «Washington post and Newsweek» бўлими ҳисобанган «Foreign Policy» интернет нашри ўтгазган тадқиқотга кўра Гулнора Каримова дунёдаги энг ёмон аёллар рўйхатида биринчи ўринни олгани хабар қилинди. Уни собиқ АҚШ президенти Билл Клинтон фондига 500 минг евро ўтказгани тўғрисида жамоатчилик хабар топди. Мана энди Гулнора хоним Швейцария давлатида энг бой кишилар рўйхатига киритилгани ва бой аёллар ичида тўққизинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар чиқди. Гулнора Каримова Швейцарияда 18,2 миллион Швейцария франкига (18.2 млн долларга тенг) шахсий уй сотиб олган ва унинг бойлиги 600-700 милион доллар атрофида баҳоланган.


-Гулнора Каримова Швейцарияда бизнес билан шуғуланадими ёки Ўзбекистондаги муаммоларни ҳал қилиш биланми?

А.Б.: -Мен асосан Гулнора Каримованинг Швейцариядаги бизнеси ва шахсий фаолияти тўғрисида эмас, балки БМТдаги элчиси сифатидаги фаолияти тўғрисида ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

БМТ аъзо давлатларнинг (дунёда 193 та давлат аъзо) ташкилот Пактлари ва Конвенцияларини қанчалик бажараётганлигини мониторингини олиб боради. БМТнинг асосий фаолияти ўзига аъзо давлатларда инсон ҳуқуқлари қанчалик ҳурмат қилиниши, бу масалага қанчалик эътибор берилишини кузатиб боради. БМТ аъзо давлатларга тавсиялар беради, ёрдам кўрсатади, керак бўлса бу давлатларга қарши санкциялар ҳам қўллайди. Асосан аъзо давлатларга нисбатан резолюциялар қабул қилади. Резолюцияларда БМТ ҳужжатларига амал қилмаган давлатлар қораланади, тавсия берилади.

Гулнора Каримова БМТда элчи бўлиб ишлаётганидан буён Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига тегишли тўрт муаммо ниҳоятда долзарб бўлиб келмоқда. Биринчиси: инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва уларниниг аҳволи. Иккинчиси: қийноқлар. Учинчи: болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат. Тўртинчиси: коррупция ва қашшоқлик. Мана шу тўрт долзарб муаммолар Гулнора Каримова элчилиги даврида ижобий ёки салбий томонга қанчалик ўзгарди?! Шуни таҳлил қилиб чиқсак…

Биринчиси ижобий ўзгариш: Ўзбекистон қамоқхоналаридан баъзи бир инсон ҳуқуқи ҳимоячилари - Дилмурод Муҳиддинов, Мамаражаб Назаров, Саттор Ирзаев, Оязимхон Хидирова ва сиёсий маҳбус Санжар Умаров озод қилинди.

Салбий аҳвол: 2008 йилнинг кузида Аъзам Турғунов 10 йилга, Солижон Абдураҳмонов ҳам 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 2009 йилга келиб Дилмурод Саййид 12,5 йилга, Фарҳодхон Мухторов олдин 5 йилга қамалди, кейин уни жазо муддати 4 йилга қисқартирилди, Ғанихон Маматхонов 5 йилга қамалди. Булардан ташқари Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг уч аъзоси - Ғайбулла Жалилов шу йилнинг сентябр ойида зўравонларча қамоққа олинди, 5 ноябрь ойида ЎИҲЖ аъзолари - Меҳринисо Ҳамдамова ва Шаҳло Раҳмоновалар қамоққа олинди.

Гулнора Каримова БМТга элчи бўлгандан буён беш виждон тутқуни қамоқдан озод қилинди, уларнинг ўрнига 8 киши қамалди.Кўриниб турибдики озод килинганларга нисбатан қамоққа олинганлар кўп.

Озодликдан маҳрум этилган ва қамоққа олинганлар ноинсоний, шафқатсиз қийноқларга тутилгани ҳақида маълумотлар кўп. Масалан, Юсуф Жума, Норбой Холжигитов, Алишер Кароматов, Дилмурод Саййид, Аъзам Труғунов, Ғанихон Маматхонов ва Ғайбулла Жалилов қийноқларга тутилган. Қамоқдан чиққан Санжар Умаров ҳозир қийноқ асоратларидан даволанаяпти.

Булардан кўриниб турибдики инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига нисбатан Ўзбекистон ҳокимияти муносабати ёмонлашган, қийноқлар кўпайса кўпайган, лекин камаймаган.

-Сиз кўпинча Ўзбекистондаги коррупция ва қашшоқлик, болалар меҳнати ҳақида куюниб гапирасиз. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун аслида Ўзбекистон ҳукумати билан бир қаторда Гулнора Каримова ҳам курашиши керак эмасми? Лекин бирор жойда Гулнора хонимнинг бу муаммоларни тилга олгани ҳақида эшитмаганмиз.

А.Б.: -Худди шундай… Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат Ўзбекистонда кенг миқёсда қўлланилгани учун йирик текстиль маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи Европа давлатлари ва АҚШдаги фирмалари 2007 йилда ўзбек пахтасини бойкот қилишни бошлашди. Дунёнинг йирик инсон ҳуқуқи ташкилотлари, жаҳон меҳнати ташкилоти, ЮНЕСКО, БМТ ҳам бу кампанияни қўллаб қувватлашди. Натижа шу бўлдики, бойкотлардан кейин Ўзбекистонда болалар меҳнатига оид халқаро конвенциялар ратификация қилингани ва Миллий режа ишлаб чиқилгани билан бу нарсалар ҳаммаси қоғозда қолиб кетди. Амалда ҳанузгача болалар меҳнатидан, мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам берилгани ёки камайтирилгани йўқ.

Ўзбекистон ва дунё жамоатчилигига маълумки камида уч миллион ўзбек меҳнат муҳожирлари қашшоқлик туфайли Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда меҳнат муҳожири сифатида фаолият кўрсатишаяпти.Ўзбекистонда Ислом Каримов 20 йилдан буён ҳокимиятда турган пайтида коррупция гуллаб яшнади. Одатда коррупция ривожланмаган, қолоқ, авторитар, тоталитар режимлар ҳукмрон жамиятларда кўлами кенг ва чуқур илдиз отган бўлади ва шу жумладан қашшоқлик ҳам.

Агар Ўзбекистонда коррупцияга, қашшоқликка қарши курашилганда эди Гулнора Каримова Швейцариядан 18.2 миллионга уй сотиб ололмасди, 600-700 миллион доллорлик сармояга эга бўлолмасди. Ислом Каримов Ўзбекистон конституциясини оёқ ости қилиб 20 йил давомида Ўзбекистон президенти бўла олмас эди. Унинг қизлари БМТ ва ЮНЕСКОда элчи бўлиб ишлаб 500 минг евро, 190 минг евро пул сарфлаб хайрия жамғармаларига ҳотамтойлик қилишолмасди.

-Умуман, Гулнора Каримованинг элчилиги даврида БМТда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти жиддий муҳокама қилиндими, агар муҳокама қилинган бўлса бирор ижобий натижага эришилдими?

А.Б.: -Ҳа. 2008 йилнинг 11, 14 декабрь кунлари Женевада Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти муҳокама қилинганди. Ўзбекистон делегациясига юридик фанлари доктори, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази раиси Акмал Саидов раҳбарлиги остида, Ўзбекистон омбудсмани Сайёра Рашидова, Ўзбекистон Бош Прокурори ўринбосари Алишер Шарофутдинов (таниқли олиб, марҳум Озод Шарофутдиновнинг ўғли) Адлия вазири ўринбосари Эсемурат Канязов қатнашишди.

Бу йиғилишда Акмал Саидов Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланишга Ўзбекистон ҳокимиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ, болаларни фермерлар ишга жалб қилаяпти, деб ёлғон гапирди. Алишер Шарофутдинов қийноқларга қарши Ўзбекистон ҳукумати қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида дабдабали чиқиш қилди. Омбудсман Сайёра Рашидованинг чиқишларини эшитсангиз гўё дунё мамлакатлари Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича эришилган ютуқлари ёки тажрибаларини ўрганиши керак, деган фикрга келасиз. Эсемурат Канязов эса Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва диний эркинликлар тўғрисида ҳукумат ютуқлари тўғрисида роса сафсата сотди. Қуйидаги видеолавҳаларни кўриб бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

1-lavha

2-lavha

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий поймол қилинишида Ислом Каримовни қўллаб - қувватловчи, унга қулларча хизмат қилувчи  Акмал Саидов, Алишер Шарофутдинов, Сайёра Рашидовага ўхшаган кўзга кўринган зиёлилар минглаб, ўн минглаб топилади. Бу зиёлилар Ўзбекистон режимининг таянчларидир. Улар режимни Ўзбекистон жамоатчилиги, дунё жамоатчилигига прогрессив килиб кўрсатиш учун ҳар қандай ёлғонлардан ҳам тап тортишмайди. Албатта, Ислом Каримов режими уларнинг "меҳнатларини” муносиб тақдирлайди. Олаётган маошлари оддий ҳаёт кечириш учун ҳам етарли бўлмасада улар шоҳона яшашади. Коррупция уларнинг шоҳоно яшаши учун улкан имконият яратади. Жумладан, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ҳисобсиз бойиб кетишига ҳам…

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1833 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz