Ўзбекистон
Инсон Хукуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг қисмати
хавотирли қолмоқда.
18- декабрь куни Ғайбулло Жалиловнинг суди ноаниқ сабабларга кўра қолдирилди.
Ғайбулло Жалилов ва унинг шерикларига нисбат бир нечта моддалар қўйилганлиги маьлум бўлди.
155-модда, 159-модда, 244-модда жаьми еттита моддадан иборат .
Бундан
чиқди Ғайбулло Жалилов тўғри Жаслиққа қараб равона бўлиши ойдинлашди ,
ҳар бир моддалар ками ўн йилдан бошлаб йигирма беш йилгача белгиланган.
Ўзбекистон Инсон Хукуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг
қисмати хавотирли қолмоқда.
Эслатиб ўтишимиз жоизки,Ғайбулло Жалилов 5- сентябрь куни –ички ишлар ходимлари томонидан босиб олиб кетилган эди.
Уч
кунгача Ғайбулло Жалилов бедарак ,кейинчалик аниқланишича Қарши шаҳар
Ички Ишлар бошкармасида, 10 сутка қамоқ жазоси тайинлангани маьлум
бўлганди. Ғайбулло Жалиловнинг ушланиш тарихи, судъяни ҳам
қизиқтирмайдиган кўринади,агар қонун устуворлиги Қашқадарёда ишлаганда
Ғайбулло Жалиловни кўчадан эмас, махсус санкция орқали уйидан олиб
кетиш мумкин эди, аммо бу кўпрок шошма-шошарликга ўхшайди. 10-сутка
қамок жазоси нима сабабдан берилганди деган савол туғилиши табиий,
Ғайбулло Жалилов милицияга итоат қилмаганликда айбланганди.
Кўчадан қўлини қайириб босиб олиб кетишади-ю, қандай итоат қилмаган бўлади?
Ғайбулло Жалилов ва унинг шерикларининг барчаси ордерсиз кўчадан босиб олиб кетилган экан
Бу «сохта террорчилар» дардини кимга айтсин-у,уни ким ҳам эшитарди.
19-декабрь 2009 йил.
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
|