Среда, 24-05-08, 13:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 21 » БМТ: 'Муҳожирлар ҳануз қалтис аҳволда'
14:31
БМТ: 'Муҳожирлар ҳануз қалтис аҳволда'
БМТ: 'Муҳожирлар ҳануз қалтис аҳволда'
 
Халқаро ташкилот, айниқса, муҳожир уй хизматчиларининг аҳволлари қалтис эканини айтади
Халқаро ташкилот, айниқса, муҳожир уй хизматчиларининг аҳволлари қалтис эканини айтади
Фуқаролик жамияти дохил халқаро ҳамжамият ўз фаолиятини кучайтирганига қарамасдан, муҳожирларнинг аҳволлари ҳануз ўнгланмаган.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатларнинг Муҳожир ишчилар бўйича қўмитаси ва Муҳожирларнинг Инсоний ҳуқуқлари юзасидан махсус ҳисоботчисининг баёнотида айтилади. Мазкур баёнот Халқаро Муҳожирлар куни муносабати билан эълон қилинган.

"Муҳожирлик учун инсоний ва қонуний шарт-шароит яратиш йўлидаги ҳаракатларга қарамасдан, аксарият ҳолларда муҳожирларнинг инсоний ҳуқуқлари кўздан четда қолади. Ҳамда муҳожирлар ҳануз товарга айланиш ва инсоний ҳуқуқларининг топталиши хавфи остидалар," дейилади баёнотда.

Бирлашган Миллатлар махсус идоралари айни сана муносабати билан муҳожирлар орасида аҳволлари ниҳоятда қалтис бўлган икки гуруҳ - уй хизматчилари ва болаларга эътибор қаратиш ниятида эканликларини билдирган.

Халқаро ташкилот қаерда жойлашган эканига қарамасдан, барча давлатларга муҳожир уй хизматчиларининг ҳимоясини халқаро меҳнат меъёрлари даражасига олиб чиқувчи ва ҳар бир жинсга хос бўлган қонунни тадбиқ этишларини қатъий равишда тавсия этган.

Шунингдек, амалда бўлган ҳукуматларни ишга ёлловчи идораларнинг зўравонликларини жиловлаш, муҳожирликнинг қонуний каналларини кенгайтириш ва қандай мавқеъда эканликларидан қатъиназар, зўравонлик қурбонлари учун адлий имкониятларни яратишга чақирган.

Жорий вақтда муҳожир уй хизматчиларининг ҳуқуқлари ҳимоясини кўзда тутувчи халқаро конвенция амалда эмас. Шу сабабдан ҳам, баёнотда Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан бу хусусда олиб борилаётган янги саъй-ҳаракатлар хуш қаршиланади.

Болалар ҳам алоҳида масала

Муҳожир болаларнинг аҳволлари халқаро ташкилотда катта хавотир уйғотган
Муҳожир болаларнинг аҳволлари халқаро ташкилотда катта хавотир уйғотган
Халқаро ташкилот, ўз навбатида, муҳожир болаларнинг аҳволлари алоҳида хавотирга сабаб масала эканини ҳам айтган. Ҳамда бирор бир ҳимоячиси бўлмаган ва ноқонуний одам савдоси қурбони бўлишлари эҳтимоли юқори бўлган болаларни алоҳида тилга олиб ўтган.

Бирлашган Миллатлар айни муносабат билан барча давлатларни муҳожирликка оид қонунлари, сиёсатлари ва дастурларида болаларнинг ҳуқуқларини ҳам кўзда тутишга ундаган.

Доимий яшаш манзили бўлмаган муҳожирлари дохил барча болаларга таълим олиш, тиббий хизматга имконият яратиш ва туғилганлигини расман қайд этилишини таъминлашни сўраган.

Халқаро ташкилот ўз баёнотининг сўнггида яна бир бор халқаро қонунлар остида барча муҳожирларнинг инсоний ва ишлаш ҳуқуқлари ҳимоя этилганлигини эслатиб ўтган.

Бу йил БМТ Олий Ассамблеясининг "Барча муҳожирлар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини таъминлаш"га оид конвенциясининг қабул қилинганига 20 йил тўлади.

Халқаро ташкилот шу баҳона барча масъуллар билан бирга ушбу конвенциянинг ҳаётга тадбиқ этилишини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини янада кучайтиражагини ҳам таъкидлаган.

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1021 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz