Четверг, 24-05-09, 01:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 21 » Қирғизистонлик журналист ҳамон бехуш
14:44
Қирғизистонлик журналист ҳамон бехуш
Қирғизистонлик журналист ҳамон бехуш

21.12.2009

Шу йилнинг 16 декабр куни Олмаотада жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватидан ташлаб юборилган қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюкнинг аҳволи ҳамон ўта оғирлигича қолмоқда.

21 декабр куни Озодлик мухбири Олмаотадаги марказий клиник шифохонасида қирғизистонлик таниқли журналист Геннадий Павлюкнинг собиқ турмуш ўртоғи билан учрашди. Ўзини Елена дея таништирган бу аёл ҳозирда Геннадий Павлюкнинг аҳволи ўта оғирлиги ва у ҳамон касалхонанинг реанимация бўлимида эканини айтди.

Реанимация бўлими олдидаги палатани эса ҳуқуқ-тартибот органларининг икки ходими қўриқламоқда.

20 декабр куни Олмаота шаҳар марказий клиник касалхонаси реанимация бўлими шифокори Озодликка қирғизистонлик журналистнинг аҳволи ҳақида буларни маълум қилганди.

- Павлюкнинг аҳволи ўта оғир. Унинг мияси қаттиқ жароҳатланган, миясига қон қуйилган. Уни хушсиз ҳолида касалхонага келтиришганди, у ҳамон комадан чиққани йўқ. Унинг юраги ҳам яхши эмас. Журналистни дори-дармон билан сақлаб турибмиз, деди шифокор.

Унинг айтишича, қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк 6-қаватдан ташлаб юборилгани оқибатида унинг қовурғалари ҳам синган.

Қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк Олмаотага 16 декабр куни келиб, шаҳар марказидаги "Қозоғистон” меҳмонхонасига жойлашганди. Сўнг нотаниш кимсалар уни ижарадаги уйларнинг бирига чақириб, 9 қаватли уйнинг 6-қаватидан ташлаб юборганлар.

Бу нохуш ҳодисадан хабар топган Қирғизистондаги "Ата-Мекен” мухолифатчи партияси раиси Ўмурбек Текебаев Қозоғистонда журналистга суиқасд уюштирилгани ҳақида баёнот берганди.

20 декабр куни Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти қирғизистонлик журналистга суиқасд уюштирилгани ва бу бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

- Мазкур ҳодиса юзасидан Қозоғистон Жиноий кодексининг 24-моддаси 3 банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Биз журналист 6-қаватдан ташлаб юборилган пайтда унинг қўл-оёқлари скотч билан ўралгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаймиз. Аммо журналист ташлаб юборилган ижара квартирада яна қандай буюмлар топилганини ҳозирча маълум қилолмаймиз. Бу тергов ишига халақит бериши мумкин, деди Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти матбуот котиби Евгений Лисенко.

Шунингдек, у журналистга суиқасд уюштирилган бўлиши эҳтимолини инобатга олиб, Павлюк ётган палатага ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан қўриқчи қўйилганини ҳам айтиб ўтди.

- Худо хоҳласа, у ўзига келса, бўлган воқеани айтиб бериши мумкин. Аммо унга суиқасд уюштирилгани боис ходимларимиз унинг палатасини туну-кун қўриқлаб турибди, деди матбуот котиби.

Маълум бўлишича, қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк мухолифатдаги "Ата-Мекен” партиясининг газетаси ва веб-сайтини очиш тараддудида бўлган. Аввалроқ у Россиянинг "Аргументи и Факти” газетасининг Қирғизистон бўлими раҳбари лавозимида ишлаган, сўнг эса "Белий пароход” интернет нашрини ташкил қилган. Иброҳим Рустамбек тахаллуси билан мақолалар ёзган Геннадий Павлюк аксар ҳолларда Қирғизистондаги режим, хусусан, президент Қурмонбек Бакиев сиёсатини кескин танқид қилгани маълум.

Эслатиб ўтсак, бундан икки йил аввал Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида германиялик журналист Маркус Бенсман ҳам қаттиқ калтаклаб кетилганди. Ўшанда баъзи кузатувчилар Бенсманнинг дўппослангани оддий безорилик бўлмаганини айтишганди
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1206 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz