Среда, 24-05-01, 17:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 22 » Халқаро ташкилот журналист ўлимидан ларзага тушган
20:30
Халқаро ташкилот журналист ўлимидан ларзага тушган
Халқаро ташкилот журналист ўлимидан ларзага тушган
 
Марҳум Геннадий Павлюк(www.ferghana.ru сайтидан олинган сурат)
Павлюк ўлими Қирғизистондаги русийзабон журналистлар билан охирги ҳафталарда юз берган учинчи кўнгилсиз ҳодиса
"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк ўлимидан ҳаддан зиёд ларзага тушганини билдирди.

22 декабр куни Алмати шаҳридаги шифохонада таниқли мухолифатчи журналист Геннадий Павлюк ҳушига келмасдан вафот этган.

У 16 декабр куни Алматининг Фурманов кўчасидаги кўп қаватли бинонинг олтинчи қаватидан ташлаб юборилганидан кейин оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги журналистнинг қўл ва оёқлари боғланиб, баландликдан ташлаб юборилганини тасдиқлаган.

Хабарларга кўра, Геннадий Павлюк Қирғизистондан Қозоғистонга 16 декабр куни борган.

"Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти таниқли журналист билан рўй берган ҳодиса атрофида қатор саволлар очиқ қолаётганини таъкидлаган, хусусан, унинг нега Алмати шаҳрига боргани номаълум қолмоқда.

Халқаро ташкилот Павлюк ўлими Қирғизистондаги русийзабон журналистлар билан охирги ҳафталарда юз берган учинчи кўнгилсиз ҳодиса эканини эслатган.

9 декабр куни Бишкекда сиёсий таҳлилчи Александр Князев калтакланган, 15 декабр куни Россиянинг "Балтинфо" ахборот агентлиги Александр Евграфовга таҳдид бўлган.

Геннадий Павлюк президент Асқар Акаев раҳбарлиги пайтида "Аргументы и факты" рўзномасининг Қирғизистондаги нашрига муҳаррирлик қилган.

Журналист 2005 йилдаги "Лола инқилоби" ортида қудратга келган янги ҳукуматга кескин танқидий муносабатда бўлган, Ибрагим Рустамбек тахаллуси остида "Комсомолская правда" рўзномасининг қирғиз нашрини бошқарган.

Геннадий Павлюк муҳаррирлик қилган "Белый пароход" рўзномаси Қирғизистондаги энергетика ширкатларининг хусусийлаштирилишига алоқадор коррупция ҳоллари ҳақида чиқишлар қилган, таҳририят ходимлари ўзларига нисбатан босимлар кучайганидан шикоят қилишган.

Марҳум журналист охирги пайтда Қирғиз мухолифатининг "Ота макон" рўзномаси ва унинг интернет саҳифасини нашр этишни режалаган.

Унинг шу мақсадда Қозоғистонга борган бўлиши эҳтимоли ҳам билдирилмоқда.

Халқаро "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти таниқли журналист ўлими муносабати билан Қозоғистон ва Қирғизистон расмийларига мурожат қилган.

"Қозоғистоннинг Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислигига 10 кун қолганда рўй берган қотилликнинг жазосиз қолишига Қозоғистон расмийлари йўл қўя олмайдилар ва бу жиноятни фош этишда Қирғизистон расмийлари ҳамкорлик қилишлари зарур", дейилади "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти эълон қилган баёнотда
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1052 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz