Среда, 24-05-01, 23:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 22 » Ўшда гастролчи фоҳишалар ушланди
20:38
Ўшда гастролчи фоҳишалар ушланди

Ўшда гастролчи фоҳишалар ушланди

22.12.2009
Шерзод Юсуф

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида фоҳишабозликка қарши кураш бўйича ўтказилган рейдлар доирасида кўплаб сауна ва меҳмонхоналар текширилди. Рейд чоғида қўлга олинган фоҳишаларнинг кўпи ўзбекистонлик қизлар экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўшда жинсий хизмат кўрсатаётган қизларнинг аксарияти қўшни мамлакатлардан келган. Уларнинг кўпчилигини Ўзбекистондан келган қизлар ташкил қилади. Улар орасида Гулнора каби катта "стаж”га эга бўлганлар ҳам бор.

- 10 йилдан бери юрибман, дейди Гулнора ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг "Ўшда қанчадан бери бу иш билан шуғулланиб юрибсиз?” деган саволига жавоб бераркан.

Ўшда 2009 йилда жинсий хизмат кўрсатувчиларга қарши 11 маротаба "Тунги капалак” рейди ўтказилган. Мазкур рейдлар чоғида Ўшда 600 нафар фоҳиша борлиги аниқланган.

Мутахассисларга кўра, фоҳишаликка қарши курашда қизларнинг бошқа мамлакат фуқароси бўлгани ҳам катта муаммо туғдирмоқда.

- Биз у ердан келаётган фуқароларнинг ОИТС касалига чалинган ёки чалинмаганини текшира олмаймиз. Негаки, уларнинг Қирғизистонга қандай мақсадда келганини билмаймиз, деди Ўш шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Элмира Норматова рейд натижалари бўйича шаҳар ҳокимиятида ўтган йиғин чоғида.

Мутахассисларнинг айтишларича, жинсий хизмат кўрсатувчи қизлар асосан сауналарда фаолият юритади. Шаҳар ҳокимияти қарори билан ўтказилган текширувлар натижасида шаҳардаги 58 саунадан 47 таси санитар талабларга жавоб бермагани учун иши тўхтатилди:

- Жинсий хизмат кўрсатувчи қизлар ўз фаолиятида дам олиш жойларидан фойдалангани учун биз йил бошидан буён 12 сауна раҳбарига маъмурий жазо белгиладик, деди Ўш шаҳар санэпидемиология маркази раҳбари Уулқан Қаратаева.

Айтиб ўтиш жоизки, Қирғизистон қонунчилиги бўйича бундай дам олиш жойлари бир йилда бир марта текширувдан ўтказилиши мумкин, холос. Мутахассислар бу ҳолат фоҳишаларга қарши курашда қийинчилик туғдираётганини айтмоқдалар.

Ўш шаҳар ҳокимияти мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот бўлими раҳбари Турсуной Айтматованинг айтишича, бундан буён Ўшдаги сауна ва бошқа дам олиш жойларида фоҳишабозликка чек қўйилмаса, уларнинг раҳбарлари омма олдида шарманда қилинади:

- Агарда улар бундай ишларини тўхтатмаса, биз уларнинг суратларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб, уларни бола-чақаси, қариндош-уруғи, қуда-андаси олдида шарманда қилишга тайёрмиз, деди Турсуной Айтматова.

Маълумотларга кўра, Ўшда жинсий хизмат кўрсатиш хизмати мавжуд бўлган дам олиш жойларини текширишда яна бир муаммо бор. Бу мазкур дам олиш жойларига ҳуқуқ-тартибот тизимида ишловчи айрим юқори лавозимли шахсларнинг "ҳомий”лик қилаётганидир.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Адил Қуланбаев, агарда бундай шахслар аниқланса, уларга қарата тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди:

- Милиция ходими бўладими ёки ҳукумат ходими бўладими - уларнинг айби ошкор бўлиб, исботланса, тегишли чоралар кўрилади, деди Адил Куланбаев.

Маълумотларга кўра, фоҳишабозлик катта даромат келтирувчи манбалар орасида гиёҳванд моддалар, қурол-аслаҳа ва одам савдосидан кейин 4-ўринда туради.

Ўшлик айрим мустақил кузатувчиларнинг айтишларича, Қирғизистонда асосан қўшни мамлакатлардан келган қизлар фоҳишалик қилса, қўшни мамлакатларда бунинг аксини кузатиш мумкин. "Шу сабабли мамлакат куч ишлатар тизимлари фоҳишаларга қарши курашни ўзларининг қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда олиб боришлари керак”, демоқда кузатувчилар
Просмотров: 1280 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz