Воскресенье, 24-05-05, 19:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 25 » Қулликни умр деб билади элим…
11:21
Қулликни умр деб билади элим…

Қулликни умр деб билади элим…


Дадахон Ҳасан

Ўзбегимнинг бахти қачон кулган эди,
Бағри қувончларга қачон тўлган эди.
Билолмайман, билмайман,
Тасаввур ҳам қилмайман.

****

Атиргулнинг шохлари синди,
Бўрон ҳам тинди.

****

Мен қақнус қушиман, қўшиқлар айтиб
Тун - кун ўртанаман, фиғон этаман,
Қўшиғим дунёни ёндирганида
Дунёга қўшилиб ёниб кетаман.

****

Умр бўлдими бу мен кўрган умр,
Куйиб -куйиб, охир кул бўлган кўмир.

****

Булар азал - азалдан англаганлар душмани,
Дунёни оҳ зорини тинглаганлар душмани.

****

Мен туғилиб кўз очганимда,
Қўшни юртда уриш кетарди.
Кеча - кундуз рус тупроқлари
Аждар бўлиб одам ютарди.

Ҳали - ҳануз худога шукр,
Мен урушни сира кўрмадим.
Ёв қонимни ичганида ҳам
Сен ўзинг ким дея сўрмадим.

Урушлардан гап очилса гар,
Юракларим ўйнаб кетади.
Тинчлик бўлсин, тинчлик, десалар,
Руҳи дилим қувнаб кетади.

Иншооллоҳ, то ўлгунимча,
Уруш нима билмай ўтарман.
Ўша - ўша ўзбеклигимча
Бу дунёдан мағлуб кетарман.

Юз йиллардан буён бу эл-юрт
Уруш надир тасаввур қилмас.
Ҳатто ғаним босиб келса ҳам
Жанг қилувчи эркак топилмас.

****

МАНИМДИР МАНИМ

Туркистон юрагим, руҳ ила таним,
Бобомдан меросдир шавкатим, шаъним.
Бировга бермасман ҳеч бир замонда,
Туркистон абадий манимдир маним.
Туркистон туркники турклар макони.

Руснинг тупроқлари туркники эрди,
Чин, Хунгар, Оврупа мен туркман дерди.
Туркистон қўшиғин айтмаган дунё,
Ҳамиша қақшатқич зарбалар ерди.
Туркистон туркники турклар макони.

Ғанимлар кўксига ханжарин урган,
Шон-шараф уфқида музаффар турган.
Шарқу ғарб, жанубда қилич ўйнатиб,
Минг аср шон қучиб от суриб юрган.
Туркистон туркники турклар макони.

Ярим дунёни забт этгандир турклар,
Муқаррар зафарга етгандир турклар.
Буюк Амрикони бутун дунёга,
Илк бора кашф этиб кетгандир турклар.
Туркистон туркники турклар макони.

****

Ўзбегим сасни сасдан фарқин билсангчи,
Чумоли заҳматин ҳам кўзга илсангчи.
Тарих култепаларин титкилайвермай
Олдингдан оққан сувни қадр қилсангчи.

****

Ҳакка олмани емай ундан қурт қидиради.

****

Қанчалик сен уриб муштлаган хамир
Шунчалик гўзал нон бўлиб чиқадир.

****

Этин кессанг қони йўқ,
Чиқадирган жони йўқ.

****

Бугун бир бурда ноним бор,
Эртан билмам қайдан олурман.
Эртагача сабр қилайчи,
Тонгда балки ўлиб қолурман.

****

Илонда у, заҳар сочмай туролмайди,
Тўғри йулларда ҳам тўғри юролмайди.

****

Бугун ҳамма озод, бахтиёр бўлди,
Фақат менга еру осмон тор бўлди.

****

Менга ҳам изн борми шикоят этгали,
Худонинг марҳаматин кўрмадим ҳали.

****

Бу юрт сенга дўзах эрса, эй, тентак,
Менга шу дўзах керак.

****

«Ошхўрга ош, чойхўрга чой» деганлари рост бўлди,
Бу юрт ўғри, қаллобларга мос бўлди.

****

Бу юртларга наҳотки биз адашиб келибмиз,
Бу юртларда яшаб бўлмаслигин қайдан билибмиз.

****

Қулликни умр деб билади элим.

****

Билмайсанда, бошингда душман турганин,
Сени аллақачонлар Худо урганин.

****

Ерда осмонда ҳам сени Ким эконинг билинади,
Аккилаган шенокларинг билмам қачон тинади.

****

Она юртни тарк этдинг, мен сен билан бормасман,
Ўзимнинг дўзахим бор, жаннатингга зормасман.

****

«Сендан ҳаракат, мендан баракат» деган Худоим

Нега бизни ожиз қилиб яратади ҳар доим.

www.yangidunyo.com

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1205 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz