Қурбонларнинг асосий қисми уйда қолган болалар, аёл ва кексалардир.
25-декабрь соат эрталаб 9 ларда Қарши
шаҳар "Пахтазор”м-т-да кўп қаватли уйнинг бутун бошли подъезди портлаб
ер тагига кириб кетган.Қурбонларнинг асосий қисми уйда қолган
болалар,аёл ва кекса кишилар.Қурбонлар сони аниқланмаган. Айтиб ўтиш
керакки,бу шу ойда рўй берган портлашнинг иккинчиси бўлиб,биринчи
портлаш, бундан икки ҳафта олдин Шайхали қўрғончасида ҳам рўй берган
эди.Ҳозирда ушбу зона куч ишлатар органлар томонидан занжир қилиб ўраб
олинган.У ерга хеч ким киритилаетгани йўк.Ўзбекистон ОАВлари бу хақида
ҳеч қандай хабар тарқатишгани йўк.Бу портлаш тўғрисида иккита версия
бўлиб:-биринчиси газ қувурининг носозлиги, асосан Қаршигаз тармоғининг
аҳолини огоҳлантирмай ўз бошимчалик билан газни ўчириб кейинчалик яна
қўшиши оқибатида портлаган.Лекин бу ҳолатда портлаш оқибатида атрофга
ҳар хил бўлаклар учиб кетиши керак бўлган, аммо уй подъезди тўлик ерга
кириб кетган.Бундан ташқари бундай портлаш бўлиши учун катта босимдаги
газ кувури уй тагидан ўтиб кетган бўлиши керакки. Иттифоқ даврида
қурилган ушбу уйларга назорат талаби жуда кучли эди.Ва охиргиси бундай
портлаш содир бўлиши учун газ босими камида 6 атмосфера бўлиши
керак.Модомики бундай атмосфера фақат газ баллонларида 200 градус
совутилиб насос орқали кучли босим билан қуйилади.Кўп қаватли уйларда эса газ қувур орқали етказиб берилади.
Иккинчи вариант-теракт. Агар бу версия тўғри бўлса,унда шу йилнинг
август ойида рўй беган Анвар қори операциясининг давоми деб қараш
ҳақиқатга тўғри келади. Яъни аҳоли ўртасида қўрқув уйғотиб Америка
қўшинларини Ўзбекистонга киритиш.Агар эртадан бошлаб намозхон ва
ҳуқуқпарварларни қамокка олиш бошланмаса,биринчи вариантга қаранг.
Нодир Ахатов,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳри бўлими раиси.
|