Муҳаммадсолиҳ Абутов Ҳасратнома
Ўткинчи дунёда яшаймиз беш кун,
Баъзида ғамгинмиз, баъзида кулиб.
Эслаймиз ўтганлар кимлигин гоҳо,
Ё ҳурматла ёки, нафратга тўлиб.
Ота-боболару, қавму-қариндош,
Баъзиси "яхши” деб эсланар доим.
Яқинда ўтамиз биз ҳам, дунёдан,
Ажални белгилаб қўйган, Худойим.
Пайти келиб, бизни эсга олсалар,
"Нима дейишаркан зурриётимиз?”
Ароқхўр, Зинокор, Фирибгар, Фосиқ,
Деган сифат билан чиқса отимиз?!
Баъзи бир имонсиз одамларни ҳам,
Эсламоққа лойиқ сифатлари бор.
Эслашар уларни зурриётлари,
Ҳатто улар билан қилар ифтихор.
Не бўлди Ўзбеклар зурриётига?
Бир разолат билан ошно бўлдилар.
Одамийлик турқин йўқотиб буткул.
Улардан баттарроқ расво бўлдилар.
Ширку ноҳақ қатл, ёки ўғирлик,
Судхўрлик, қимору, ароқу-ви
...
ДАВОМИ »