Вторник, 24-04-30, 19:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 19 » "Қўрқитиш кампанияси бизни ғазабга келтирди"
23:39
"Қўрқитиш кампанияси бизни ғазабга келтирди"

"Қўрқитиш кампанияси бизни ғазабга келтирди"

16.01.2010

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда қолган саноқли мустақил журналистларга қарши қаратилган қўрқитиш кампаниясини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Маълумки, ўтган ҳафта хорижий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик мустақил журналистлар Сид Янишев, Ҳусниддин Қутбиддинов, Малик Бобоев ва Василий Марковлар Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, касбий фаолиятлари ҳақида сўроққа тутилган эди. Эртаси куни эса журналист Алексей Волосевич прокуратурага чақиртирилган эди.

-Ўзбекистонда қолган саноқли мустақил журналистларга қарши бошланган янги қўрқитиш кампанияси бизни ғазабга келтирди,-деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Нина Огнианова.

«Биз Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлигини ҳамкасбларимизнинг кузатувга олиниши ва нима учун улар ҳақида маълумот тўплаганини тушунтириб беришга чақирамиз. Бундан ташқари биз Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Баҳром Нурматовдан журналистларни суроқ қилганини тушунтириб беришни талаб қиламиз. Бу каби қўрқитиш кампанияларига чек қўйилиши шарт», дейилади қўмита баёнотида.

Журналист Сид Янишевнинг Озодлик радиосига айтишича, мустақил журналистларнинг прокуратурага чақиртирилишига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматидан тушган материаллар асос бўлган.

- Прокуратура ходимининг айтишича, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги назарида менинг мақолаларим бирёқлама, Ўзбекистон ҳукумати фаолиятини ва мамлакатдаги воқеликни қора бўёқларда ёритмоқда. Албатта, мен бу фикрга қўшилмайман,- дейди Сид Янишев

Бундан аввалроқ чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги саноқли мустақил журналистларни ҳимоя қилишга чақирган эди.

"Ўзбекистонга ҳаддан зиёд ён бериб юборган халқаро ҳамжамият бу давлатда қолган оз сонли журналистларни ҳимоя қилиш ва уларни янги қатағонлардан қутқариш борасида конкрет ишларни қилиши керак", дейилади мазкур ташкилот баёнотида.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг постсовет давлатлари бўлими раҳбари Элза Видалнинг айтишича, Ўзбекистонда мустақил журналистларни таъқиб қилиш жараёни тобора кучайиб бормоқда.

- Биз тобора кучайиб бораётган бу жараённинг тўхтатилишини хоҳлаймиз. Лекин бу борада мен некбин фикр билдиролмайман. Ўзбекистонда одатан журналистларга нисбатан таъқиб, уларни прокуратурага чақиртиришдан бошланади ва шу билан тўхтаб қолмайди.

Бизнинг қатъий ишонишимизча, хорижий нашрлар билан ҳамкорлик қилаётган журналистлар ҳеч қандай жиноятчи эмас. Улар ўта оғир шароитда ўз профессионал бурчини бажаришга ҳаракат қилаётган жасур инсонлардир, - дейди Элза Видал.

http://www.ozodlik.org/content/article/1931241.html
Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1311 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz