Четверг, 24-05-02, 19:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 1 » Мусулмонлар демократик партия аъзоси бўлишлари мумкин
19:45
Мусулмонлар демократик партия аъзоси бўлишлари мумкин

Мусулмонлар демократик партия аъзоси бўлишлари мумкин

Таниқли сиёсатчи Пўлат Охуннинг "Демократлар ва исломий мухолифат ҳамкорлиги мумкин эмас” ("Сотрудничество демократов с исламской оппозицией невозможно”) мақоласи юзасидан Швецияда яшаётган оддий мусулмон диндор Зуфар Мирзо билан суҳбат.

-Пўлат Охун мақоласида билдирилган фикрларга муносабатингиз қандай?

Зуфар Мирзо: - Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Мен Пўлат Охунни Ўзбекистондан чиққан миллий қаҳрамон сифатида билардим. Ҳозир хам шундай фикрдаман. Сиёсатчи сифатида ҳамма инсонда хато бўлади. Айниқса сиёсатчиларда, мухолифатда шундай хато қараш бор. Улар ўз раҳбарлари, лидерлари ёки партиялари раҳбарлари нима деса ўшани тўғри экан деб эргашиб кетаверишади. Ислом динига эътиқод қилувчи кишилар ҳам шундай хатодан холи эмас. Кимдир диндан бирор фикр билдирса ўшани тезда қабул қилишади. Бу борада уламолар нима дейишади, бу билан қизиқиб ўтиришмайди. Айниқса, "Салафий”, "Ҳизб ут Тахрир”, "Ваҳобий”, "Ал- Шабоб” , Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва бошқаларда шу ҳолат кузатилади.

Исломнинг демократияга муносабати, мусулмонлар ва демократлар борасида ҳам ҳар ким ўзи билганича гапирмоқда, ёзмоқда. Бу билан бу ҳақда гапираётган одамлар фикрлари нотўғри, демоқчи эмасман. Лекин, маълум бир инсоннинг дин номидан гапирганини тўғри, охирги фикр деб қабул қилмаслик кераклигини айтмоқчиман холос. Чунки, Пўлат Охун мақоласида келтирилганидек, мусулмонларни албатта исломий давлат қуришга интилиши, уларни бир кун келиб демократларга душманга айланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари бир иккита дин номидан гапирган инсонларнинг айтганларига кўра келинган хулосалардир. Аслида ислом уламолари дунёдаги бирор давлатда, жумладан Ўзбекистонда исломий давлат қуришга, ёки халифалик тузишга фатво берганлари йўқ.

Дунё бўйича амал қиладиган Халқаро Уламолар Кенгаши бор. Бу Кенгашга дунёдаги нуфузли халқаро ислом ташкилотлари аъзо ҳисобланади. Улар: Маккаи Мукаррамадаги Бутун Дунё Ислом Робитаси Таъсис мажлиси, Халқаро Ислом Конференцияси, Бутун Дунё Тасаввуф Уюшмаси, Бутун Дунё Исломий Халқлари Бошқарувининг Бош Котибияти, Бутун Дунё Даъват Уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун Дунё Ислом Уюшмаси, Бутун Дунё Масжидлар Уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт Муассасаси, Исломий Фикрлар Академияси ва Россияда, Миср Араб Республикаларидаги Халқаро Ислом Ташкилотларидир.

2005 йилда бу халқаро ташкилотларнинг жами 180 вакили Иорданияда йиғилиб, дунё бўйича саккизта исломий мазҳабни ҳақиқий мусулмонлардан деб 15 га яқин фатво чиқаришган эди. Булар: Абу Ҳанифа, Шофеий, Ҳанбалий, Моликий каби аҳли сунна мазҳаблари, шунингдек Имомийлар (Шиа), Зайдийлар, Абозийлар, Зоҳирийлар мазҳабларидир. Демак, дунё бўйича фақат шу мазҳабдагилар мусулмонлар деб тан олинган.

-Халқаро Уламолар Кенгашига аъзо Исломий ташкилотларнинг "Хизб ут Таҳрир”, "Салафий”, "Ваҳобий” каби диний - сиёсий гуруҳларга муносабати қандай?

З.М.: -Бизнинг билишимизча "Хизб ут Таҳрир”, "Салафий” оқимлари Халқаро Уламолар томонидан исломий деб тан олинмаган. Булар ислом динини бузиш учун махсус ташкил қилинган гуруҳлар дейилади. "Ваҳобийлар” деган гуруҳ ёки сиёсийлашган оқим йўқ, фақат аҳли сунна ичидаги ақида жиҳатидан бошқалардан фарқланадиган шундай кишилар бор холос.

-Халқаро Уламолар Кенгаши демократия ва мусулмонлар муносабати ҳақида қандай фатво берган? Мусулмонлар демократик партияларга аъзо бўлиб кириши мумкинми? Ёки фақат исломий партияларга аъзо бўлиши лозимми?

З.М.: -Ўзбекистонда том маънода ҳақиқий исломий партия йўқ. Бунақа партия ва сиёсий гуруҳ ташкил килиш ўта масъулиятли ишдир. Катта олимларимизнинг мусулмонларнинг демократик партияларга аъзо бўлиб киришлари мумкинлиги ҳақида фатволари бор. Масалан, мусулмонлар Ўзбекистондаги ёки хориждаги демократик партияларга аъзо бўлишлари мумкин. Улар халқаро қонунлар ёки Қуръон ёки Суннатдан чиқмаган ҳолда , бу партиялар Устав ва Дастурларини ўрганиб, аъзо бўлсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Агар динга зарар қилмаётган бўлса, исломга душманлиги йўқ партиялар билан биргаликда иш олиб боришлари мумкин. Ўзбекистон "Эрк” демократик партиясига мусулмонлар бемалол аъзо бўлиб кираверсалар бўлади. "Бирлик” партиясига аъзо бўлиб киришдан олдин ўйлаб кўриш керак.Чунки, бу партия раҳбариятини ислом динига муносабати яхши эмас.

Ғарб практикасига қарасангиз жуда кўплаб партия ёки ташкилотларга мусулмонлар аъзо, ҳатто раҳбар. АҚШдаги Миннисота штати сенатори мусулмон киши. Англияда Ташқи Ишлар Министири мусулмон киши. АҚШдаги Мусулмонлар Маслаҳат Кенгаши раиси аёл киши. Бу каби мисоллар кўп.

-Исломий мухолифат бир кун келиб Ўзбекистонда ислом давлати қуриш учун кураша бошласа, ўртада зидиятлар келиб чиқиши, қон тўкилиши мумкинлигидан демократлар хавотирланишмоқда. Ҳақиқатдан, қачон ва қандай ҳолатда Ўзбекистонда исломий давлат қуришга рухсат ёки фатво берилади?

З.М.: -Бирорта мен билган олимлар шу пайтгача бирорта давлатда исломий давлат қуриш ҳақида фатво чиқаришмаган. Ҳатто Малайзияда 60 фоиз мусулмонлар яшаса ҳам, бу мамлакатда исломий давлат қуришга фатво берилмаган ва бу мамлакат исломий давлат деб эълон қилинмаган. "Исломий давлат” ибораси фақат инсонларни қўрқитиш учун ишлатиладиган иборадир. Бутун дунёдаги кичик гуруҳлар ёки шахслар "исломий давлат қурамиз”, деб гапиравериши мумкин. Бу бошқаларни чалғитиш ёки манипулциядир. Улар бу ҳаракатлари билан исломни жоҳиллик динидай қилиб кўрсатишга урунишади. Аслида бу каби гапларни айтиб юрган кишилар чаласавод, оми одамлар ёки хорижий махсус гуруҳлар томонидан исломни ёмонотлиқ қилиб кўрсатиш учун тузилган гуруҳлардир.

Аслида ислом илм -маърифат динидир. Исломни чуқур ўрганмасдан, бу дин моҳиятини тушунмасдан ҳеч қачон исломий давлат қуриб бўлмайди. Ислом уламолари, ислом динини яхши биладиган олимлар кўп жойларда исломни яхши ўқитилмаслиги, исломий мактаблар, илм юртлари йўқлиги ва бошқа сабаблар билан бирор жойда исломий давлат қуриш ҳақида ҳеч кимга вазифа қўймаганлар. Шунинг учун демократик жараёнларга ҳамма муҳтож.

-Лекин айни пайтда хорижда яшаётган кўплаб диндорлар, масалан, Дилмурод Худойқул, Намоз Нормўмин каби юртдошларимиз демократияни исломдан ажратиб курсатишга уринишади. Улар демократия исломга зид, ислом ва демократия бошқа - бошқа нарсалар деган фикрда. Сиз эса "мусулмонлар демократияга муҳтож”, деяпсиз…

З.М.: -Бу одамлар ўз билимлари, дунёқарашларидан келиб чиқиб гапираверишлари мумкин. Улар бу борада Юсуф Қарзовий ҳазрат каби олимлар фикрларини ўқиб кўришса ўз саволларига жавоб топишади.

Ислом олимларида демократия ҳақида турли фикрлар бор. Баъзи гуруҳлар демократияни исломга зид дейишади. Кўпчилик олимлар эса демократияни қабул қилиш мумкин дейишган. Масалан, Бутун Дунё Уламолар Кенгаши раиси Юсуф Қарзовий ҳазрат каби олимларнинг мусулмонларни демократик партияларга аъзо бўлиб кириши учун тавсия ва фатволари мавжуд, улар ҳатто мусулмонларни демократик партияларга аъзо бўлиши  зарурат ҳам дейишади.

Ундан ташқари мен билган маълумотларга кўра Америкада, Канадада, Туркияда, Малайзия ва шунга ўхшаш кўпгина давлатларда йирик Ислом тадқиқот илмий марказлари фаолият олиб бориб, турли хил мусулмон жамиятлари учун иждиҳот йўналишларини ишлаб чиқишади.

Демократлар шу сабабли мусулмонлар ёки исломий мухолифат билан ҳамкорлик қилишдан қўрқмасликлари керак. Исломни яхши тушунадиган илм аҳли бошида турган мусулмонлардан чўчимаслик керак. Дин номидан сўзлаб, динни ёмон кўрсатадиган, илмсиз, савиясиз кишиларнинг ислом номидан гапиришга ҳаққи йўқ. Бундан одамлар фақат динга зарар бериши ва ислом ҳақида нотўғри тасаввур пайдо бўлишига сабабчи бўлишлари мумкин.

Мухолифатдагиларда ҳам дунё миқёсида фикрлайдиган илмли кишилар кам. Улар ўзларини устларида ишлаб дунё сиёсатини яхши ўрганишлари керак. Ўшанда катта муаммолар ҳақида бемалол ўз муносабатларини билдира олишади. Европа ва АҚШда яшаётганлар учун имкониятлар кўп. Бу имкониятлардан фойдаланиш керак холос.

Ваъоллуху аълам биссаваб!

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1306 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz