Четверг, 24-05-02, 16:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 1 » Мухолифатга янги мустақил сайт керак
21:54
Мухолифатга янги мустақил сайт керак

Мухолифатга янги мустақил сайт керак


Ёдгор Турлибеков

Юсуфжон, Пўлат Охуннинг мақоласига менинг фикрларимни сўрабсиз…

Тўғри, ҳар қандай мамлакатда давлат олиб бораётган сиёсатга ўзгача назар билан ёндашувчи, ҳатто радикал партия ва турли оқимлар вужудга келиши мумкин. Ўша мамлакатдаги бошқарув тизимидаги сиёсатнинг барқарорлиги, принциплилиги, адолат ва ёлғонлар билан чалкашиб, қонун устиворлигининг йўқлиги ва коррупциянинг ривожланиб кетишига қараб, муҳолифат кучлари хилма хил, улар сони ҳаттоки бир неча ўнларгача етиши ҳам мумкин. Яъни, давлатни бошқараётган президент, партия ёки тузим раҳбарининг обрўси албатта демократия, диний қарашлару, иқтисод ва халқ фаровонлиги, илм - фан, маорифми, боринг қурилиш ва ҳоказо соҳалардаги ютуқ ва юксалишларнинг ҳам қанчалик амалга ошгани билан ўлчанади. Аммо Ўзбекистондаги алоҳида кўриниш узоқ йиллар давом этган диктаторлик режимининг ва президент Ислом Каримовнинг ғаройиб даражага етган ғирром ва ёлғонларга асосланган сиёсати ўзига ҳос жаҳон амалиётидаги ягона ўта "жибла жибон” сиёсатнинг равнақи супер саньат даражасигача кўтарилиб кетганини кўриб турибмиз. Шундай экан, мен ватандан ташқаридаги ўзбек муҳолифатчисиман деб қалам тебратаётганлар орасидаги Пўлат Охун бўладими, ҳамманинг жумладан менинг фикрларимга ҳам Каримов шунчаки сайроқи канорейкани эшитгандай роҳатда ўтириб, ўз диктаторлик мавқеъини йилдан йил мустаҳкамлаб бораверади.

Алқисса, ўзбек муҳолифати ўз фаолиятини бундай давом эттирадиган бўлса, натижаларнинг тирноқча фойдаси тегмаслиги муқаррар!

Шу кунгача асоси "Эрк” ва "Бирлик” сайтларидан бошланган ва бу сайтларни маълум сабабларга кўра аразлаб уларни тарк этган ва ўзлари сайт тугур оддий блог очолмайдиганлар фикрларини ичига сиғдираолмаганда, дуч келган сайтларга ўралашиб, кўплаб "Пона”га ўхшаб бир ёпилиб бир очиладиган сайтларни ташлаб, мажбурлигидан турли сайтларда чиқишларига тўғри келмоқда. Хозирга келиб шундай кишилар "Янги дунё” атрофида ўралашиб, унинг фақат ижодкорлар сайти эканини ҳам унутиб қўйишди. Қисқаси муҳолифат марказлашган ва ҳалол ишлайдиган бир сайтга эга эмас.

"Янги Дунё” эса мисоли бир дошқозонга айланиб улгурганки, унинг ичида ҳаппайи ҳалол қўй гўшти билан бирга ҳаром тўнғиз гўшти ҳам қайнаб пишмоқда экан! "Шеф повар” Юсуфжон хизматда: сизга қайси гўштдан сузай, деб чўмичини қозонга уриб сўрайди. Навбатдагилар: "Кўп қатори сузаверингда” дейдиларку, кўплар Юсуфжон саволининг фарқига етмайдилар, мендака жирракилар: "коментарийсиз” бўлсин десамда, косамда уч тўрт сассиқ "коментарий” юрганидан ҳайратга тушаман.

Хўш, хукуматнинг муҳолифатга кўрсатаётган бундай "ўйинлари”дан қутилишнинг иложи борми?

Гапнинг лўндасига келсак, эзилиб адо бўлгани камлик қилаётгандай ва қишнинг қаҳратонларида газ ва электрга ёлчимаётган жафокаш халқимиз ҳурмати айтаманки, бизларга ўта ҳолис ва ҳалол, коментарийсиз ва ўз электрон почтаси, телефонлари аниқ кўрсатилган тагли тугли муҳолифатчиларгина курашадиган сайт жуда зарур. Бундай сайтда Ўзбекистондаги воқеалардан икки оғиз информация, қолгани диктатурага қарши тош отиш бўлса ҳам, имкон қадар уни фош этувчи ҳақиқий муҳолифат керакки, бундай чиқишлар бироз бўлсада халқимиз турмуши ёки унинг маънавий савиясига таъсир этсин.

Диний масалалардаги тортишувлар эса, уларнинг бир неча сайтлари борки, ана ўша ерда қанча ўз фикрлари бор экан, ўзларининг баҳс майдонида қилаверсинлар.

Лекин масалан асл биринчи мақсади - ватан ва халқини Каримов диктатурасидан ОЗОД қилиш бўлган демократик ва дунёвий тамойиллар ғояси билан суғорилган муҳолифат томонидаги ўртоқлар бундай сайтда ўз эркин фикрлари билан чиқиш имкониятига эга бўладилар. Шахсий мунозараларини улар телефон, скайп ва ЭМАИЛ почталари орқали давом эттиравериши, сан ман деган гапларнинг мутлақо публикага олиб чиқишнинг натижаси фақат диктатор фойдасига бўлиши аниқ ва равшандир.

Шуларни эътиборга олганда, мен ана шундай сайтнинг ҳозирча "ДЎК” - Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтини вақтинча ишлатиб кўрсинлар ва бу сайтнинг муҳаррири ҳам ўткир адиб, диссидент ва муҳолифатчи Жаҳонгир Маматов бу ишларда бажонидил бош қош бўлаолади деб ўйлайман. Майли соф муҳолифат учун танланган бундай сайтнинг, яъни "Туронзамин” ўзидаги ижодий соҳалардаги асар ва шеърларини "Янги Дунё”га узатаверсин демоқчиман.
Агар бу сайт кейинчалик ёқмаса, бизнинг орамиз тўла демократия бўлиши керак ва ишонаманки, Жаҳонгир Маматов бундай истагимизга йўқ демаслар. Йўқ десалар, бор имкониятимизни ишлатиб, янги мустақил сайт очишга мажбур бўламиз ва бу ишлар тўла амалга ошганигача қанча сувларнинг оқиб ўтиши номаълум бўлиб қолади.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1123 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz