Пятница, 24-05-03, 04:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 1 » Демократлар исломий мухолифат билан ҳамкорлик қилмаслиги керакми?
22:01
Демократлар исломий мухолифат билан ҳамкорлик қилмаслиги керакми?

Демократлар исломий мухолифат билан ҳамкорлик қилмаслиги керакми?


Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.

Таниқли сиёсатчи Пўлат Охуннинг "Демократлар ва исломий мухолифат ҳамкорлиги мумкин эмас” ("Сотрудничество демократов с исламской оппозицией невозможно”) номли таҳлилий, жуда юқори савияда ёзилган мақоласи менга жуда ҳам маъқул келди. Пўлат Охуннинг бу мақоласида Ўзбекистонда радикал исломнинг ташкил топиши, мамлакат ҳокимиятининг ислом динига эътиқод қилувчиларнинг сиёсий фаол қисмига ўтказаётган қатағонларнинг оқибати ва келажакда Ислом Каримов режимининг бу қатағонларнинг давом эттириши қанақанги оқибатларга олиб келиши жуда яхши таҳлил қилинган.

Мақоланинг номидан кўриниб турибдики, демократлар ислом давлати тарафдори бўлган мухолифат билан ҳамкорлик қилиши мумкин эмас.

Мана шу жойда мен Пўлат Охуннинг мақоласида айрим тўхталмаган ёки атайлаб кўз юмиб ўтган баъзи жиҳатларини айтиб ўтмоқчиман.

Менинг фикримча Ўзбекистонда демократия учун курашаётган сиёсий партиялар йўқ. Пўлат Охун қайси сиёсий партияларни демократия учун курашаётган партиялар деб ҳисоблашишини билолмадим. Чунки, мақолада бу тўғрида ҳеч қандай фикр юритилмаган. Пўлат Охун ҳам "Бирлик” халқ ҳаракати партияси раҳбарияти аъзосидир. Ислом Каримов тузган тўртта партия каби мухолифатдаги "Бирлик” ва "Эрк” партияларини ҳам мен демократик партия деб ҳисобламаслигимни кўпдан бери айтиб келаяпман. "Бирлик "халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатни сохта демократ эканлигини кўп танқид қилдим. Лекин менинг бу фикримга на Абдураҳим Пўлатов ва на унинг партиясидагилар жўяли жавоб беришмади.

Ўзбекистонда ҳозирги пайтда партия шаклида шаклланган демократик мухолифат йўқ. "Бирлик” халқ ҳаракати партияси ва "Эрк” партиясини мен демократик мухолифат деб ҳисобламайман. 2010 йилнинг 28 майида Абдураҳим Пўлатовнинг "Бирлик” халқ ҳаракати ва кейинчалик шу номдаги партиянинг лидери сифатида фаолият олиб бораётганига 21 йил тулади. Пўлат Охун менимча "Бирлик” халқ ҳаракати партиясини демократик партия деб ҳисоблайди шекилли. Мен ўзим хам жуда ҳайронман, нега Пўлат Охун шу пайтгача "Бирлик” партиясини демократлаштириш учун ҳаракат қилмади? Мен Пўлат Охунни 1989 йилларда СССР халқ депутати бўлган пайтларда минтақаларо депутатлар гуруҳига аъзо бўлган пайтдаги фаолиятидан, Андрей Сахаровдек буюк инсон ҳуқуқлари ва демократия учун курашган инсон билан фаолият олиб боргандан буён биламан. Лекин Пўлат Охуннинг (Васила Иноятова, Ҳамдам Сулаймонов, Дайнов Ташанов, Самад Муродларнинг) нега Абдураҳим Пўлатовнинг партиядаги якка ҳокимликларга қарши курашмаётгани мени ниҳоятда ажаблантиради. Мен ўйлайманки, Ўзбекистон фуқаролари маълум бир шахслар учун хизмат қилмаслиги керак. Улар Конституцион ҳуқуқларимиз устуворлиги учун, қонун устуворлиги учун курашишлари керак.

"Бирлик” партияси аъзолари ўзларини демократия учун курашаяпмиз деб ҳисоблашади. Лекин қачонки бу партияни демократик деб аташ мумкин, улар ўзлари айтаётган принципларга амал қилишса. Ўзбек халқида шундай мақола бор: "Ўғри бўл, ғар бўл, инсоф билан бўл”. Мен шу мақолни бошқача айтмоқчиман: "Демократ бўл, мухолифатчи бўл, инсоф билан бўл”. Пўлат Охун аъзо бўлган "Бирлик” халқ ҳаракати партияси демократик партия эмас. Яна бу ҳам етмагандек, демократия тарафдори бўлган бошқа ташкилотлар ишига улар аралашяпти. Уларни нормал фаолият юритишига халақит бераяпти, ёки бу ташкилотларни йўқ қилмоқчи. Мен "Бирлик” халқ ҳаракати партиясидаги Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноятоваларни Самад Мурод, Дайнов Ташанов, Зулфиқор Мимрзоқуловлардан фойдаланиб "Эрк” партиясни парчалаш ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятини Қашқадарё вилоят бўлимини бўлиб ташлашга уринишиларини назарда тутаяпман.

Пўлат Охун айблаётган Ислом Каримов 20 йилдан буён Ўзбекистонда эркин, демократик ва фаравон жамият қуриш учун тинмай фаолият олиб бораяпман, деб айтиб келаяпти.

Ҳурматли Пўлат Охун!

"Бирлик” халқ ҳаракати партиясини демократик партия деб жамоатчиликни чалғитиш етмаганидек, ЎИҲЖнинг Қашқадарё бўлимини йўқ қилишга қаратилган фаолиятларини наҳотки сиз кўрмайсиз. Мен бунга ишонмайман. Сиз кўриб турибсиз, лекин индамаяпсиз. Бу дегани Абдураҳим Пўлатов сиёсатини тўла қўллаб- қувватлаяпсиз.

Муҳаммад Солиҳ ҳам эрк ва демократия учун курашаяпман, деб жар солиб келаяпти. Аслида у ва Абдураҳим Пўлатов ва Ислом Каримовлар фақат оғиздагина демократлардир, амалда ўз лидерликларини бошқаларга бермасликлари билан амалпарастликларини кўрсатиб, демократиянинг обрўсини халқ олдида пасайтирмоқдалар.

Энди исломий мухолифатга келсак. Исломий мухолифат Ўзбекистонда партия сифатида шаклланганини мен билмайман. Тўғри, қуролланган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати бор. "Исломий Жиҳод” иттифоқи бор. "Ҳизб ут Таҳрир”, ваҳобийлик гуруҳлари ҳам, лекин уларнинг лидерлари ва сиёсий структураларини қанақа эканлигини билмайман. Хориждаги "Андижон - адолат ва тикланиш” ташкилоти, "Таянч” жамияти исломий партия эмас. Улар келажакда партияга айланиши мумкин, буни вақт кўрсатади.

Умуман олганда Марказий Осиёда битта исломий партия бор - Тожикистон Ислом Уйғониш партияси. Лекин бу партия ҳам Тожикистонда Исломий давлат қуриш тарафдори эмас. Улар исломий қадриятларга асосланган демократик жамият қуриш тарафдори.

Келажакда Афғонистон ва Покистонда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва "Исломий Жиҳод” ташкилотлари, уларга хайриҳох одамлар ҳокимият тепасига келса, ҳақиқатда Ўзбекистон демократик мухолифатининг сиёсий фаолияти таъқиқланади. Уларнинг фаол ҳаракат олиб бораётган аъзоларига нисбатан қатағонлар олиб боради. Мен бунга юз фоиз ишонаман.

Энди демократия ва ислом дини тўғрисида баъзи фикрларимни айтмоқчиман. Демократия бу ғоя эмас. Демократия - давлатни бошқариш усулларидан бири. Ўзбекистонда тарихан олдин монархия бўлган, хонлар бошқаруви бўлган, СССР даврида Коммунистик партия - бир партия монополияси бошқарув усули эди. Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Ислом Каримов диктатураси ўрнатилди. Яъни, бир шахсни бутун жамият устидан бошқаруви ўрнатилди. Келажакда Ислом Каримов ўз ҳокимиятини қизларига топшириш эҳтимоли борган сари ошаяпти.

Ислом -бу ғоя, диний идеология.  Исломчилар ҳозирги пайтгача ислом давлатида бошқарув усули қанақа бўлиши ҳақида бирор гап айта олишмаган. Мен исломий ҳаракатларнинг бирор Низом ёки Дастурларини кўрмаганман.”Эрк” партияси "Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти ва "Таянч” жамияти билан бирлашиб иттифоқ тузишди. Биз бу иттифоқни ташкилий томондан ҳаракат дея оламиз. "Эрк” партияси ўз Низоми ва Дастурига эга. Лекин Бу партия лидери Муҳаммад Солиҳ партия Низомига амал қилмайди. Бу Иттифоққа аъзо бўлган "Андижон - АТ” ташкилоти ва "Таянч” жамияти Ўзбекистон Конституциясини тан олмайди. Бу жамиятлар сайтига кирсангиз фақат шариат ва исломий давлат қуриш ҳақидаги мақолаларни ўқийсиз. Яъни, бу партия ва ҳаракатлар Низоми ва Дастурларида бошқа нарса, қилаётган ишлари эса бутунлай бошқа.

Ғарб давлатларидаги ёки ислом давлатларидаги каби Ўзбекистондаги партиялар ташкилий томондан, молиявий томондан, ғоявий томондан тўла шаклланмаган.

Ўзбекистонда демократия тарафдорлари бор, лекин демократик партиялар йўқ.  Мен ўзим ҳам хоҳлайман Ўзбекистон жамиятида демократик партиялар шаклланишини. Ўзбекистонда исломий давлат тарафдорлари бор, исломий партиялар йўқ. Исломий жамият тарафдорлари исломий жамиятни қандай тасаввур қилишлари тўғрисида Низом ёки Дастур ишлаб чиққанлари йўқ.  Ислом динига эътиқод қилувчиларга нисбатан ҳеч қандай қатағонлар бўлмаслигини, уларнинг ҳақ - ҳуқуқлари топталмаслиги тарафдориман. Ўзбекистонда радикал кўринишдаги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва "Исломий жиҳод” иттифоқи Каримов режимининг ислом динига эътиқод қилувчи, сиёсий фаол диндорларга нисбатан юритган қатағонлар сиёсати туфайли келиб чиқди.

Мен демократлар исломий радикаллар билан ҳамкорлик қилмаслиги керак, деган тезисни бошқача ифодалаган бўлардим.

1. Ўзбекистонда демократик партиялар шаклланишини охирига етказиш керак.
2. Диний радикализмни келтириб чиқарадиган сабабларга қарши курашиш керак.Булар қашшоқлик, адолатсизлик, коррупция, Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий, иқтисодий, фуқаровий эркинликларини поймол қилинишига барҳам бериш.
3. Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатурасига барҳам бериш.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1286 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz