Четверг, 24-05-02, 19:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 1 » Демократиядан - исломий давлатга
22:13
Демократиядан - исломий давлатга

Демократиядан - исломий давлатга

Абдулла Абдуқодир

(Шахсий мулоҳазам)

Муҳтарам Пўлат Охун исломий мухолифат ҳеч қачон демократик мухолифат билан бирлаша олмайди, улар бир - бирларини ейди, деган фикрда экан.
Агар, дунёвий мухолифат аъзоларининг асосий қисми худди Пўлат Охунга ўхшаган; шунингдек, исломий мухолифат аъзоларининг асосий қисми мабодо худди муҳтарам Намоз Нормўминга ўхшаган табаррук зотлар бўлса, Пўлат Охун мутлақо ҳақ. Улар бир - бирини ейди. Улар бирлашса ҳам, бирлашмаса ҳам бир - бирини ейди. На фақат бир - бирларини, улар ўзлари ўзларини ҳам ейди.

Агар ҳақиқатан ҳам жаҳолат устун келса, исломга четдан душман излашнинг ҳожати йўқ. Бир томондан сунийлар, бир томондан шиалар, бир томондан ҳизби таҳрир, бир томондан салафий… ва ҳоказо… ва ҳоказо… бир - бирини ейди. Натижада на Ўзбекистонда, на Европада на бошқа қитъаларда ислом давлати бўлмайди.

Агар мўътадил йўл, яъни, ўрта йўл танланса, иншаАллох, Ўзбекистонда ҳам, бутун дунёда ҳам аста секинлик билан ислом давлати бўлади. Бу жараённинг тезлашуви ёки секинлашуви ислом оламидаги жаҳолат кўламига тескари пропорционалдир. Яъни, ислом оламида жаҳолат қанча озайса, илм-фан, технология шунча гуркираб ўсади. Ёки аксинча.

Аслида исломий давлатга элтадиган энг қулай йўл — бу ҳақиқий демократик йўлдир. Демократия — куфр низоми деювчиларга жавобим шу: "демократия” сўзи бу бор йўғи битта грамматик термин. Унга қандай маъно юклаш инон ихтиёри ўзимизда. Зотан кенг халқ оммаси "демократия” деганда инсон ҳурриятини тушунади. Биз ҳам унга халқимиз манфаатларига мос маъноларни юклаб, фойдаланаверамиз. Унга қандай маънолар юкланганлиги ҳақида низомда икки оғиз изоҳ берилади, вассалом. (Бу ҳақда кейинги мақоламда кенгроқ тўхталиш ниятим бор).

Ҳозир дунёни демократия ниқоби остида ҳеч қандай динга алоқаси бўлмаган бир антидемократик куч бошқаряпти. Унинг анти демократиклиги шундаки, мусулмонларнинг танлаш ҳуқуқларини оёқ ости қиляпти бу куч.

Ислом оламида бирдамликнинг кучайиши илм -фан, технологиянинг ривожланиб бориши, мулоқот савиясининг юксалиши баробарида қадам ба қадам чекинишга мажбур бўлади бу куч. Ҳукуматга имон- эътиқоди мустаҳкам мусулмон демократнинг келиши, муътадил вазиятда мусулмонлар нуфузининг ортиб бориши ҳам бу жараённи тезлаштирувчи муҳим омиллардир. Лекин, ҳар қандай тезлаштирув сунъий бўлмаслиги керак. Ҳар қандай сунъий тезлаштирув қон тўкилишига олиб келади. Бу нарса биринчи галда бирлашмаган тарқоқ, илм - фани, технологияси ривожланмаган томонни, яъни, ҳозирги ҳолатимизда бизни заифлаштиради. Бизга ёқиш - ёқмаслигидан қатъий назар, ҳозирги ҳолатимизда у томон билан ҳисоблашишга мажбурмиз. Тегирмон навбати билан. Бир оз ривожланиб олсак, у томон биз билан ҳисоблашишга мажбур бўлади яқин келажакда, инша Аллоҳ. Шу маънода исломий мухолифат билан демократик мухолифатнинг бирлашуви юксалиш сари қўйилган шарафли қадамнинг ёрқин кўринишидир.

Пўлат Охун — эмас коҳин, буларнинг бир - бирини ейишини башорат қиладиган. Жоҳиллик кучли бўлганида, мутлақо бирлашмаган бўларди булар.
Уларни бирлашишга олиб келган савия, уларни бир - бирига ем қилишликдан юксакда деб биламан.

Ўйлайманки, беш вақт намозни ихлос билан адо этадиган демократ мусулмонларнинг аксарияти (балки ҳаммаси) исломий давлатни орзу қилади. Мен ҳам шундайларданман. Толиб Ёқуб, Муҳаммад Солиҳ, Ёдгор Обид, Алибой Йўлияхши каби биродарларимизни ҳам шундай бўлсалар керак деб ўйлайман. У ҳолда нега мен бирон бир исломий партияга эмас, демократик партияга аъзоман?

Фараз қилинг, исломий мухолифат демократик мухолифат билан бирлашмаган ҳолда Каримов режимини ағдармоқ учун курашмоқчи. Демократиядан холи бўлгани учун бу кураш охир оқибат қуролли қўзғолонга бориб тақалади. Бундай вазиятда энди исломий мухолифат на фақат Каримов режимига қарши, балки, НАТО, АҚШ, балки Россия қўшинларига ҳам қарши курашиш мажбуриятида қолади. Ҳатто, Хитой ҳам ўлжа талашиб майдонга тушадиган бир ҳолатга яқинлашмоқда ҳозир. Бу деган сўз Ўзбекистон неоимпериалистлар ўз замонавий қуролларини синаб кўрадиган янги синовлар майдонига, халқимиз эса машқ учун тирик нишонга айланиши таҳликаси остида қолади. Афғон тупроқларидаги окопларда мурғак қўлларида автомат тутиб таҳсил олаётган норасида гўдакларимиз сони Ўзбекистонда миллионларга айланиши хавфи кучаяди. Яна бунинг энг ачинарли томони шунда бўладики, "сопини ўзидан чиқариш”да катта тажриба соҳиби неоимпериализмга ўз қўлимиз билан ўзимизни оммавий равишда қиришга розилик билдирган бўламиз. Бу урушда ҳеч қайси томон ютмайди, фақат, қурол ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан шуғулланадиган айрим корчолонлар бойийди холос.

Исломий мухолифат демократик мухолифатга қўшилишининг ўзи унинг муътадиллигини англатади. Бу деган сўз, энди, четдан аралашуви мумкин бўлган кучлар, агар бунга журъат этса, фақат бизнинг фойдамизгагина аралашуви мумкин бўлади.

Тўғри, Каримов режими ағдарилса, бирданига унинг ўрнига ислом давлати қурилиб қолмайди. Бунга четдаги кучлар йўл қўймайди. Бу вазиятда ишни менимча биринчи галда эркин, маданий ва ошкора мулоқотларни йўлга қўйиш орқали исломнинг ички зиддиятларини заифлаштириб, ўзаро бирдамлигини кучайтириш йўлларини излашдан бошлаган маъқул… Ва ҳоказо. Хуллас, узлуксиз куч тўплаб, тўплаган кучимизга мутаносиб одимлар билан мақсад сари одимлашимиз маъқул кўринади. Одимлаш эса инша Аллоҳ аста - секин, лекин, пойдевори мустаҳкам ислом давлати қуриш томонга бўлади.

Шу ўринда кўп демократларга берилаётган анъанавий бир савол мени ҳам четлаб ўтмаслиги эҳтимол: –”Сиз Ўзбекистонда исломий давлат қурилишига етиб боролмай, демократ ҳолингизда ўлиб қолсангиз нима бўлади?”

Жавоб: — "Менинг фикри ожизимча, меҳрибон АЛЛОҲ бандаларининг чўнтагидаги партбилетига эмас, қалбига боқади; биринчи галда сувратига эмас, сийратига боқади; яшаётган манзилига эмас, қайси манзил томон интилиб яшаганига боқади.”

ЭҲТИРОМ БИЛАН АБДУЛЛА АБДУҚОДИР

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1165 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz