Пятница, 24-05-03, 00:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 1 » “Ислом динига мос фамилия қанақа бўлади?”
23:16
“Ислом динига мос фамилия қанақа бўлади?”
"Ислом динига мос фамилия қанақа бўлади?”
Бўлимлар: Савол-жавоблар

Савол: Мен Салоҳиддин Фахриев, Ўзбекистонданман. Менга Аллоҳ таоло ўғил фарзанд ато этди. Анча йиллардан бери Аллоҳ таолодан сўраб юргандим. Исмини Муҳаммаджон деб қўяман деб ният қилиб Аллоҳдан сўраб юрибман, фамилиясини ҳам мусулмонча қўяман деб ният қилганман. Лекин биласиз, менинг фамилиям руслар ўзгартирган фамилия. Агар ислом динига мос фамилия бўлса қанақа бўлади? Шуни тушунтириб берсангиз. Катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Салоҳиддин.

Жавоб: Сизга улуғ неъмат - фарзанд муборак бўлсин. Аллоҳ ўғлингизни солиҳ инсонлардан бўлишини насиб этсин. Унинг исмини Муҳаммад деб қўйишингиз жуда яхши. Аммо охирига "жон” қўшимчасини тиркаш шарт эмас. Муҳаммаднинг ўзи ниҳоятда чиройли исм. Муҳаммад - Расулуллоҳнинг исмлари.

"Фамилия” сўзи лотинчадан олинган бўлиб, инсоннинг оиласи ва наслу насабини англатади. Арабчада фамилияни "исмул-оила” (оиланинг исми) дейишади. Ислом динида насаб муҳим аҳамиятга эга эканидан инсон ўзининг исмини чиройлироқ исмга алмаштириши мумкину аммо фамилиясини ўзи истаганча дуч келган исмга ўзгартириши мумкин эмас. Чунки бунда у ўзининг насабини ўз отаси бўлмаган бошқа бир бегонага нисбат берган бўлиб қолади ва бу катта гуноҳлардан биридир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا تَرْغَبُوا عَنْ آبَائِكُمْ فَمَنْ رَغِبَ عَنْ أَبِيهِ فَهُوَ كُفْرٌ. صحيح البخاري 17 / 100.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Оталарингиздан юз ўгирмангиз, кимки ўз отасидан юз ўгирса, бу иш куфрдир”. Саҳиҳул Бухорий, 17/100.

Демак фамилияни исломий ёки ноисломийга ажратиш мантиқсиздир. Мусулмон одамдан ўз фамилиясини бошқа исмга ўзгартириш талаб қилинмайди. Аммо фамилияни ўзининг тилига, урф-одатларига мослаштириш мумкин. Отаси ўзбек ва мусулмон бўлган инсоннинг фамилияси ҳам миллатига далолат қилиб тургани яхши. Шунинг учун сиз айтган руслар киритган тартиб бўйича охири "ов”, "ев” каби қўшимчалар билан тугалланадиган фамилияларни ҳар бир миллат ўзининг тилига мувофиқлаштириб олиши мумкин. Бу отасининг исмини ўзгартиришга кирмайди.

Фамилия ёки оила исмини қандай шаклга келтириш афзал деган масалага келсак, бу ишнинг ҳам алҳамдулиллоҳ, доираси кенг. Масалан, туркий халқлар, жумладан ўзбеклар фамилия ўрнида "фалончи фалончи ўғли” деган шаклни ҳам қўллашган. Эски ўзбек шоири Завқийнинг исми Убайдуллоҳ Солиҳ ўғли, Фурқатнинг исми Зокиржон Холмуҳаммад ўғли бўлган.

Ёки аввал ўзининг исми, кейин отасининг исми, ундан сўнг оила исми (фамилия) учун аждодлардан бирининг исмини келтириш мумкин. Татар уламоларидан бирларининг исми Санъатуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли Бекпўлат бўлган. Бекпўлат у кишининг оила исми яъни фамилияси бўлган. У инсоннинг кўп асарлари устига Санъатуллоҳ Бекпўлат деб ёзилган.

Баъзи одамлар эса фамилия сифатида оталаридан бирининг исми охирига "ий” қўшимчасини киритадилар. Масалан, Абдулла Қодирий, Мирзакалон Исмоилий каби. Бу услуб бизга саҳобалардан келган.

Шунга кўра сиз ўғлингизнинг туғилганлик гувоҳномасига Муҳаммад Салоҳиддин ўғли, деб ёки Муҳаммад Салоҳиддин ўғли Фахрий, деб ё эса Муҳаммад Фахрий, деб ном беришингиз мумкин.

Обидхон қори Собитхон ўғли сахифасидан олинди

http://www.islomovozi.com/?cat=24

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1267 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz