Четверг, 24-05-02, 17:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 3 » Жиззах педагогика коллежида
15:23
Жиззах педагогика коллежида

Жиззах педагогика коллежида

Менинг бешинчи фарзандим Мадина 2009- йил сентябрда Жиззах педагогика коллежининг биринчи босқич талабаси бўлган эди. Бир ҳафталар бурун Мадина қизим менга таклифнома тутқизди. Таклифномага кўра мен 2010- йил 30 январь куни коллежга ташриф буюришим ва ҳол-аҳвол билан танишишим, ўқитувчилар билан учрашишим керак эди. Айтилган пайтда коллежга бордим. Коллеж замонавий, уч қаватли бинога жойлашган. Бино 2003- йил тубдан қайтадан қурилди. 100 ўринли ётоқхонага ҳам эга. Пиллапоялардан кўтарилар эканман, шу қадар шинам ва кўркам қурилган иморатга ҳавас билан қарар эдим.
Мен бу коллежнинг бурунги аҳволини кўп кўрганман. Бир қаватли, кўримсиз, авария ҳолатидаги аянчли манзарасини неча бор кузатганман. Худога шукрки, замонлар ўзгарди, мустақил бўлдик. Мустақиллик берган имкониятлар туфайли, бизда ҳар йили бюджетнинг эллик фоизи халқ таълимига сарфланмоқда. Яъни фарзандларимиз - келажагимиз, деган иборани фақат оғиздагина гапириб қолмай,
балки амалда келажагимиз учун топган тутганимизнинг ярмини сарфлаяпмиз. Шу сабабли биз баралла "Ўзбекистон - келажаги буюк давлат”, дея оляпмиз. Бугунги кунда исталган қишлоққа боринг, албатта мактаблари қайта қурилган, яп-янги, хушманзара, обод жойларга айлантирилган. Ҳар бир кишлоқда керак бўлса, нафақат амбулатория, балки қишлоқ врачлик нуқталари барпо этилган.
Амир Темур бобомиз айтган "бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсангиз биз қурган иморатларга боқинг”, деган иборани бемалол бугунги кун учун ҳам ишлатаверсак бўлади. Хуллас, биз, 107-гуруҳ талабаларининг ўттизга яқин ота-оналари кўркам бинонинг кўркам хонасида йиғилдик. Фарзандларимиз биз учун тайёрлаган бадиий қисмни томоша қилдик.
Кейин коллеж директори вазифасини бажарувчи Абдуғаффор ака бир муддат бизни коллеж билан таништирди. Айтишича, коллеж педагогика билим юрти сифатида 1930 йили ташкил этилган. Жиззахдаги энг тўнғич билим маскани ҳисобланади. 2003 йили коллежга айлантирилган. Ҳозирги кунда уч босқичда икки мингдан зиёд талаба таҳсил олаяпди.
Коллежнинг 35 талабаси ҳозир турли-туман билим олимпиадаларида вилоят босқичига чиқди. Таълим соҳасида коллежнинг нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўз ўрни бор. Бу масканда не-не машҳур инсонлар таълим олишган, бу масканда улар босган излар бор. Кейин савол-жавоблар бўлди. Ота-оналарни энг қониқтирган жиҳат шу бўлдики, коллеж ҳудудида талабалар қўл телефони кўтариб юриши таъқиқланибди.
Иккинчидан, коллеж ҳудудида барча талаба қизлар ўқувчи формасида юриши талаб этиларкан. Ҳар хил ялтир-юлтур, турли-туман кийим-кечаклар, тақинчоқлар тақиб келишга йўл қўйилмас экан. Ота-оналарга гуруҳ журналини кўздан кечириш учун тақдим этишди. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг давомадини, ўқиш жараёнида олган баҳоларини ўз кўзи билан кўриш имконига эга бўлди.
Гуруҳ раҳбари – физкультура фани ўқитувчиси Собиржон билан мулоқот пайти ҳар биримиз ўз фарзандимизнинг хулқи, феъл-атвори, дарсларга қатнашиши ва ўзини тутиши тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлдик. Йиғин охирида гуруҳ ота-оналар қўмитаси тузилди, қўмита раиси сайланди. Бу тахлит йиғинлар ғоятда самарали экани таъкидланди. Бундан кейин бу тахлит йиғинлар тез-тез ўтказилиб турилиши керак, деган қарорга келинди.

Абулқосим МАМАРАСУЛОВ

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1221 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz