Эълон! Азиз юртдошлар!
15 февраль куни уюштирилаётган Швеция миграция хизмати Ходими Per
Hedqvist билан Бреккеда яшайдиган ўзбек муҳожирлари орасида давра
суҳбати бўлиб ўтади. Суҳбат Таянч жамияти томонидан
уюштирилаяпди. Per Hedqvist швеция Миграция хизматини марказий Осиё
мамлакатлари бўйича эксперти хисобланади. У Ўзбекистон
мамлакатини турмуш тарзини ва у ердаги мустабид тузим ҳукмронлик
қилаётганини ва шу сабабли кўп ўзбек муҳожирлари Швецияга ва бошқа
Европа давлатларига бошпана сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлаётганини
яхши билади. Шундай бўлсада у яна ўзбеклар билан учрашиб
суҳбатлашишга ва ўзини қизиқтирган баъзи бир саволларга жавоб топишга
ва швециядаги Ўзбек муҳожирларини ҳам ташвиш муаммоларини ўрганиб,
уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришга рози бўлди. У
билан бўладиган суҳбат матни сайтимизда эълон қилинади иншаАллох. Агар
Швецияда яшайдиган Ўзбекистонликларни Швеция Миграция хизматига оид
муаммолари ёки саволлари бўлса, бизга ёзиб юборишларингнизни
сўраймиз.Сизлар сўраган саволларни жавобларини ҳам сайтимизда эълон
қиламиз. Сайт Мухарририяти.
|