Пятница, 24-05-03, 00:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 4 » Маҳмудхўжа Беҳбудий
19:04
Маҳмудхўжа Беҳбудий

Маҳмудхўжа Беҳбудий


Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.

Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.

Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади.

Маҳмудхўжа оилапарвар инсон эди. У йигирма ёшга қадам қўйганида оила қуради. Оилада ўғил туғилгач, уни анъанавий мадрасага эмас, балки рус тили чуқур ўргатиладиган янги замонавий мактабга ўқишга беришади. Беҳбудий келажакда, дунёвий фанлар ўқитиладиган, анъанавий дастурлардан холи бўлган бу илм даргоҳида ўғлини ҳаёт учун керакли билимлар олишига ишонарди. Маҳмудхўжанинг ўзи ҳам шу нуқтаи назардан ҳуқуқ соҳасини ўрганиб, суд ижрочиси вазифасида ишлайди. Ҳуқуқшунос сифатида у шаръий ишларни ҳам кўра бошлайди.

Маҳмудхўжа саёҳат қилишни яхши кўрарди. 1990 ва 1914 йиллар орасида у Миср ва Туркияда кўплаб сафарда бўлди. 1907 йилда у Тошкент, Уфа ва Оренбург орқали Петербургга сафар қилади. У ўз саёҳати давомида мутлақо янги дунё билан танишади, Марказий Осиёдаги биқиқ ҳаётни тушуниб етади ва минтақадаги уламоларнинг билим даражасини ошириш бўйича янги ўқитиш услублари ҳақида ўйлайди. У шунингдек синков ўқувчи эди. Ўз саёҳатлари давомида турли халқлар маданиятини ўрганиш учун кўп ўқийди. У умрининг охирида ўзининг барча китобларини Тошкентда очилган кутубхонага тақдим этади.

Маърифатпарвар адиб сифатида Маҳмудхўжа умрининг кўп қисмини янги услубдаги мактаблар учун ўқув дарсликлари ёзишга сарфлади. Бу дарслик китоблар Марказий Осиёдаги ўқувчи ва ёшларга бағишланган эди. Улар қуйидаги асарлар эди: Madkhali Juqrofiyo (Жуғрофияга кириш, 1905); Muntakhabi Juqrofiyoi Umumi (Жуғрофия: Баъзи умумий маълумотлар, 1906); Kitob ul -Atfol (Болалар китоби) ; Mukhtasari Ta’rikhi Islom (Қисқача Ислом тарихи, 1909); Amaliyoti Islom (Ислом амалиёти); ва Mukhtasari Juqrofiyoi Rusiyya (Россиянинг қисқача тарихи). Шунингдек у Туркистон, Бухоро ва Хива учун бир қатор хариталар тузиб нашр эттирди.

1913 ва 1915 йилларда у "Самарқанд” ва "Ойна” газеталарини нашр этади. Бу нашрлар исломни кенг тарғиб қилиш, эшон ва муфтийларнинг шаръий ҳуқуқлар баҳонасида ижтимоий қашшоқликларни чуқурлаштираётганликларига бағишланган эди. 1915 йилда Беҳбудий томонидан вақф ишлари моҳияти ҳақида ёзилган мақолани уламолар норозилик билан кутиб олишди. Улар ислоҳотчи жадидни кофир деб эълон қилдилар. Уламолар Муфтийни христианлар ишлаб чиқарган ун маҳсулотларини ҳалол деб фатво чиқарганлиги учун айблаб чиқишади.

Маҳмудхўжа шунингдек икки пъеса муаллифи ҳамдир. Улардан бири нашр этилмаган, иккинчиси "Падаркуш”дир. "Падаркуш” Марказий Осиёдаги октябр инқилобига қадар ёзилган ва саҳналаштирилган биринчи саҳна асаридир. 1911 йилда ёзиб тугатилган ва 1914 йилнинг 14 январида Тошкентда намойиш этилган бу пъесада ўзбекларга хизмат кўрсатган рус фоҳиша аёли Луиза ҳаёти акс эттирилган. Асарда оғир гуноҳ ишга қўл ураётган одамлар ва уларга жамиятнинг эътиборсизлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Пъеса минтақада илдиз отаётган буржўйча ҳаёт келтириб чиқараётган оқибатлар тўғрисида. Унда кўплаб кишилар янги қарор топаётган ижтимоий тузумни ёқтирмасликлари уларни буржуйлар турмушини қўлловчи баъзи кишилар ва майда савдогарлар билан юзага келган зиддиятлари қаламга олинади.

Сиёсатчи сифатида, Маҳмудхўжа Қуқон миллий мухториятининг кўзга кўринган ташкилотчиларидан бири эди. Бухоро жадидчилиги асосчиси Мулла Абдул Воҳид, Тошкентда янги услубдаги мактаб очган Мунаввар Қори каби Буҳбудий Самарқандда очилган янги мактаб асосчиси эди (1903 йил). Жамоатчилик бу ташаббусни қўллаб қувватлаб, жой ажратишга хайрихоҳ бўлмагач, Маҳмудхўжа ўз шахсий уйини мактаб учун бўшатиб беради.

Маҳмудхўжа ўша вақтдаги Бухоро амири, манғит уруғларининг сўнгги раҳбари Саййид Олимхон тақдири борасида кўп ўйларди. Бироқ, бу борада аниқ қарор қабул қилишга шошилмади. У Амирни тахтдан қулатиб Бухорода буржўйлар инқилобини амалга ошириш ва ислоҳотчилик йўлидан бориш тарафдори эди. Унинг фикрича, буржуазияга нисбатан нимаики чора бўлса кўриш мумкин эди.

У ўзи "халқ табиби” деб ҳисобланадиган Россия императорининг асосий тарафдорларидан бири эди. У 1917 йилда Россияда содир бўлган инқилобни қувонч билан кутиб олди, у Россиядаги маҳаллий буржўйлар инқилоби сабаб ўз халқини сиёсий эркинлигикка чиқишини тасаввур қиларди. Бу албатта ўша пайтдаги кўплаб таҳлилчилар фикрларидан кескин фарқ қиларди . Кўпчилик айнан шу сабаб Беҳбудий Россиядаги октябр инқилоби заруратини тушуниб етмади, дея хулоса чиқарганди.

1916 йилнинг май ойида, Беҳбудий Жадидлар ҳаракати йиғилишига раислик қилди. Унга Мунаввар Қори (Тошкент), Паҳлавон Ниёз (Хива), Усмон Хўжа ўғли (Бухоро), Обиджон Бек (Қўқон) ва бошқалар ташриф буюришганди. Йиғилиш кун тартибиги бир масала жуда муҳим эди. У Марказий Осиё эркакларини урушга чақириш бўйича шоҳ чиқарган қарорни бекор қилишларини талаб қилди. Улар Марказий Осиёликларни ўз ишларини ташлаб мажбуран рус ҳарбий кийимини кийишларига қатъий қарши эдилар.

Ва ниҳоят, Маҳмудхўжа машҳур ва эътиборли миллатчи эди. У Тошкентда Туркистон мусулмонлари Қурултойини ўтказди ва икки юздан ортиқ нуфузли кишилар имзо чеккан Бухоро амирлигида ислоҳотлар ўтказиш талаби билан қабул қилинган манифест муаллифларидан бири бўлди. (1917 йил 17 март).

Маҳмудхўжа Беҳбудий 1919 йилда Амир Олимхон жаллодлари томонидан Қарши шаҳрида қатл қилинди.

(Инглиз тилидан Юсуф Расул ўгирган).

*****

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида қўшимча маълумот:

Шерали ТУРДИЕВ

Улуғ Маърифатпарвар Зот  Маҳмудхўжа Беҳбудий

ХХ аср бошларида Туркистоннинг ҳар томонлама мустақиллигини орзу қилган ва бу йўлда тинимсиз кураш олиб борган, Ватан озодлиги учун жонини ҳам қурбон қилган илғор маърифатпарвар истиқлолчи Махмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) истиқлолимизнинг чинакам фидойиси, қўрқмас курашчиси бўлган дейишимиз мумкин.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср  бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди.  Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Бу жиҳатдан, айниқса, унинг мазкур даврда ёзган "Эҳтиёжи миллат” (1909), "Жамияти хайрия” (1913), "Марказий шўромизга”, "Иттифоқ керак”, "Баёни ҳақиқат” (1917), "Қозоқ қариндошларимизга очиқ хат” (1918 йил, январ) каби мақолалари ва 1918 йил августда Тошкентда ўтказилган "Туркистонда давлат лисони” масалалари бўйича чақирилган кенгашдаги нутқлари характерлидир. Масалан, у 1917 йил 12 июнда Тошкентда чиқиб турган "Улуғ Туркистон” газетаси саҳифаларида эълон қилган "Баёни ҳақиқат” номли мақоласида ҳали ўлкада Туркистон мухторияти ғалаба қилмасдан бир неча ой аввал бу хусусда фикр юритиб башорат ва зўр орзу ила шундай деб ёзган эди: "Биз мусулмонлар, хусусан, Туркистон мусулмонлари истаймизки, ҳеч бир киши бизнинг дин ва миллатимизга зулм ва таҳдид қилмасин ва бизнинг ҳам бошқаларга таҳдид қилмоққа асло фикр ва ниятимиз йўқ. Зотан, динимиз-да бунга монедирки, Туркистон яҳудийларининг 1300 саналик ҳоли бунга шоҳиддир. Биз истаймизки, бутун Русия мусулмонлари мухторият (федерация) усули юзасидан тириклик қилсунлар. Русия мусулмонларининг ҳар бир шўъбаси мухит жуғрофий ва мамлакатларини ҳудуди тарбияси бўйинча айрим бўлакларга бўлиниб, ўз тарафларидан ўз ҳуррият ва одатларига мувофиқ идора қилинса… Биз истаймизки, Туркистон ҳукумати таъсис этсак, ўзимизнинг парламентимиз бўлса. Туркистон мусулмонлари ўз шариат ва одатларига, ўз закон ва динларига мувофиқ тириклик қилсунлар… бора-бора тадрижий суратда аскарларимиз бўлсун, …ул… миллий аскарларимизнинг вазифасини, қиёфат ва шаклини, либос ва тарз майишатини ўзимиз тайин қилурмиз. Мана, бизнинг олдимизда энг катта ишлар турибдир… Такрор арз қилурмизки, ёш ва катталар бир бўлиб ишламоқ керак. Вале, бизга на ҳуррият ва на-да мухторият берилур”.

Лекин муваққат ҳукумат ўрнига келган большевиклар бутун Россияда бўлгани каби Туркистондаги демократик ўзгаришлар ва миллий мустақил давлат ҳокимиятини (Туркистон мухториятини) ҳам ағдариб ташлади. Маҳмудхўжа Беҳбудий норозиликларини халқаро ташкилотларга арз қилиш мақсадида 1919 йил бошларида сафарга чиқади. Мартда Бухоро амирлиги чегарасидан ўтаётганида қўлга олиниб, Қарши шаҳрида Бухоро амири жаллодлари ва большевик айғоқчилари томонидан ваҳшийларча қурбон қилинади. Унинг бу даҳшатли ўлими шогирдлари, маслакдош дўстлари қалбларини ларзага солади. Улар Беҳбудийни ўлдирган золимларга лаънатлар ёғдириб шеърлар, мақолалар ёзадилар. Жумладан, Садриддин Айний ўзининг "Беҳбудий руҳига итхоф” (шаби хижрон хавосиға, 1920 йил апрел) марсиясида бу ҳақда шундай дейди:

"Сенинг кўксунг чўкулганму,  санинг белинг букулганму?
Санинг қонинг тўкилганму?”
Мун(нг) ҳеч ким сўролмасму?
Бошингни кесдуран қотил, у бадният, у сангин дил,
Худодан гар эса ғофил, халойиқдан уялмасму?
Ватан авлоди ёд этди, сени ҳурмат-ла шод этди.
Ва лекин интиқомингни ололурму, ололмасму,
Жаҳонда зулмдур зоҳир,  жаҳон хунхўр, жаҳон жобир,
Жаҳондан бир замон охир  ситамгарлик йўқолмасму?

Беҳбудий номи унинг вафотидан кейин Туркистон (бугунги Ўзбекистон) тарихига ўчмас зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. У Туркистоннинг ХХ аср бошидаги биринчи маърифатпарвари ва драматурги, истиқлол курашчиси сифатида фахр билан тилга олина бошланди. Жумладан, Беҳбудийнинг кичик замондоши Лазиз Азиззода ўзининг "Беҳбудий” (1926) мақоласида унинг Туркистоннинг чоризм давридаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва маърифий тараққиёти тарихидаги ўрни ва аҳамиятига катта баҳо бериб, ўлкамиз тарихидаги хизматларини француз маърифатпарварлари — Жан Жак Руссо, рус демократлари Чернишевский, Добролюбов, татар ва озарбайжон маърифатпарварлари — Шаҳобиддин Маржоний, Қаюм Носирий, Мирза Фатали Охундов, Нажафбек Вазировлар билан бирга қўйди. Шунинг учун Ўзбекистонда Навоий, Улуғбек каби буюк зотлар билан бирга Беҳбудийга ҳам ҳайкал ўрнатиш кераклиги таклифи билан чиқди.

Халқимизнинг бу улуғ фарзанди номи ўтган асрнинг 20-йиллари бошларидаёқ  ўлкамизнинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида кўчалар, мактаблар, театрларга қўйила бошлади. У ўз замондошлари ва кейинги авлодларининг Туркистон (Ўзбекистон) мустақиллиги йўлидаги курашида ҳамиша маънавий мададкор бўлиб хизмат қилди ва ҳамон хизмат қилиб келмоқда.


www.yangidunyo.com

Категория: ТАРИХИЙ ШАХСЛАР | Просмотров: 1621 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz