Пятница, 24-05-03, 04:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 4 » Ҳуқуқ ҳимоячилари кимлар ва нима учун улар махсус ҳимояга муҳтожлар?
19:39
Ҳуқуқ ҳимоячилари кимлар ва нима учун улар махсус ҳимояга муҳтожлар?

Ҳуқуқ ҳимоячилари кимлар ва нима учун улар махсус ҳимояга муҳтожлар?

 2008 йили инсон ҳуқуқларига бефарқ бўлмаган кишилар учун муҳим йил бўлди – Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганига 60 йил тўлди. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзларини ҳимоялаш учун махсус қабул қилинган ҳужжатга – Жамиятнинг алоҳида шахслари, гуруҳлари ва жамият идораларининг умум тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш ҳуқуқи ва мажбурияти тўғрисидаги Декларация, содда қилиб айтганда, БМТнинг 1998 йилги Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларацияси қабул қилинганига ҳам 10 йил тўлди.

Ушбу ҳужжатнинг ўзи бирор юридик кучга эга эмас бўлсада, ундаги қоидалар юридик кучга эга бўлган бошқа ҳужжатлардан (ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига тегишли конвенция ва пактлардан) олиниб жамлангандир. Декларацияда ўзларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга бўлган ҳуқуқларидан фойдаланаётган кишиларни ҳар томонлама ҳимоялашни таъминлаш давлатнинг тўғридан-тўғри мажбурияти эканлиги баён қилинади. Шунингдек Декларацияда яна бир қанча ҳуқуқлар эълон қилинади: инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳуқуқи, сўз эркинлиги ҳуқуқи, инсон ҳуқуқлари бузилиши фактларини қайд қилиш ҳуқуқи, ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун маблағ излаш ҳуқуқи, ҳукумат ва бошқа идоралар ҳаракатларини танқид қилиш ҳуқуқи, халқаро идоралар ҳимоясини излаш ҳуқуқи. 2000 йили ушбу Декларацияга риоя қилинишини назорат қилиш учун БМТ Бош Котибининг Ҳуқуқ Ҳимоячилари бўйича Махсус Вакили тайинланди. Унинг вазифаси – давлатларга ташриф буюриб ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволини ўрганиш ва баҳолашдир. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари ҳам унга ўз шикоятларини юбориб, ўзлари дуч келаётган тўсиқлар, уларга нисбатан қилинган таҳдидлар ва муомала тўғрисида хабар берадилар.

Ўз мандати доирасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳам ноҳукумат ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига, айниқса – Кавказ ва Марказий Осиёликларга алоҳида эътибор қаратади.

Декларацияда белгиланишича, "ҳар бир инсон ўзи якка ҳолда ва бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини миллий ва халқаро миқёсда рағбатлантириш, ҳимоя қилишга ҳаракат қилиш ва рўёбга чиқариш ҳуқуқига эгадир”.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволи билан жамиятда содир бўлаётган ҳодисалар ўртасида маълум боғликлик бордир, чунки, одатда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишлаш шароитларининг ёмонлашуви – ушбу мамлакатда эркинликларнинг умумий бўғиб ташланишига тўғри келади.

БМТнинг Ҳуқуқ Ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари – булар "якка ёки бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилаётган ёки ҳимоя қилинишини талаб қилаётган кишилардир”.

"Ҳуқуқ ҳимоячилари” тушунчаси фақат бирорта нуфузли ноҳукумат ташкилотининг вакили дегани эмас. Ҳуқуқ ҳимоячилари алоҳида юридик мақомга эга эмаслар, бошқалардан фарқли ҳеч қандай махсус ҳуқуқларга ҳам эга эмаслар, лекин, уларнинг фаолияти туфайли уларга нисбатан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликлар сабабли уларни махсус ҳимоялаш кафолатлари зарур. Боз устига, ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳимоялаш билан турли жиноятлардан жабрланганлар ҳам ҳимоя қилинади, уларнинг овозлари эшитилиши имконияти ошади, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак бўлган ташкилотлар билан алоқа ўрнатилади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фарқли томони – ўзлари тарғиб қилаётган қадриятларга содиқликдир. Уларнинг орасида турли кишиларни учратишингиз мукин, лекин барчаси инсон ҳуқуқларининг ҳаммага тегишли эканига ва бу ҳуқуқларни инсонлардан ажратиб бўлмаслигига ишонадилар. Жинси, ирқи, миллати, дини, жинсий мансублиги ва бошқа фарқли жиҳатларидан қатъий назар ҳамма инсонларнинг тенг ҳуқуқли эканига уларнинг ишончлари комил. Ҳуқуқ ҳимоячилар – инсон ҳуқуқларини тинч йўллар билан, зўравонликсиз тарғиб қилаётган ва талаб қилаётган кишилардир.

Бутун дунёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг аҳволи ёмонлашиб бораётганини кузатишимиз мумкин. Андозаларнинг қадри тушиб бормоқда, ҳокимиятлар ўзларининг хатоларини санашларини, муаммоларни кўрсатишларини ёқтирмайдилар, инсоннинг эркинлиги тушунчаси эса тобора торайиб бормоқда. Шунинг учун, ҳуқуқ ҳимоячиларининг иши – инсон ҳуқуқларини қадрлашни талаб қилиш, аниқ шахслар ва гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш – жуда муҳим фаолиятдир. Шундай экан, давлатнинг энг оғир муаммолари тўғрисида сўзлашдан ҳайиқмайдиган, ўзбошимчаликка қарши чиқаётган, ҳукумат вакилларининг ҳуқуқбузарликларини ўзларига кўрсатаётган, ёпиқ тизимларни шаффофлаштираётган, ҳокимият учун, баъзан эса жамият учун ҳам энг "ноқулай” бўлган, лекин, ёпиқлигича қолиб кетаверса газак олиб низоларга, катта муаммоларга сабаб бўладиган масалалар устида баҳс юргизаётган кишиларни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида сўзлашга кун сайин эҳтиёж кучаймоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишларидаги муваффақиятлари кўпинча ўзларининг бошларига бало бўлиб қайтади, чунки бу муваффақиятлар мустабид ҳукмдорларнинг кучли қаршилигига сабаб бўлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятисиз давлатнинг ҳаракат эркинлиги чекланмас бўлиб қолади, ва у жамиятнинг ривожланишига ёрдам берувчи механизмдан ҳар бир инсоннинг ҳаётини тўлиқ назорат қиладиган узурпаторга, давлатнинг бошида турган муайян шахс нимани хоҳласа шуни қиладиган, чекланмаган диктаторга айланади. Шунинг учун ҳам бу ерда келтирилган таърифдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг борлиги жуда муҳимдир. Шунинг учун ҳам уларга нисбатан маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганда уларга самарали ҳимоя ва самарали тергов кафолатланиши зарур. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, дунёда инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурматни яққол кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири – бу ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўз зиммаларига олган ижтимоий вазифаларини қанчалик эркин амалга ошираётганларидир.


1Ушбу матн Халқаро Амнистия ташкилотининг сайтидаги (http://www.amnesty.org.ru/pages/inst-hrd-rus) материаллар ва Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича Обсерваториянинг 2007 йилга «Қайсарлик билан Гувоҳлик қилиш» FIND/OMCT деб номланган ҳисоботи асосида тузилди.


http://www.hfhrpol.waw.pl/uzbek/uz/index.php?option=com_content&view=article&id=67:pravozashitniki-uzb&catid=38:prawa-czowieka-w-uzbekistanie&Itemid=55

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1461 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz