Пятница, 24-05-03, 02:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 4 » Бош вазир Мирзиёев тожикларга Рогун ГЭСи ҳақида ёзди
21:04
Бош вазир Мирзиёев тожикларга Рогун ГЭСи ҳақида ёзди
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиеев
 
Бош вазир Мирзиёев тожикларга Рогун ГЭСи ҳақида ёзди
Uznews.net 03.02.10 - Бугун "Правда Востока” газетаси Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг тожик ҳамкасабаси Оқил Оқиловга ультиматум каби янгровчи: "агар бундан кейин ҳам эътиборга олинмаган тақдирда” оҳангидаги мактубини йўллади.

Ўзбек бош вазири мактубида, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон, Россия ҳукуматлари ва халқаро ташкилотларни ҳали совет пайтларида қурилиши бошланган Рогун ГЭСи қурилиши юзасидан мустақил экспертиза ўтказилиши заруратига эътироз бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлайди.

Мактуб негизида, бундан қирқ йил муқаддам бошланган қурилиш душманлик маркази (Москва дея ҳисобланг) ташаббуси билан бошланган, ва ҳеч ким ўшанда бу улкан иншоотнинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўрмаганлиги уқтирилади.

«Бу юзадан Ўзбекистон Республикасининг принципиал позицияси шундан иборатки, Рогун ГЭСи қурилишини қайта бошлашдан аввал лойиҳанинг ўзига мустақил экспертиза жалб қилиниши зарур, чунки у 40 йил аввалги эскирган лойиха ва конструкторлик ҳамда технологик қарор асосида ишлаб чиқилган», - дея таъкидлайди Мирзиеев.
Мактубда шунингдек, Орол ҳалокати минтақаси ҳисобланган Марказий Осиёда, вазият анча кескиндир.

Гидроэлектростанция қурилиши шусиз ҳам «қалтис бўлиб турган ушбу минтақанинг экологик балансига» таъсир кўрсатади, шунингдек Амударё сув ҳажмида акс этади.

Мурожаатда тағин «довондаги офат туфайли юз минглаб қурбонлар берилиши мумкинлиги, инсоний ҳалокат миқёсларини ҳатто тасаввур қилиш қийинлиги» таъкидланади.

Россия позициясининг холис эмаслигига ишора қилиб, Мирзиёев тағин Саяно-Шушенский ГЭСи ҳалокатини ҳотирлайди, бу билан Россия томонига навбатдаги тош отилади, бироқ бу умумий иборалар орқали, жуда эҳтиёткорлик билан қилинади.

Бош вазир мактубидаги
Тожик Бош вазири Оқил Оқилов; kommersant.ru
битта жиҳат жуда ажабланарлидир.

Унинг ёзишича: «Ўзбекистон позициясининг бу масаладаги тўғрилигини, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки, Осиё ва Ислом ривожланиш банклари, шунингдек Россия Федерацияси ва унинг бошқа мамлакатлар билан жамоатчилик доиралари ва обрўли халқаро ташкилотлар томонидан қувватланганлиги билан тасдиқлаш мумкин».

Шундай қилиб, Рогун ГЭСи қурилиши масаласида Ўзбекистон манфаатини қўлловчилар рўйҳатида Россиянинг ҳам борлиги очиқланади.

2009 йилнинг январида Россия президенти Дмитрий Медведев Самарқандга келганида ГЭС қурилиши мумкин эмаслиги борасидаги Ўзбекистоннинг позициясини тўла қувватлагани эсланади.

Бироқ анча кейин Россия томонининг фикри мутлақо қарама қарши томонга ўзгарди: ўша Медведевнинг ўзи Рогун ГЭСи қурилиши ишларини янгилаш ғоясини қувватлай бошлади.

Ўзининг кўриниб турган икки ҳил стандартини намойиш қилиб, Россия яна узоқ икки фронт учун ўйнашга интилди, бу эса ўзбек раҳбари Ислом Каримовнинг асабини қўзитди.

Биров нимагадир Мирзиёев ўз мурожаатида унчалик аксилроссиявий мисолларни келтирмайди.

Эҳтимол, гап АҚШга яқинлашувнинг, америкаликлар томонидан унчалик олқишланмаганлиги билан боғлиқдир?

Афтидан, Ўзбекистон очиқчасига аксилроссия сиёсатини юргизмоқчи эмас:
«Пудрат шаклида бу ишга Россиянинг бир қатор лойиха ва қурилиш монтаж ташкилотлари жалб қилинмоқда, уларни афтидан ушбу қурулишнинг салбий оқибатлари мутлақо қизиқтирмайди», - дея ёзади Мирзиеев.

Ўзининг тожик ҳамкасбига мактубини Мирзиёев, очиқдан очиқ таҳдидни эслатувчи шундай сўзлар билан якунлайди:

«Агар бундан кейин ҳам Ўзбекистон Республикасининг позицияси эътиборга олинмаган тақдирда биз ушбу лойиҳанинг фалокатли оқибатларини олдини олиш учун ҳалқаро ҳамжамиятларга ва жаҳон экологик ташкилотларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз».

Мирзиеевнинг мактуби, Рогун ГЭСи қурилиши иккита мамлакат ўртасидаги узоқ вақт тутаб келган муносабатларни кескинлаштириб юборганини кўрсатади.

Ўзбекистоннинг ташвишини тушуниш мумкин, агар тожиклар ГЭС қурадиган бўлишса, минтақадаги сув заҳиралари назоратининг ярмини қўлга киритиб, улар Каримовни ўз сурнайига рақс тушишга мажбур қилишади.

Бироқ шу билан бирга тушунарсизки, нега Тошкент бир неча йиллардан буён, қишки даврда чироқни ўчириб, декабрнинг охирларида эса Ягона энерготизимини тарк этиб, бу билан эса электр энергияси таъминотини ўзидан соқит қилиб Тожикистонни калака қилиб келади.

Тожикларга бошқа ҳеч бир йўл қолдирмай, Каримов ва Мирзиёев тожикларни, довон офати туфайли миллионлаб одамларнинг жабр кўриши мумкинлигини туфайли ёритилмаган ҳоналарда ишлашга ва яшашга, мусиқа эшитмаслик, телевизор кўрмасликка ундашмоқда.

Uznews.net
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1603 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz