Миклош Харасти (Miklos Haraszti)нинг Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ёзган мактубида "Ўзбекистондаги журналистларнинг қўрқитилиши давом этаётганидан ташвиш” билдирилган.
"Менинг офисим ва ўзбек ҳукумати ўртасида конструктив диалог ўрнатилганига қарамай, Ўзбекистонда матбуот эркилиги юзасидан ҳеч қандай ижобий ўзгариш кузатилмаяпти”, - дейилади жўнатилган мактубда.
"Журналистларнинг ҳибсга олиниши ва бошқа ҳил шаклларда қўрқитилаётгани билан боғлиқ сўнгги воқеалар ҳанузгача ЕҲҲТ олдидаги ОАВ эркинлиги юзасидан олинган мажбуриятларнинг бузилаётганини кўрсатади”, - дея ёзади Харасти.
ЕҲҲТ вакили икки нафар махкум журналистлар
Солижон Абдураҳмонов |
"Улар ёпиқ судлар томонидан шубҳали айбловлар билан судланишган”, - дея тўғридан тўғри рўкач қилади Норовга Харасти.
У шунингдек Тошкент прокуратурасига пойтахтдаги бир қанча мустақил журналистларнинг чақирилишини эслатди, бу ҳолатни "Ўзбекистонда қолган мустақил овозларни бўғиш ва уларга бўлган жазо” дея атади.
Солижон Абдурахмонов, "Uznews.net”нинг Қорақалпоғистондаги мухбири, 2008 йили ўн йилга, 2009 йили тошкентлик журналист Дилмурод Сайид 12 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган.
"Мен қайғудаман, ўзбек раҳбарлари ҳар иккала ҳолатни кўриб чиқишга такрор ишонтиришларига қарамай, бирор ҳаракат амалга оширилмади”, - дейди Харасти.
ЕҲҲТнинг вакили Норовга ёзган мактубида яна иккита янги воқеалар, ўзбек телевидениеси спорт шархловчиси Хайрулло Хамидов ва фотограф ҳамда кинодокументалист Умида Ахмедова иши юзасидан ташвиш билдирган.
"ЕХХТ офиси ОАВ эркинлиги бўйича вакили Сайид, Абдурахмонов, Хамидов ва Ахмедоваларнинг тақдирини кузатишда давом этади. Мен Ўзбекистон ҳукуматини ЕҲҲТнинг ОАВ эркинлиги стандартларида ҳаракат қилишга чорлайман”, - деди Харасти.
Uznews.net