Четверг, 24-05-02, 19:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 5 » 'Отам мени худкуш ҳужумчига айлантирмоқчи эди' Мина полиция вакили билан суҳбатда Толибонни тарк этганидан сўнг Мина ўзини бехавотир ҳис
19:48
'Отам мени худкуш ҳужумчига айлантирмоқчи эди' Мина полиция вакили билан суҳбатда Толибонни тарк этганидан сўнг Мина ўзини бехавотир ҳис
'Отам мени худкуш ҳужумчига айлантирмоқчи эди'
 
Мина полиция вакили билан суҳбатда
Толибонни тарк этганидан сўнг Мина ўзини бехавотир ҳис қилади
Мина исмли 13 ёшли қизалоқ Покистондаги Толибон жангарилари билан ёнма-ён кечирган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган.

Қизалоқнинг Исломободдаги Би-бииси мухбири Орла Гуэринга гапириб беришича, унинг отаси билан акаси уни худкуш бомбачига айлантирмоқчи бўлганлар.

Покистон полицияси қизалоқнинг гапларига ишонишларини айтмоқда.

Менинг акам доим, аёл кишининг жойи ё уйда ё гўрда, дерди. Мени уйдан кўчага чиқаришмас эди.

Акам менга "уйдан чиққанингни кўрсам, бошингни узиб, кўкрагинг устига қўйиб қўяман", дерди.

У ёнимиздаги мактабга бориб, у ердаги қизларни, ўқитувчиларни калтаклаганди.

"Кимки ўқишни истаса, у Американинг дўсти", дер эди.

Мен эса шифокор бўлишни истардим. Истагим шунчалик кучли эдики, тушимда ўзимни шифохонада ишлаб ўтирган доктор сифатида кўрардим. Менинг дори-дармон сотиб олишга қурби етмайдиган камбағалларга ёрдам бергим келарди.

Худкуш ҳужумчилар тайёрланадиган ертўла

Толибон қўмондонлари бизнинг уйимизга келиб туришарди. Шундоққина уйимиз орқасида бетондан қурилган, электр қуввати ўтказилган ертўла бор эди.

Жуда мустаҳкам ертўла эди. Унинг ичига автомобилда кириб бориш мумкин эди. Аммо унинг ичкарисида нималар бўлаётганини ҳеч ким билмасди. У ерда худкуш ҳужумчиларни тайёргарликдан ўтказишарди.

Худкуш ҳужумчилик асрорларини ўрганадиганларнинг аксарияти менинг ёшимдаги болалар эди. Мендан ёшроқлари ҳам бор эди. Улар ёш эди, кўп нарсаларга ақллари етмас эди.

Мен бу болаларнинг машиналарга чиқиб кейин худкуш ҳужумчилик амаллари учун жўнаб кетишларини кўрардим. Уларга баланд қилиб исломий ваъзларни қўйиб беришар ва шу билан худкушлик амалларига илҳомлантиришар эди.

Пешовар бозоридаги портлаш жойи
Минанинг айтишича, акаси Пешовардаги портлашни уюштирганлардан бири
Мен эса ичимда, "ё Оллоҳ, яна кўпроқ мусулмонлар ўладиган бўлди-да", деб ўйлардим. Бироздан сўнг яна ҳам кўп мусулмонлар нобуд бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқаларди.

Акам қўлбола бомбалар ясар эди, унга келинойим ёрдам берарди. Акам менга ҳам бомба ясашни ўргатмоқчи бўлди. Мен йўқ, дедим. Мен уларнинг нима қилаётганини ҳам кўришни истамасдим.

Менинг акам ва отам менга ҳам худкуш ҳужумчи бўлгин деб айтишди. Роса мажбур қилишди. Улар менга, "агар шундай қилсанг, биздан аввал жаннатга тушасан", дейишди. Мен эса "ундан кўра мендан аввал дўзахга тушасан деб айтиб қўя қолинг", деб жавоб бердим.

Худкушликка даъват

Улар ҳар куни менга шу ҳақда гапиришар эди. Ҳар кун. Менга бу ҳақда гапиришни бошлаганларида мен жуда кичкина эдим. Мен улардан, "айтингчи, мен ўлдирадиган барча одамларга нима бўлади?" деб сўрадим. "Улар мусулмонларку!"

Улар бўлса мени калтаклашишга тушишди. Ҳар кун уришарди. Яшашимнинг ўзи дўзахга айланиб қолди. Бир лаҳза ҳам ҳаётимдан мамнун бўлмас эдим. Ҳар нарса қилишди. Ўлдиришмади холос.

Улар айтишарди: "Бомба мана бу тугма ёки телевизорнинг пултига ўхшаган нарсага боғланган. Сенга ана шунақа пулт берамиз, кейин биз айтган жойга борасан".

"Биз сенга мобил телефон ҳам берамиз. Бу телефонга қўнғироқ қиламиз, унинг тугмасини боссанг, бомба билан портлаб кетасан".

Улар, шунчалик кўп портлайдиган нарса қўямизки, бирор киши ҳам ўзини портлатган аёлими-эркакмиди, билмайди, дейишди.

Улар менга "айтганимизни қил", дейишарди. Қанақадир дори беришарди болаларга... Болалар атрофда ўзларидан-ўзлари кулишиб юрардилар.

Улар менга "сенга ҳам шу доридан берамиз", дейишди. Шунда сен ўлимни кулиб қаршилайсан, деб ишонтиришмоқчи бўлишди. Жуда қўрқдим. Ўз овқатимни, чойимни ўзим тайёрлар эдим. Чунки улар менинг чойимга бу дорини қўшиб берадилар, деб қўрқар эдим.

Афғонистонда портлатилган Наҳида

Қуйи Дира полицияси зобити
Қуйи Дира полицияси зобитлари Минанинг ҳикояси ҳақиқатлигига ишонадилар
Улар синглим Наҳиданинг танасига бомбаларни боғлашди. Иккала қўлига ҳам, оёқларига ҳам... кейин уларни бир-бирига улашди. Кейин акамга, "бомбалар жуда оғир, синглинг юра олмайди", дейишди. У эса, ташвишланма, машинага ўтирганингдан кейин яхши бўлади, деди.

Синглимга дорисини беришди. Лекин синглим бақириб йиғлар, онамни қучоқлаб дод солар эди. Онам ҳам синглимни қучоқлаб олди. Синглим баданига боғланган бомбаларга қараркан, қалтирарди.

Шунда акам билан отам онамни савалаб кетишди. Онамга "нима учун қизга ҳалақит бераяпсан, вазифасидан миясини чалғитаяпсан", дейишди.

Синглим эса "Мина қани, уни кўргим келаяпти", дер эди. Менинг унинг олдига боришга кучим йўқ эди. Юрагим дош бермади. Охири опамни машина жойлаштиришди. Онам ҳушидан кетиб қолди. Акамнинг айтишича, синглимнинг ҳужуми Афғонистонда содир этилган.

Мен ҳар доим синглим ҳақида ўйлайман. У соғлом, жуда чиройли қиз эди. Ёши мендан кичкина бўлса ҳам мендан ақллироқ эди.

Акам Ҳайбар бозорини(Пешоварда 2009 йил октябрида содир этилган, 50 дан зиёд нобуд бўлган) портлатганлардан бири. Буни бизнинг уйимизда муҳокама қилишган эди.

Одамлар сени юрагингга балли, дейишади. Юрагинг бақувват экан, деб айтишади. Мен иродали бўлишга мажбурман. Бошқа қўлимдан нима келарди?

Агар мени акам топиб олса, уни ҳам ўзимни ҳам заҳарлайман! Толиблар бошқаларнинг болаларини қурбон қилади. Аёлларни бева қилади. Улар ҳам жазосини олишига керак. Мен Толибларни тириклайин ёқиб юборишни истайман.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1238 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz