Яшавор, Украина!
Улуғбек Ҳайдаров
Яқинда Украинада бўлиб ўтган президент сайловларинг биринчи тури, бу
мамлакатдаги демократларнинг ғалабаси аниқ эканлигини тасдиқлади.
"Зарғалдоқ инқилоби” бу постсовет мамлакатида ўзининг хосилини бера
бошлаганининг нишонаси бу.
Янгича сиёсий ва унчалик енгил хам бўлмаган шароитда ўтган сайловлар
тараққий этган мамлакатлардаги каби, Европа стандартларига мос тушди.
Сайловларда 18 нафар номзод иштирок этди ва улар бизнинг ватанимиздаги 3, 4 номзод каби ёлланган ва қалбаки эмас эди. Украинада
барча номзодлар сайловоолди курашларида бир хил имкониятларга эга
бўлишди. Улар бизнинг жонажон ватанимиздаги президент сайловларидаги
номзодлар каби турли найранглар ва ялтоқланишлардан холи бўлишди.
Украинадаги сайлов комиссияларининг бошида хеч ким тегирмон тоши
юргизгани йуқ. улар эркин ишлашди ва сайлов протоколларни
қалбакилаштиришни хаёлларига хам келтиришгани йуқ.
Украинада бўлиб ўтган сайловларда фақат кучлилар ғалаба қозонди.
Худди рисоладагидек, икки кучли номзод сайловнинг иккинчи турига
чиқишди.
Бизларда эса 20 йилдан буён хар қандай сайловларнинг ғолиби доимо битта - Ислом Каримов!
Уни ер юзидаги барча сайловларнинг юлдузи дейиш мумкин….
Бизнинг Ватанимизда хам халол сайловлар бўлармикин?
Украинадаги сайловда, амалдаги президент Юшенко биринчи турдаёқ ер
парчин бўлди. У сайловчиларнинг 5, 45 фоиз овозига эга бўлди холос.
Нега у ўзининг амалидан фойдаланиб, мамлакатдаги барча телеканаллар
ва газеталарни ўз фойдасига ишлатмади? Нега у Украиналик хокимларга
"Мени номзодимни ўткамасанг, онангни Учқўрғондан қўрсатаман” деб
дағдаға қилмади?
Биз ўзбекларнинг қўркув пардасига ўралган онги бу ходисани қабул қила олмайди….
Умуман, Ислом Каримов ва шунга ўхшаганларнинг, "Зарғалдоқ инқилоби”
Украинага фақат тартибсизлик ва хаос олиб келди, мамлакат иқтисоди ва
хурмати пастга тушди, деган сўзлари сафсата бўлиб чиқди.
Бўлиб ўтган сайловлардан сўнг Украинанинг обрўси бутун
тараққийпарвар инсоният олдида, хаттоки Кремль назарида хам сезиларли
юксалди.
Бугун халқаро тахлилчилар Украинанинг авторитар мамлакатларнинг
доирасидан чиққанини, тез кунларда унинг ташқи сиёсатида ва
иқтисодиётида катта ўзгаришлар бўлишини дадил башорат қилишяпти.
Ха. Украина таваккал қилди, дард тортди, йўқотди, хатолар гирдобига
тушди ва бу хаммаси демократик Украинанинг тикланишидаги мухим боскич
бўлиб тарихга кирди. Энди мамлакат тараққиёти олдида, унчалик енгил
бўлмаган бошқа бошқичлар бошланади, бироқ Украина энди ўз йўлидан
қайтмайди.
Атрофга қаранг: бошқа постсовет республикаларининг рахбарлари, ўз
жағларининг кучини демократияда синаб кўришяпти.Улар демократияни худди
олтин танга каби тишлаб кўришяпти, уни эритишиб, бошқа қолипларга
солишга харакат қилишяпти.
Украина эса демократияга ишонди, унга суянди ва тараққиёт сари бир қадам ташлади…
Айни пайтда эса ўзбекнинг катталари, халқни қатор қилиб бир сафга
териб, уларни "Яшасин Ўзбекистон! Биз дунёдаги энг бахтли авлодмиз!”
дея қичқиришга мажбур қилишаяпти.
Бироқ негадир бу қичқириқ ва хайқириқларга, мана 19 йилдан буён хеч қим қулоқ солмаяпти.
www.yangidunyo.com
|