Четверг, 24-05-02, 16:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 7 » Исломда ҳам инсон ҳуқуқлари бор
02:22
Исломда ҳам инсон ҳуқуқлари бор

Исломда ҳам инсон ҳуқуқлари бор,

ҳатто ғайри муслимларнинг ҳам ҳуқуқи бор

Намоз Нормўмин

Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, ваасалоту вассалому ала русулиллаҳ. Ассалому алайкум ва раҳматулоҳ!

Демократлар Аллоҳнинг ҳокимиятига эмас, халқнинг (яъни ўзларининг) ҳокимиятига эътиқод қилганлари учун инсонга ва унинг кимлигига ҳам ўзларича таъриф берадилар ва мана шундай таърифни асос олиб, инсоний муносабатларни ва жамиятдаги муаммоларни мана шу асосларга кўра ҳал қилишга уринадилар.

Лекин Аллоҳ таоло инсонларни яратган ва Аллоҳ инсонларни уларнинг ўзларидан ҳам яхши билади. Қуръони Карим инсонларни мўмин, мушрик, мунофиқ ва кофир, деб тўрт гуруҳга айиргандир. Мушриклар ҳам Аллоҳнинг борлигига ишонадилар, фақат Аллоҳдан бошқа Илоҳларга ибодат қилганликлари учун Аллоҳга ўртоқ қўшадиганлар
(ширк келтирадиган) ҳисобланадилар.

"Кофирун сураси” мана шундай мушриклар ҳақида нозил бўлгандир. Демократия, яъни Аллоҳнинг ҳокимиятига эмас, халқнинг ҳокимиятига эътиқод қилиш, мана шундай замонавий ширкдир. Ўзларини ақлли ҳисоблаган баъзилар,йўқ ундай эмас, биз демократияга бошқа маъно берамиз, десалар ҳам бу уларнинг қуруқ иддаоларидир.

"Демо” халқ, "кратия” эса "ҳокимият”деганидир.

Бу ҳақда "Википедия”да шундай таъриф бор:
Демократия (греч. δημοκρατία — «власть народа», от δῆμος — «народ» и κράτος — «власть») — вид политического устройства государства или политической системы общества, при которой единственно легитимным источником власти в государстве признается его народ.
При этом управление государством осуществляется народом либо напрямую (прямая демократия), либо косвенно, через избираемых посредников или через судебные разбирательства[1](представительная демократия).
"при которой единственно легитимным источником власти в государстве признается его народ”,
яъни демократияда давлат ҳокимиятининг ягона манбаи халқдир (ёки халқнинг ҳокимиятидир)

Бу демократиянинг ягона таърифидир ва демократик тузумларда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимиятига ажралиши ва ҳокимиятнинг бу турлари сайловлар натижасида ўртага чиқиши ҳам маълумдир. Аммо Ислом Аллоҳнинг ҳокимиятини тан олади ва мусулмонлар ўз билганларича ҳокимият турларини шакллантира олмайдилар.

Мусулмонларга Шўролар тузиш орқали ўз ҳукуматларини тузиш ҳуқуқи берилган холос. Шунинг учун ҳам мусулмонлар эътиқоди ва амаллари билан демократлардан фарқ қилгани каби, уларнинг Шўролари ҳам, сайловлари ҳам, Исломдаги инсон ҳуқуқлари ҳам демократиядаги шунга ўхшаш хусусиятлардан фарқлидир.

Мен буни яна бир марта такрор айтаман: Исломда ҳам ҳокимиятнинг эгаси бор, Исломда ҳам Шўро бор (фақат тушунтуриш учун таъкидлайман: парламент бор), исломда ҳам сайлов бор, яъни мусулмонлар ҳам сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар, Исломда ҳам инсон ҳуқуқлари бор, ҳатто ғайри муслимларнинг ҳам ҳуқуқи бор.

Демак, Исломни танлаган киши мусулмон сифатида ўз танлаган йўлидан юради.

Демократияни танлаган киши ҳам ўзи танлаган йўлдан юради.

Қуръон тили билан айтганда "Сизнинг динингиз (эътиқод ва амал йўлингиз) сизга, бизнинг динимиз (эътиқод ва амал йўлимиз) бизга бўлсин”. Хулласи калом Ислом Аллоҳнинг ҳокимиятига асосланган тузум, демократия эса халқнинг ҳокимиятига асосланган тузумдир.

Агар бир киши бу ҳақиқатни тан олмай, масалани ўз билганича изоҳлашга уринадиган бўлса, демак бундай одам ўзини ҳам, бошқаларни ҳам алдашга уринаётган бўлади.
Хўш бир мусулмон киши мен ҳам демократман, деса нима бўлади? Бундай дейдиган одам биринчидан, Ислом ва демократиянинг фарқини билмагани учун шундай дейиши мумкин.

Бундай киши мусулмон, деб қабул қилинади, аммо унга ётиғи билан бу икки тузум орасидаги фарқ тушунтирилади, бундай икшиларнинг Ҳақ ва ботилни бир-биридан ажратиб олиши учун уларнинг ҳаққига Аллоҳдан ёрдам сўраб дуо қилинади. Иккинчидан, бундай одам ёки гуруҳлар "тақия” қилаётган бўлиши мумкин.

Яъни,ўзлари мусулмон бўлганлари ҳолда, мавжуд зулм шароитида биз ҳам демократмиз, деб ва шу йўл билан зулм режимининг қонунларига кўра партия тузиб, сайловга кириб, ҳокимият учун курашишлари ҳам мумкин.

Ислом уммати бундай тақия йўлини 20 асрда турли мамлакатларда синаб кўрди ва булардан биронтаси ҳам мувафаққият билан тугамади. Чунки бундай йўл Муҳаммад (сав) ва саҳоба юрган исломий йўл ва мужодала усули эмасдир. Истаганлар буни уммат тарихидан ўрганишлари мумкин.

Демократик жамият Исломга зид бўлишига қарамасдан диктаторлик, фашист ёки коммунистик жамиятидан шубҳасиз устундир. Яъни, диктаторлик Абу Жаҳл бўлса, демократия Абу Толибдир.

Яъни, демократик жамиятларда инсонлар аввал фоиз тизимининг қулига айлантирилади ва сўнгра уларга сараланмаган ҳуқуқлар берилади. Яъни, инсонлар ўзларига маъқул партияларга овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганлари каби, ароқ ичиш, зино қилиш, туҳмат қилиш, ғийбат қилиш ҳ.к "ҳуқуқларга” ҳам эга бўладилар.
Аммо бу демократик ҳуқуқларнинг инсонни инсон даражасига кўтара олмаганини кўрлардан бошқа ҳамма кўриб турибди.

Бу жамиятларда инсонларнинг ҳеч қандай эътиқоди йўқлиги, оила муассанинг йўқ бўлгани, фуҳш ишлар жамият ҳаётининг ҳамма тармоқларига тарқалгани, инсон наслининг ва табиатининг бузилиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.
Буни мусулмон-деомкратлар тан олмаслар ҳам, ғарбдаги инсофли инсонлар тан олмоқда. Ҳайрат, мана шу манзарани кўриб туриб ҳам, инсон қайси ақли билан Аллоҳнинг йўлини бир томонга қўйиб, бошқа йўлларга бош уриши мумкин?

Бугун демократик жамиятларда миллонларча мусулмонлар яшамоқда. Эътироф этиш керакки, бу жамиятларда мусулмонларга ўз эътиқодларига кўра яшаш масаласида баъзи ҳуқуқлар ҳам берилгандир. Айни пайтда ислом ўлкарини ишғол қилиб, мусулмонларни қатлиом қилайтганлар ҳам мана шу демократик давлатлардир.

Келажакжа Аллоҳнинг инояти билан ҳақиқий маънода исломий тузумлар ўртага чиқадиган бўлса, демократлар ҳам ғайримуслимлар сифатида зиммийлар ўрнида кўрилади, худди бугун мусулмонларга уларнинг тузумида ҳуқуқлар берилгани каби, уларга ўзларининг ҳуқуқлари берилади. Албатта ҳақиқий исломий тузумда ўзларини ҳам мусулмон, ҳам демократ, деб юрадиган кишилар бўлмайди. Бундай дейиш, юқорида айтилгани каби шахсларнинг ва жамиятнинг ўтиш даврига хос муаммосидир. Алибой ака сиз бу масалада қўрқмасангиз ҳам бўлади.

Ислом жамияти фақат мусулмонларга эмас, ҳаммага ўзининг эътиқодига кўра ҳуқуқ берадиган илоҳий адолат жамиятидир.

Сиз инсонларимиз ўзини мусулмонман, демократман, деса орада жанжал чиқади, дейсиз. Жанжал чиқмайди, чунки демократия мусулмонларга бир қисм ҳақлар берган бўлса, Ислом ҳам демократларга ўзларининг ҳаққини беради.

Энди сизнинг "Биз киммиз ёки кимлигимизни биламизми?”, деган саволингизга келадиган бўлсак, аввал ҳар биримиз Аллоҳ инсонларни бўлган шу тўрт гуруҳга қараб, ўзимизнинг ким эканлигимизга қарор берайлик: Мўмин, мушрик, мунофиқ ёки кофир. Сиз масалани миллат нуқтаи назаридан қаламга олгансиз. Аммо Аллоҳ таоло инсонларни миллатига қараб ажратган эмас.

Миллатларнинг борлиги ҳақиқатдир, аммо инсонларни миллатига қараб турли гуруҳларга ажратиш ва бунга кўра улардан бирига устунлик беришга ирқчилик, дейилади. Сизнинг фикрингизга кўра Нуҳ (ав) билан унинг иймон келтирмаган ўғли, Иброҳим (ас) билан унинг иймон келтирмаган отаси, Муҳаммад (сав) билан унинг иймон келтирмаган амакиси Абу Лаҳаб орасида фарқ йўқдир.

Аммо Қуръони Каримга ва Муҳаммад (сав)га кўра улар орасида кескин фарқ бордир. Улардан имон келтирганлар мўминдирлар ва аҳли жаннатдирлар. Имон келтирмаганлар эса мушрик ёки мунофиқдирлар ва аҳли жаҳаннамдирлар.
Сиз демократларга демократик жамият қуриш ҳаққини танийсиз, аммо бечора мусулмонларга ҳатто Ислом жамиятини хаёл қилишни ҳам тақиқлайсиз. Буни исботлаш учун математик мисоллар келтирасиз. Ажабо бу ҳисоб китобингиз охират куни ҳам тўғри чиқишига ишонасизми?

Ҳақиқатан ҳам Ислом ва мусулмонлар пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) айтганлари каби ғарибдир. Ҳақни айтгани учун ҳамма уларнинг устидан кулади, ҳақорат қилади. Ҳеч ким булар ҳам инсон, буларнинг ҳам эътиқод ҳаққи, иймонларига кўра яшаш ҳаққи бор, демайди.

Аммо бутун ишларнинг Ҳокими Аллоҳ субҳанаҳу таолодир. Аллоҳ таоло советлар иттифоқини йўқ қилиш билан ўз иродасини бизларга кўрсатди. Демак, кимки Аллоҳга ва Унинг динига қарши бўладиган бўлса, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мағлубиятга учрашиши шубҳасиздир.

Шундай экан, инсонларни сен ўзбек, сен тожик, сен араб, деб ажратмайлик. Инсонларнинг кимлигини Аллох таоло белгилаб берган ва Аллоҳ таоло мўминларни "Сиз инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматсиз. Чунки сиз инсонларни яхшиликка амр қиласиз, уларни қабих ишлардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”, (Оли имрон сураси 110), дея таърифдагандир.
Демак, Ҳақ йўл ҳам, Ботил йўл ҳам маълумдир. Масала инсоннинг қайси йўлни танлаши масаласидир. Унатмаслик керакки, ҳадисда айтилгани каби бу дунё ҳаётида бирга бўлганлар охират ҳаётида ҳам бирга бўладилар. Яъни, мўминлар ва мўминлар бўлмаганлар бу дунё ҳаётида айни йўлдан юрмаганлари каби, охиратда ҳам айни манзилда бўлмайдилар.

Ат.Тавхид.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1815 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz